Cатира
20 октябр 2017

Шавкат Мирзиёев дўхтирларга яна «қизил карта» кўрсатди

18 октябр кунги соғлиқни сақлаш тизимига бағишланган селектор йиғилишида президент Мирзиёев тиббиёт ходимларини тағин жиддий танқид қилди.

President.uz сайтига кўра, давлат маслаҳатчилари, Бош вазир ва тегишли вазирлик раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда Мирзиёев шифокорларни малакасизлик ва масъулиятсизликда айблаган.

“Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг ҳудудларда етарли даражада эмаслиги олдимизда турган долзарб муаммолардан бири”, деди президент селектор йиғилишида.

Бу кейинги 10 ой ичида президент томонидан учинчи бор йиғилиш ўтказилиб, тиббиёт ходимларининг танқид қилинишидир.

«Элтуз» нашри илгари ёритганидек, Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан шу йилнинг 5 январида учрашган эди.

Ўшанда у виртуал қабулхонага тиббиёт соҳасига оид 7 мингта шикоят келиб тушганини айтганди.

7 феврал куни эса у туғруқхона ходимларини энг катта порахўрлар дея атаганди.

Тиббиёт муассасаларидаги муаммоларга бағишланган бу йиғилишда президент соғлиқни сақлаш вазирини ҳам, унинг ўринбосарларини ҳам роса «пўстагини қоққан» эди.

Президентнинг тиббиëт ходимларини танқид қилганидан руҳланган ФБ юзерлари порахўр докторларни отиб ташлаш керак деган гапларни ëзишгача боришди.

Рассом Туз, бу сафар президент томонидан ҳар сафар дакки берилаётган шифокорлар ёнини олади.

«Нимага президент ҳамма иллатларнинг энг каттасини қилаётган, сиёсий маҳкумларга солаётган қийноқлари, хусусий бизнес капиталини тортиб олиши билан дунёга танилган МХХ идорасидагиларни танқид қилмайди?» дейди у.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 июн 2020
Фарғона вилоятининг Бувайда ва Учкўприк туманларида ипак қурти боққан кам таъминланган оилалар Меҳнат вазирлиги ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ваъда ...
14 март 2024
Рассом Туз
21 июл 2017
Ўзбекистон ҳукумати давлат органлари рахбарларига берилиши мумкин бўлган қурол-яроғлар рўйҳатининг таҳрирдаги лойиҳасини очиқлади. “Қурол тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ...
31 октябр 2015
Акмал Набиев Eltuz.com Укам, мен кўпни кўрган, сиз эсласангиз керак Тожикистонда бўлган урушни. Мен ўшанда Душанбеда бўлган, бир томонда ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...