Асосий мавзулар
11 апрел 2021

Мирзиёев Аллоқуловни қатағон қилган маслаҳатчисини ишдан ҳайдади

Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимовни ишдан “шарманда қилиб” ҳайдади.

Ўрнига Шоазим Минаваров тайинланди. Минаваров Каримов даврида диний соҳа назоратчиларидан бири эди.

Бу ҳақда Элтуз маълум қилган ҳукумат мулозимига кўра, президент қарорига Рустам Қосимовнинг жамоат ташкилотлари билан ишлашда қўйган хатолари, айниқса, Сурхандарё давлат университетининг собиқ ректори Хидирназар Аллақуловни ўз вазифасига қайта тикламагани сабаб бўлган.

Сурхондарё университети ректори лавозимига 2002 йили тайинланган профессор Аллақулов 2004 йилда бу лавозимдан ўша пайтда Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган Рустам Қосимов томонидан бўшатилган эди.

Профессор Аллақулов ҳақиқат излаб БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига арз қилади.
Қўмита 2017 йил августида Хидирназар Аллақуловнинг ҳуқуқлари бузилгани ҳақида хулоса чиқарган.

Профессор Аллақулов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси хулосасини олгач Мирзиёевга ва унинг давлат маслаҳатчиларига 8 марта ёзма ва 3 марта видеомурожаат қилган, бироқ жавоб олмаган.

“Ўшанда президент Рустам Қосимовга “шу одамга иш бериш керак,” дейди. Бироқ Қосимов: “Э бу ғирт ғалвали одам, иш бериш керак эмас бунақа мижғов одамларга,” дея маслаҳат беради. Қосимо ўзи ишдан олган одамини яна қайта ишга тикланишига тиш тирноғи билан қарши эди,” деди Элтузнинг ҳукуматдаги манбаси.

Рустам Қосимов эгаллаб турган бошқа вазифалари, жумладан Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректорлигидан ҳам бўшатилган.

Хидирназар Аллақулов эса “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал-демократик партиясини расман рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

8 март куни “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси қурултойида профессор Аллақулов партия раиси этиб сайланди.

Партия шу йил октябрь ойида кутилаётган президент сайловида ўз номзодини илгари суришини маълум қилган.

Президент Шавкат Мирзиёев хориждаги ўзбек мухолифатининг ватанга қайтишига қарши экани, мухолифат мамлакат ичкарисидан чиқиши кераклигини айтган.

Лекин ҳозиргача биронта ҳам янги сиёсий партия рўйхатга олингани йўқ. Рустам Қосимов 2004 йил майидан 2008 йилгача Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган, 2004 йил октябридан бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2009-2011 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректорлик қилган Қосимов фаолиятида бир муддат танаффус юзага келган. У 2016 йилнинг сентябрида яна Бош вазирга ўринбосар бўлган, Алишер Ваҳобов ўрнига Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланганди.У 2017 йил июнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадр хизмати раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланган, 2017 йил ноябрь ойи охирида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида иш бошлаганди.

Қосимов 2018 йил июлида президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган эди.

Тағин ўқинг
1 октябр 2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг ...
21 сентябр 2022
Ўзбекистондаги кўплаб фермер хўжаликлари кластерлар пахта ва бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалар нусхасини ҳалигача ўзларига бермаётганидан норозилик ...
21 март 2019
Россиянинг Ёқутистон республикасида 36 яшар аёлнинг зўрлангани иддаолари ортидан марказий осиёлик мигрантларга, жумладан ўзбекларга қарши митинглар, таҳдидлар, тўқнашувлар авж ...
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз кафолат бераманки, сени юртимизда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...