Асосий мавзулар
15 феврал 2021

Фарҳод ва Ширин фожеаси (+18)

Воқеа бизнинг кунларда бўлиб ўтади. Фарҳод 18 ëшда. У севгига муштоқ. Маънавиятсиз синфдошлари телефонда ҳард порно кўриб ўтиришганида Фарҳод синфнинг бир чеккасида битта ўзи Маҳамад Юсупди шиғирларини ўқиб йиғлаб ўтирар эди.

Однода уятсиз қизлар яшайди, деб фейсбукка кирарди нуқул. Бир куни у фейсбукда Ширин деган қиз билан танишди.

“Сиз ўшами”, деди энтикиб Фарҳод.

“Мен ўшаман”, деди Ширин.

Фарҳод бу қизни ғойибона севиб қолди-ю, аммо қалбидаги қайноқ туйғуларни изҳор айлашга ийманиб, нуқул Маҳамад Юсупди шиғирларни ану қизни фейсига ташийвурди-ташийвурди. Қиз дадилроқ чиқди:

“Учрашайлик”.

Мана, 18 яшар Фарҳод кетяптилар ҳай-ҳай кийимларди кийволиб Чилонзор торговий центр тарафга. Учрашув Гагарин ҳайкали тагига белгиланган. “Қандай рамзий тимсол, бу севгим фазо каби юксак”, деб ўйларди Фарҳод.

“Қўлини ушласаммикан. Йўқ, бундақанги ишлар шаърий никоҳдан кейин бўлади. Яхшиси, кўзларига қарайман”.

Ана учрашишди улуғ фазогир ҳайкали пойида. Севгига таъзим қил, Гагарин!!!

“Биз бахтли бўламиз

Худо хоҳласа,

Худо хоҳламаса

Учрашармидик…”, деган шиғир сатрлари Фарҳоднинг миясидан кечди.

Ширин тилга кирди:

“300 берасиз. Икки рейсга. Икки соат учун. Хата мендан”.

Фарҳод тушунмай, ғамли кўзлари билан Ширинга тикилди. Ширин давом этди:

“Майлин, 280 беринг. Аммо орқамга қилдирмайман. Оғзимга бермоқчи бўлсангиз яна 50 қўшасиз”.

Фарҳоднинг ички маънавий дунëси остин-устун бўлди.

Худди Помпейда вуқон отилгандек, Чернобилда АЭС портлагандек, «Титаник» кемаси чўккандек, Сардоба тўғони ëрилиб, бутун Ўзбекистон сув остида қолгандай бўлди. Фарҳод тилдан қолди. Боши эгилди. Қўлидаги қаймоқгуллар дастаси ерга тушди.

“Ҳар ҳолда орқасига қилдирмас экан. Маънавияти ҳали охиригача бузилмаган”, деган фикр Фарҳоднинг синган кўнглига тасалли берар эди.

Райҳон ҳидларингни

Йўлларимга сеп,

Кут мени, ҳар оқшом,

Кўкка ой чиққан.

Фақат, йиғламагин,

Гуноҳим не деб,

Айбинг — онанг сени

Чиройли туққан!…

Муҳаббатсиз ҳаëт – бу вайфайсиз кафе каби маъносиз. Севишганлар куни билан ҳаммани табриклаймиз.

«Енгилмас манавият  продакшн» ва «Элтуз» маҳсулоти

Тағин ўқинг
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. Баҳром ака индамайгина олтмишга ...
17 апрел 2024
«Гулим фақат ëзда келар. Кайфиятим созда келар» Бу қўшиқ Чехиядаги ўзбекларни бир қозон палов устида бир ерга келтирган концертда ...
17 феврал 2020
Ўзбекистонда тобора оммавийлик касб этаётган, “президент ташаббуси” билан ташкил этилаётган кластерлар пахтани қўшиб ёзишнинг олдинги сафларида бормоқда.  Маҳаллий матбуотда ...
3 июн 2019
Андижонда 25 май куни эълон қилинган шанбалик 29 май куни ҳам давом этди. Марҳамат тумани электр тармоқлари корхонаси ишчисининг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...