Кундалик
21 октябр 2015

Интернетсиз ўтган бир кун

Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин.

Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам интернетга улана олмадим, антенна йўқ эди, техник носозлик бўлса керак.

Тўғрисини айтиш керак мен бечора тақдирнинг бундан кутилмаган зарбасига тайёр эмасдим. Бошида қайта-қайта уриниб кўрдим уланишга, ҳаракатларим бефойда кетди, кейин саросимага тушиб қолдим, худди қолган умрим давомида интернетсиз ўтиб кетадигандек. Кейин секин аста кўника бошладим бу мусибатга (ҳар ҳолда иродали инсонман).

Негадир ётиб ухласам бу мусибатни унутадигандек сездим ўзимни. Энди ухлашга ётаман деб тургандим ёнимдагилардан биттаси футбол борлигини эслатиб қўйди.

Неча йиллардан буён телевизор кўрмай қўйгандим, телевизор чанг босиб кетганди. Бир ўтмишни эслагим келиб телевизорни қўйдим (рости шу пайтгача телевизорим борлигини унутиб ҳам қўйган эканман). Кўп йиллардан буён биринчи марта футболни охиригача кўрдим, қизиқ бўлар экан («носталгия» деб қўйишармиди носпурушлар?).

Кейин сўнгги маротаба имнтернетга уланишга уриниб кўрдим (футбол кўриш давомида ҳам бу юмушни тўхтовсиз қайтариб тургандим), бўлмади барибир, ухлашга ётдим.

Эрталаб туриб биринчи қилган ишим яна текшириб кўриш бўлди, афсуски иложи бўлмади. Тушлик пайти ҳам бир бор уриниб кўрдим, бўлмади. Овқатланиб олгач ишга чиқиб кетишдан аввал сўнгги марта ҳаракат қилгандим кутилмаганда уланиб турибди-ю.

Энди ҳолатимни кўринг, на қувонишимни билмайман, на хафа бўлишимни. Интернетга уланганим билан вақтим йўқ, ноутбукни қайта ўчириб ишга чиқиб кетдим.

Кечгача вақт ўтиши жуда қийин бўлди. Хаёлимда интернет, ишқилиб яна йўқ бўлиб қолмаса бўлгани деган ҳадик ҳам йўқ эмас.

Ишдан келгач, текшириб кўрсам ҳаммаси жойида. Мана ҳозир телевизорда яна футбол бўлмоқда, менга нима қизиғи бор футболни?

Шу жойида Африканинг қаеридадир интернет етиб бормаган жойлари борлигини ўйлаб тинчлигимизга ва фаровонлигимизга шукур қилиб қўйдим.

Яшасин интернет!

Анвар Набиев,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 октябр 2023
Август ойида Қашқадарё  вилояти  Косон  туманидан  ўтган  катта  каналнинг Гувалай  қисми тупроқ билан  ёпиб  қуйилган. Бунинг оқибатида 20 мингга ...
3 январ 2020
Ёзувчи Набижон Боқий ошкоралик сиёсати шарофати билан 80 йилларда Ўзбекистондаги КГБ архивларига киришга муваффақ бўлган эди. Айни ҳужжатлар асосида ...
5 ноябр 2019
Депутатликка номзодини қўйишга уринган, бироқ рад этилган шаҳрихонлик шифокор Отабек Аҳлиддиновнинг сайловни танқид қилгани учун унга босим бўлаётгани ҳақидаги ...
15 июн 2018
Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 1 июнь куни Тошкент шаҳри прокурорининг собиқ ўринбосари 68 ёшли Мирағлам Мирзаевнинг ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...