Асосий мавзулар
22 декабр 2020

Аёл рашк сабаб ўзи ва болаларини сувга ташламоқчи бўлди

Жорий йилнинг 15 декабрида 35 ёшли З.Б. уч ўғлини ва ўзини сувга ташламоқчи бўлган вақтда Сирдарё вилояти Ширин шаҳри экология бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. 

Ширин шаҳри ҳокимлигининг “Элтуз” мухбири билан гаплашган ходими бу воқеа Сирдарё вилоятида содир бўлмаганини билдирди. 

– Воқеа Ширин шаҳрининг “Фарҳод” МФЙ ҳудудидан ўтадиган Дўстлик канали кўпригининг Тошкент вилояти Бекобод тумани томонида юз берган,  – деди ҳокимлик ходими. – Аёл ҳам сирдарёлик эмас, нотўғри талқин қилманг. Қолаверса, рашк туфайли нималар бўлмайди ҳаётда. Бизнинг экологларимизга раҳмат айтиш керак тўрт фуқаронинг жонини сақлаб қолгани учун. 

Ижтимоий тармоқларда бу воқеага оид тарқатилган видеотасвир қаҳрамони бўлган аёл ва фарзандлари Бекобод туманидаги “Туркман” МФЙда доимий истиқомат қилади. 

Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ички ишлар бўлими ҳамда “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлардан маълум бўлишича, она турмуш ўртоғи С.Б.нинг бегона аёл билан телефон орқали қилган суҳбатларини эшитиб қолган. Жаҳл устида ва эридан ўч олиш мақсадида шу ишни қилган.

Видеода айтилишича, аёл болаларини бозорга олиб борган. Ўйинчоқ олиб берган. Бозордан уйга қайтишда каналга яқинлашганда автоуловдан тушиб қолган. Аввал ўзини, кейин болаларини сувга ташламоқчи бўлганда атрофни ўрганаётган экологлар томонидан ҳаракат тўхтатиб қолинган. 

Аёл видеода: “Аввал ўзимни, кейин болаларимни ташламоқчи эдим. Чарчаб кетдим. Ҳаётдан чарчаб кетдим. Курашавериб чарчадим. Одамлар тирноққа зорлигини эрим билмайди”, дейди кўзида ёш билан. 

Бекобод тумани ИИБ ҳамда “Туркман” МФЙ ходимлари “Элтуз” билан суҳбатда воқеа ўрганилаётгани ва ҳозирча бирор бир маълумот тақдим этилмаслигини билдирди. 

Маҳалла ходимлари ушбу аёл бирор марта эридан шикоят қилмагани, унинг номидан бирорта мурожаат келмаганини айтиш билан чекланди.

Eltuz.com  

Тағин ўқинг
2 август 2021
Иккита кокилига икки хил бантик таққан сепкилли қиз аслида 23 ëшда. Исми Назокат, аммо ўзига НОЗИ деб исм қўйволган. ...
5 январ 2016
Жиззах вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари асоссиз, уйдирма айбловлар билан қамоқда қолаётган ҳуқуқбон Ўктам Пардаевнинг оила аъзоларига Янги йил “совға”си ...
25 январ 2019
25 январь куни «Элтуз» нашри Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудда жойлашган Янгиобод турбазасининг босиб олингани ҳақидаги хабарни ...
30 сентябр 2019
Шанба куни Берлин марказида айланиб юриб, тасодифан бир никоҳ тўйининг гувоҳи бўлдим. Тўй кортежи кажавали биттагина велосипеддан иборат эди. ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...