Асосий мавзулар
8 сентябр 2021

«Пишт» дейилмайдиган мушуклар

Ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси қалбидаги инсонийликни сақлай олишдир», деб ёзган эди ХХ аср бошларида ëзувчи Антон Чехов. Бугун, янги асрдан йигирма бир йил ўтгач, бу закий ëзувчининг фикри ўз долзарблигини йўқотмади. Замонавий жамиятнинг тасвирий ойнаси – бу бизнинг ҳайвонот оламига бўлган муносабатимиздир.

«Элтуз» жамоаси Туркияда сафарда экан, Ўзбекистоннинг Чирчиқ шаҳрида дайди ит ва мушуклар ўлдириб ташланаëтгани ва улар қийноқлар нишони бўлгани ҳақида хабар олдик. Ҳайвонсевар Индира Худойшукурова бу даҳшатли муносабатдан шокка тушганини айтди.

Тармоқда тарқалган видеода Чирчиқ шаҳрида итга нисбатан шафқатсиз муносабат акс этган. Иккита эркак норози аҳоли кўзи ўнгида итни судраб, азоб бериб, машинага юклашга ҳаракат қилаётгани акс этган.

Бу зўравонликка бош-қош бўлгани айтилаётган Чирчиқ шаҳри «Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зиёдулла Холмуродов итларга қарши ҳаракатларни оқлашга уринади.

Холмуродовнинг фикрича, бу ит кўчада юргани учун дайди ит сифатида ушланмоқда, хонаки итлар уйда боқилиши керак. Дайди итларга овқат бериш мумкин эмас.

«Маҳалламизда битта фуқаромиз бор. Ҳар куни бир-икки кило товуқ чиқиндисини олиб келиб дайди итларга беради. Дайди ит-мушукларни боқяпман, дейди. Бу мумкин эмас. Мен унга неча бор айтдим буни», дейди маҳалла оқсоқоли Холмуродов шов-шувли хабарлар ортидан раддия сифатида чиқарган видеосида.

Худойшукуровага кўра, Ўзбекистон ит ва мушуклар учун жаҳаннамдир. Аммо дунëда ит ва мушуклар саодат ва фароғат ичида яшайдиган ўнлаб мамлакатлар бор.

АҚШда ҳайвонларга  шафқатсиз муносабат қотиллик ёки ўт қўйиш каби ўта оғир жиноятларга тенглаштирилди. Бундай жиноят учун жазо – қамоқ. АҚШда мен мушук ë итнинг хўжайиниман, дейиш мумкин эмас. Мен унинг дўсти ëки ота онасиман, дейиш жоиз. Япониянинг 1973 йилдан буён амалда бўлган қонунчилигида «ҳеч ким ҳайвонларни ўлдириш, жароҳатлаш ёки азоб беришга ҳақли эмас», дейилган. Бу ерда ҳайвонни ўлдириш ёки қийнаш қамоқ билан жазоланади.

Ит ва мушуклар роҳат ва фароғатда яшайдиган мамлакатлардан бири Туркия. 

Туркиядаги мушуклар ҳамма нарсани қила олади: улар кўчаларда бемалол юради, ресторан ва қаҳвахоналарда ухлайди, дўкон ва масжидларда яшайди. Мўйловли мушуклар анчадан буён Туркия пойтахтининг тирик тимсолига айланган. 

Истанбул ветеринария хизмати маълумотларига кўра, метрополда 125 минг дайди мушук яшайди. Сайёҳлар ҳазиллашиб Истанбулни Мушукобод деб аташади, маҳаллий аҳоли мунтазам равишда ит ва мушукларни боқади, расмийлар эса мушуклар учун уйлар қуради. 

Туркияда мушукларга ҳайкал ҳам қўйилган. Мушуклар учун кафе ва ресторанлар бор. 

Бундай чексиз севгининг сабаби нимада?

Мушук туркча «кади»дейилади. Туркия шарқида эса писик дейишади. Бизнинг мош мушукларимиз пиш-пиш деб чақирсак, ëнимизга келади. Туркияда эса улар «пс-пс» деб чақирилади. Туркиянинг барча шаҳарларида юз минглаб дайди ит-мушук бор. 

Улар уйларнинг ҳовлисида, майдонларда, ресторанларда, масжидларда, музейларда яшайди. Уларга  йиртқич ëки шаҳар манзарасини бузадиган дайди сифатида қаралмайди.

Туркиянинг аксар аҳолиси, табиатан мустақил, эътибор ва ҳимояга муҳтож жониворларни севиши билан фарқланади. 

Мушукларга алоҳида ҳурмат билан қарашади. Бунинг сабаби бор. Қадим замонлардан бери порт шаҳарда ҳар доим кемирувчилар кўп бўлган. Мушуклар асрлар давомида одамларга каламуш популяциясини бошқаришга ёрдам берган, шунинг учун улар шаҳар экотизимининг ҳақиқий иштирокчиларига айланган. Бугун Туркия  мушуклари кемирувчилар сонининг кўпайишига тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистонда одамларнинг ҳайвонларга бўлган ëмон муносабатини жамиятнинг емирилиши дея  баҳолаш мумкин. «Бизнинг кичик биродарларимиз»га ачинмайдиган одамларнинг жамиятдан узоқ муддатли изоляцияси, уларнинг ахлоқсиз мойилликларини кўрсатувчи мажбурий ҳимоя чораси  бўлиши керак. Чунки уларнинг ҳайвонотга соладиган хавфи инсоният учун ҳам ҳақиқий хатар сигналидир. Бугун мушукчни қийнаган золим эртага СИЗНИНГ болангизга зулм ўтказиши мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 декабр 2020
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова коррупция билан боғлиқ бир қатор жиноятлари учун судланганидан сўнг ҳозир ...
26 март 2018
Президент Мирзиёев 23 март кунги йиғилишда матбуотни мақтамасликка, бор ҳақиқатни кўрсатишга чақирди. «Мақтаманглар. Мақтайдиган даврлар ўтиб бўлган. Раислар билан ...
12 май 2021
Ёшликдан китоб ўқишга ўч бўлганман. Кўчада юриб кетаётиб ҳам китоб ўқиган пайтларим бўлган. Кутубхона энг севимли масканим эди. Шаҳарга ...
12 август 2022
Кўраëтганингиз бу кадрлар кик бокс ëки қоидасиз муштлашув саҳнаси эмас, оддий Сариосиëдаги дарс соатини бўлиша олмаган ўқитувчиларнинг бир-бирини дўппослаши. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...