Cатира
15 апрел 2017

Бепуштларга дам солиш медицинага алтернативами?

Юнусобод имомининг профессионал гинекология билан эркакларнинг шуғулланишини танқид қилгани баробарида Ўзбекистондаги юзлаб “табиб ва азайимхонлар” аëл ҳасталикларини дам солиб ëки бошқа “услубда” ўзларича даволашни таклиф қилишмоқда.

Ўзбекистон халқ табобати академияси раиси Муҳаммаджон Ҳамроевга кўра, биргина Тошкент шаҳрида 800 нафардан зиёд фирибгар фолбин ва сохта табиб бор.

Туғмас аёлларга «дам солувчи» мутахассислар

Ўтган йили Шаҳрисабзда фолбинлик ҳамда норасмий табиблик фаолияти билан шуғулланиб келаётган Санаев Миразиз Аҳад ўғли ва унинг шерикларини фирибгарликда айбланиб жавобгарликка тортилган эди.

Элтуз мухбирига маълум бўлишича, Тошкентнинг Дендропарк даҳасидаги “мозорчи фолбин” гинекология ва аëллар бепуштлиги билан боғлиқ касалликларни ҳам “даволаши” билан ном чиқарган.

Аксарияти эркак бўлган бу “мутаҳассислар” ўз ҳузурига келган аëлларга жинсий тажовуз қилгани ҳақида ҳам гап сўзлар бор.

Тошкентдаги Олтинхон тўра масжидининг собиқ қоровули иддаосига кўра, айни масжид имоми Алимардон Эрназаров ўз ҳузурига нажот истаб келган бепушт аëлларга “дам солиш” баҳонасида тегажоғлиқ қилган.

Шу йилнинг бошида, масжиддаги секс жанжали ортидан Олтинхонтўра масжиди имом хатиби Алимардон Эрназаров ишдан бўшатилгани ҳақида Элтуз ëзган эди.

Фолбинлик, дам солиш каби «диний хизмат» эвазига кун кўриш, профессионал тиббиëт таназзули фонида гуркираб ривожланмоқда дейди Элтуз мухбири билан суҳбатлашган фарғоналик врач.

Унга кўра, баъзан касбий малакаси етарли бўлмаган докторларнинг ўзлари беморларни азайимхонларга йўллашмоқда.

Қўшниларда ҳам аҳвол шу

Ўзбекистонга қўшни минтақа давлатларида ҳам кейинги йилларда айни тенденцияни кузатиш мумкин.

Масалан, Тожикистонлик зинокор мулланинг 26 яшар туғмас аёлга «дам солиш» осносида уни қучоқлаб, ўпиб, сексуал ҳаракатлар қилганига оид видео ижтимоий тармоқни жунбушга келтирганди.

Ўтган йилнинг ёзида эса, Қирғизистоннинг, Сўзак туманида икки марта хажни адо қилган, 58 яшар масжид имомининг бир йил давомида 10 яшар болани муттасил жинсий зўрлаб келгани ва бу юзадан жиноий иш очилгани ҳақидаги хабарлар овоза бўлди.

Чимкентда эса Сайрам масжиди имоми 12 яшар қизчани зўрлагани билан боғлиқ ҳодиса, Қозоғистон Диний бошқармаси рахбариятини имомнинг ҳаракати учун халқдан кечирим сўрашга мажбур этган эди.

Ўзбек матбуоти учун ëпиқ мавзу

Қўшни давлатлардан фарқли Ўзбекистонда масжид ичидаги секс ëки “дам солиш” форматидаги мошенниклар ҳақида матбуотда гапирилмайди.

Элтуз учун расмлар чизаётган рассом Туз ўзбек матбуотидаги шу кемтикни тўлдириб, дам солиш баҳонасида аëлларга тегажоғлик қилаëтган азайимхонни тасвирлайди.

«Эркакнинг бегона аёлга дам солиши «шармандалик» эмасми?» дея юзланади рассом.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 май 2018
Президент келиб кетгач, андижонликлар енгил нафас олишди. Бугун менимча раҳбарлар ҳам тўйиб ухлашган бўлишса керак. Халқимиз меҳмондўст, меҳмон кутиб ...
25 июн 2019
“Ҳамиднинг кўзларига ёш қалқди. Бошини чайқаб: “Чиқармиканмиз? Ишониш қийин, ака”, деди ва оғир хўрсиниб, баланд овозда: – Эҳ, Гуантанамо, ...
16 январ 2022
Ўзбекистондаги ҳар бир мулозимнинг ичида битта шоир, ҳар бир шоирнинг ичида битта мулозим яшайди. Бу яхшими ëмонми, билмайман. Шавкат ...
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг «Императив» китоби «Элтуз» мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши таниш. Бугун «Элтуз» таниқли ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...