Асосий мавзулар
1 декабр 2016

Шавкат Мирзиёев учун калиш тарқатилди…

Фарғона вилоятининг ҳар бир туманда Шавкат Мирзиёевга овоз бериши учун сайловчиларга калиш, атлас, адрас матолари тарқатилмоқда.

Энг қизиғи бу ишлар билан ЎзЛиДЕпдан бошқа партияларнинг туманлардаги бўлими шуғулланмоқда.

«Мен партия фаоли сифатида Хатамжон Кетмоновга овоз бераман, аммо турмуш ўртоғим, икки нафар ўғлим ва келинларим Шавкат Мирзиёевга овоз беради», – деди “Халқ” демократик партияси фаоли бўлган аёл.

“Миллий тикланиш” партияси вакилига “Сиз Сарвар Отамуродовга овоз берсангиз керак, ахир ўзларингиз кўрсатган номзодку” дея берган саволимга у аёл “Билмадим, Шавкат Мирзиёевга овоз беринглар” дейишаяптику, – дея жавоб берди.

“Халқ” демократик партияси вакиллари коллежларда, мактабларда, маҳаллаларда бўлиб сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш, Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаш ишларини олиб бораётганлиги ғоят қизиқарли.

Бир коллеж директорининг бу совғаларни Шавкат Мирзиёев бериб юбораяптими, деган саволига партия фаоли “йўқ давлат томонидан ажратилган бу совғалар” деб жавоб берди.

Ўзбекистонда давлат ҳам Мирзиёевни номзодини қўллаб-қувватламоқда.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 декабр 2019
Ўзбекистонда аҳоли ўртасида 22 декабрь кунига белгиланган сайлов шаффоф, холис ва адолатли ўтишига ишонч анча сустлигини кузатиш мумкин. Бош ...
4 май 2020
Йигирма бир йилни қамоқда ўтказган бухоролик 43 яшар Жамшид Восиев бугун, 4 май куни озод этилди. Бу ҳақда унинг ...
5 декабр 2016
2 декабр куни Урганч Сувратлар галереяси бош мухофизи Ширин Тошева галереяда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан текширишлар бўлгани ...
29 октябр 2023
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини турк деб билган Рассом ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...