Асосий мавзулар
2 август 2017

Кичик Каримов: Аслида катта ўғрилар бугун ҳокимият тепасида

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Би Би Си мухбирига берган интервьюсида бобосидан кейин ҳукуматга келганларни айблади.

Марҳум президентнинг арзандаси онаси Гулнорани оқлашга ҳаракат қиларкан, бугун ҳукумат тепасига келганларнинг 2-3-4 миллиардлик ўғирликлари борлигини айтди.

У шунингдек, ҳукуматдаги ҳар бир вазир, куч тизимидаги амалдорлар юзасидан ҳужжат тўплашаётганини билдирди.

Ярим соатлик интервьюсида Би Би Си журналисти Ибрат Сафо Ислом Каримовга мавзуни эслатиб, ойисининг маблағлари, уйлари, машиналарига оид кескин саволлар берди.

Каримовнинг билдиришича, бу мулклар қисман бобосининг совғаси, шунингдек бугунги мулозимларнинг президентнинг қизига «ҳадялари»дир.

У айни пайтда бобоси яратган тизимнинг бугун ҳам ишлаётганини айтди.

«Нега ҳеч ким Беверли Хиллсдаги 50 миллион, 80 миллион турадиган уйларни сўрамайдию, мана бу 10 миллионлик уйни сўрашади», деди Каримов, холаси Лоланинг Калифорниядаги қасрига ишора қилиб.

Шунингдек у, онасига қарши кўргазма бераётганларни судга тортиш режасини очиқлади.

Элтуз нашри Каримовнинг айни шу иддаоларини бир минутлик видеога жамлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 август 2023
14 август куни Тошкентда репортаж тайёрламоқчи бўлган Зўр.ТВ журналистлари Нурзодбек Воҳидов ва Сардорбек Йўлдошевларни калтаклаган қурилиш бошқарувчисига чора кўрилди. ...
20 июн 2022
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мамлакат тарихидаги энг муҳим ҳужжатни ...
9 июл 2018
(фермер хўжалиги ишчисининг ҳикояси) Хоразмлик Ҳасанбой фермер хўжалигида ишлайди. Умри далада ўтган, деса ҳам бўлади. Маълумоти ўрта. Шундай бўлса-да, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...