Вақт машинаси
11 апрел 2018

11 апрель – Beatles гуруҳи «From Me to You» қўшиғини тақдим қилди

«From Me to You» (Мендан сенга) — Леннон ва Маккартни дуэти ижро қилган зариф бир қўшиқдир.

Айтилишича, бу қўшиқ 1963 йилнинг 28 февралида Шрусбери йўлида кетаëтган автобус ичида ëзилган. The Beatles гуруҳи қўшиқчи Элен Шапиро билан гастролга кетишаëтган пайтда Леннон ва Маккартни вақтни ўлдириш ва эрмак учун бу қўшиқни басталашди. Қўшиқдаги “мен ва сен” калималари ўша давр учун бокира бўлган инсоннинг инсонга яқин муносабати ва самимийлик изҳори эди.

Алал-оқибат бу қўшиқ The Beatles гуруҳига шараф келтирган тароналардан бирига айланди.

The Beatles нинг бу қўшиғи “битломания” деб номланган йўналишни пайдо қилган омил сифатида кўрилади.

The Beatles гуруҳининг «From Me to You» қўшиғи Совет Иттифоқини ўраган темир деворни ëриб ўтиб, эрксеварларнинг доимий хиргойисига айланган эди.

Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида тоғамнинг ўғли Хушнуд магнитофон лентасига ëзилган «From Me to You» қўшиғини қайта-қайта эшитгани эсимда.

Хушнуд мен учратган илк битломан эди. Иккинчи битломан эса Москвада рассомликка ўқиган Давронбек Йўлдошев эди.

The Beatles гуруҳи уларнинг яшаш тарзини ўзгартирган ва бошқача фикрлашга ундаган омил эди.

The Beatles қўшиқчиларини «битллар» деб аташади, шунингдек, уларни Fab Four (ингл.) деб ҳам аташди.

Жон Леннон, Пол Маккартни, Жорж Ҳаррисон, Ринго Старр иштирокидаги бу гуруҳ Британиянинг Ливерпуль шаҳрида 1960 йилда ташкил топган эди.

Шунингдек, айрим вақтларда гуруҳ таркибида Пит Бест, Стюарт Сатклифф ва Жимми Никол иштирок этишарди. The Beatles нинг аксарият композициялари Жон Леннон ва Пол Маккартни ҳаммуаллифлигида яратилган ва улар номидан чоп этилган.

Америкада 1950 йилларда ривожланиб бошлаган рок-н-ролл мусиқа йўналишига тақлид қилиб, The Beatles гуруҳи ўзларининг шахсий адабий услублари ва ижроларига эга бўлишди.

The Beatles гуруҳи рок-мусиқа йўналишида жуда катта аҳамиятга эга таъсир кўрсата олишди ва бу кўплаб мутахассислар томонидан тан олиниб, XX асрдаги ижодий ҳамда тижорий томондан ҳам омадли гуруҳлардан бири сифатида эътироф этилиб келинади.

Кўпчилик рок-мусиқачилар Beatles гуруҳининг мусиқаси таъсирида машҳур бўлганини эътироф қилишади.

Тўртлик Британия гуруҳлари ичида биринчи бўлиб ўз пластинкаси билан АҚШдаги чартларда машҳурлик ва биринчи ўринни эгаллади, ушбу пластинкадан бошлаб Британиялик жамоаларини, шунингдек «ливерпуллик» (Merseybeat) рок-мусиқаси жарангининг халқаро тан олиниши бошланди.

The Beatles гуруҳи жамоаси биргаликдаги ижодини 1970 йилга келиб тўхтатди, лекин Пол ва Жон аллақачон 1967 йилдан бошлаб шоу-бизнес оламида ўзларининг шахсий лойиҳаларини жорий қилиб бўлган эдилар.

Гуруҳ парчаланганидан кейин ҳар бир мусиқачи ўзининг якка хонандалигини давом эттирди.

1980 йилда ўз уйининг олдида Жон Леннон ўлим топди, 2001 йилда эса Жорж Ҳаррисон саратон касаллигидан вафот этди.

Пол Маккартни ва Ринго Старр ҳануз ижод билан банд.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 сентябр 2018
Андижон вилоятида оммавий пахта йиғим терими ҳали бошланмаган бўлса-да, 10 сентябрь куни бюджет ишчи-хизматчиларининг дастлабки гуруҳи 10 кунлик ётоққа ...
12 апрел 2015
Сизга аэропортда ёки ўзбек чегарасининг бошқа қисмида декларациялар тўлдиришга тўғри келганми? – дея савол беради журналист Қудрат Бобожонов. Тўғри, ...
30 март 2018
Ижтимоий тармоқда 30 март куни боғча болаларини ураётган ўзбек тарбиячиси акс этган навбатдаги видео тарқалди. «Элтуз» нашрининг ўрганишича, бу муассаса ...
24 март 2018
Фарғонанинг Қўштепа туманидаги лўлилар яшайдиган маҳаллада эшак сўйиб сотиш саноат миқëсида амалга оширилган. Шу йилнинг март ойи ўрталарида «Элтуз»га ...
Блоглар
19 март 2019
Назарбоев махсус техника билим юртини тугатган. Олий партия мактабини битирганини айтмаса, олий маълумоти йўқ. Аммо ...
19 март 2019
Майли, бошлаб қўйдим энди, мен ҳам хайпни давом эттирай. Қозоқларда уруғчилик тизими бугунги кунга қадар ...
14 март 2019
Жуда ғалати ишлар бўляптики, на жим туриб бўлади ва на гапириб. Аммо “қилинган ишдан пушаймон ...