Асосий мавзулар
18 ноябр 2024

Серқуёш юртнинг ер, газ ва сув муаммолари – ЭП192

Элтузга етиб келган сўнгги бешта мурожаатларда газ, иссиқ сув, чиқинди ва ер масалалари кўтарилган. Аҳоли ўзларининг кундалик эҳтиёжларини таъминлашда кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Бундай ҳолатлар эса, албатта, ижтимоий норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Дастлабки мурожаат Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан. Қувурларда газ босими пасайиб кетгани боис, аҳоли турли усуллардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

Кейинги мурожаат Навоий шаҳридан келган. Микрорайонда бир ҳафтадан бери иссиқ сув йўқ.

Ҳисоб бўйича учинчи мурожаат эса Самарқанд шаҳридан келган. Унда қўшни томонидан умумий фойдаланишда бўлган давлат ери эгаллаб олингани иддао қилинмоқда.

Тўртинчи шикоят ҳам cув исрофи билан боғлиқ. Поп туманининг Қандихон маҳалласида 15 кундан буён тоза ичимлик суви кўчага оқизилмоқда.  

Ва ниҳоят сўнгги мурожаат Фарғона вилоятидан. Бувайда тумани Шўр маҳалласи фуқаролари чиқинди муаммоси юзасидан прокурор Ниғматилла Йўлдошевга арз қилишмоқда.

Элтузга келган мурожаатларда билдирилганидек, муаммо нафақат амалдаги хизматларнинг етишмаслиги ёки сифатсизлиги, балки расмийларга мурожаат қилинганидан кейин ҳам тезкор ва самарали ечим топмаётганлиги билан ҳам боғлиқ. Бу эса амалдорлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилганини англатади. Ҳукуматнинг барча даражадаги мулозимлари томонидан аҳоли муаммоларига жиддий эътибор қаратилиши, тизимли ечимлар ишлаб чиқилиши ва ҳар бир ҳолат бўйича тўлиқ ва тезкор жавоб берилиши керак.

Кўрсатувимизга келаётган изоҳларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Айни пайтда Ютубдаги Элтуз канали обуначилари сони 692 мингдан ошди. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
19 июн 2018
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ўзининг facebokдаги саҳифасида билдиришича, 2014 йили АҚШ ватандошлигини олган асли қашқадарëлик Зокир Алиев АҚШда халқаро ...
15 октябр 2015
Бундан бир қанча муддат аввал Фарғона вилоятига бош вазир келиши муносабати билан пахта далаларида терилган пахта қайта чаноқларга ёпиштириб ...
27 апрел 2017
Каримов номини абадийлаштириш қарори бўйича танлов якунига кўра, ҳайкалтарош Илҳом Жаборов унинг ҳайкалини барпо қиладиган бўлди. У илгари Амир ...
12 декабр 2016
Самарқандда келаси йили уч йўналишда шаҳар кўчаларини боғлайдиган трамвай йўллари ишга туширилиши ҳақида хабар беради ЎзА нашри. Бироқ шу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...