Асосий мавзулар
3 декабр 2019

Швециядаги қурилишларда ишлаган ўзбеклар ҳақларини олишолмаяпти

Стокгольмнинг чекка ҳудудида жойлашган темир тўсиқ ортидаги кўримсиз уйда Швецияга келиб қурилишларда ишлаётган 11 нафар меҳнат мигранти яшайди. Уларнинг 6 нафари ўзбек. Улар нолегал ҳолатда поляк қурилиш ширкатига қарашли объектларда ишлашган ва пулларини олиша олмаган.

“Элтуз” шахсларини очиқламаслик шарти билан айни қурилишларда ишлаган ўзбек меҳнат мигрантларидан интервью олди.

Меҳнат мигранти: “Швецияга тахминан 2 ой бўлди келганимга. Иш берувчи менга “Ҳужжатларимни қилиб бераман, ҳаммаси яхши бўлади”, деб ваъдалар бериб, битта менмас, яна беш-олтита бола бор, уларга ҳам шунақа деб ёлғон ваъдалар бериб, бир ойдан ортиқ ишлатиб, ҳозирда пулимизни ололмаяпмиз”.

Швецияда яшаётган ўзбекистонлик фаол Дўстназар Худойназаров нолегал ўзбек қурувчиларига ваъда қилинган маошларнинг ҳам аслида одатдагидан анча камлигига эътибор қаратади.

Дўстназар Худойназаров: “Мана шу объектда бир соатлик иш ҳақи қонуний 270 крондан ёпилади, солиқлар олиб ташланганда 210, 190 крондан бир кишига тўланиши керак. Сизларга ҳатто тўртдан бир қисминиям таклиф қилишмаяпти”.

“Элтуз” мухбири ўзбек муҳожирлари тахминан бир ярим ой ишлаган Стокгольмнинг турли ҳудудларидаги учта қурилиш объектида, битта 2 қаватли, битта бир қаватли турар жой бино ва ресторанга мўлжалланган қурилиш майдонларини бориб кўрди.

Барча қурилиш объектлари расман Польшада қайд этилган ва Швецияда фаолият юритаётган “Аrdes” қурилиш ширкатига қарашлидир.

“Элтуз” мухбири жорий йилнинг ноябрь охирларида аслида “Аrdes” ширкатининг Швециядаги иш берувчиси Рафаэл Дариус билан ҳам боғланишга бир неча бор уринди.

Унинг одамларидан бири ўзбекларнинг иш ҳақи муаммоси ҳал қилинаётгани, лекин ҳозирча Рафаэл “Элтуз”га интервью бера олмаслигини билдирди.

Бироқ 3 декабрь кунига келиб ҳам “Ардес” рахбарияти билан боғланишнинг имкони бўлмади ва ҳалигача ўзбек муҳожирларининг пули берилмагани маълум бўлди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 феврал 2018
Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг 23 февраль куни ҳибс этилиши ортидан яна бир қанча мулозимларнинг қўлга олингани “Элтуз”га маълум ...
20 декабр 2016
Маҳрум президент Ислом Каримовнинг ҳар бир чиқиши, ваъдалари ортидан халқнинг турли қатлами вакилларининг бу чиқишларга муносабат билдириши совет давридан ...
21 октябр 2015
Ўзбекистонда аҳоли икки тоифага бўлинади. (Ҳукумат назарида) Биринчиси: Айбланувчилар. (Буларга қўлга олингандан бошлаб то маҳбус бўлиб, қамоқда ўтирувчилар киради.) ...
28 июн 2019
Баъзан хорижда, Ғарб давлатларида яшаётган ватандошларимизга ҳайрон қоламан. Америка, Канада ва Европада ким билан гаплашманг, кўпчилик шу давлатларнинг либерал, ...
Блоглар
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек ...
27 ноябр 2019
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқда тарқалгани аудиоёзувидаги ҳолатларни текшириш юзасидан ...
19 ноябр 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо ...