Cатира
18 октябр 2018

Ўзбекистон учун 11$ миллиардлик сиртмоқ

18-19 октябрь кунлари  Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин Бухоро вилояти чегарасида қурилиши режаланган атом электр станциясининг очилишида қатнашади.

Путиннинг бу сафарги ташрифида унга Россиядан 1000 кишилик расмий делегация ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.

Президент Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг очиқлашича, Ўзбекистонда қуриш режаланган АЭСнинг нархи, дастлабки ҳисоб китобларга кўра, 11 миллиард АҚШ долларига тенг ва унинг биринчи энергоблоки 2028 йилда қурилиб битказилиши мўлжалланган.

Айни пайтда Ўзбекистон учун энг серчиқим ва экологик зарарли дея кўрилган АЭС қурилишига президент Мирзиёев томонидан изн берилиши жамоатчилик хавотирига сабаб бўлмоқда.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов Ўзбекистоннинг АЭСга сарфлайдиган пулини ўлим сиртмоғига қиёслади.

«Ўзбекистонни 11 миллиардга ечинтиришади. Ёки бу осилиш учун 11 $ миллиардлик сиртмоқдир. Осиладиган тўлайди», дея изоҳлади таҳлилчи.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2018
Мирзиëев N вилоятининг олис бир туманига вертолётда учиб келди. Юртбоши тикучар зинасидан тушиб, атрофга аланглаб қаради. Атроф ивирсиб ëтибди. ...
29 ноябр 2023
Миллий гвардия ўз ходимларига қилинган ҳужумлар учун жиноят оламидан қасос олгани айтилмоқда. Салом Қадрли мухлислар бугун 29 ноябр  Элтуз ...
13 феврал 2017
Ўтган жума расман сўроққа тутиш учун Силвири қамоғига юборилган Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машариповнинг Reina тунги клубига ҳужум олдидан камера ...
8 июл 2022
Зебра деган ҳайвон бор. Эшшакнинг бир тури. Гўшти ҳалол бўлгани учун сўйиб еса бўлади. Зебранинг усти оқ қора йўл ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...