Асосий мавзулар
11 март 2022

РТдан ваъз: Ўрисни ўлдирган Бешмерган

Бугун 11-март. Яъни 8-март халқаро хотин қизлар байрамидан  3 кун ўтди. Элтуз каналининг Ютубдаги обуначилари сони 300 мингдан ошди.  3 кун олдин эса камида 641 минг ўзбек эркагидан хотинлари хапа бўлди. Чунки арзон падарка беришган. «Айфон» абераман деб, Хитойнинг хуй биннаса телепони аберилган. Олтин комплект абераман деганлар грами оз цепочка беришган. Битта эр хотинини Тошкентдаги Айриш Пабда «мармар эт»га тўйдираман деб ваъда қиворган экан. Ваъдага вафо қилмаган эридан хафа бўлган хотин, унинг бошини мармар парчаси билан ëрди. Эр баннисада. Хотин ҳалиям пўм. Аксар хотинлар жосусларни ишга солиб, эрининг иккинчи хотини ва ўйнашларига нима падарка берганини аниқлаб, урушнинг каттасини қилишган. Украинадаги уруш хуйна бу уруш олдида. Энг даҳшатлиси эса мана бу: себзорлик эркак хотинига юз долларлик падарка бераман деб ваъда қилган. Ва 8 март куни 100 долларга акумляторли дрель (тешадиган парма) сотиб олиб, хотинига падарка қилган. Аслида бу дрель эркакнинг ўзига керак эди-ку. Хотин олдин шок бўлган. Кейин девордаги қайнананинг умрага боргани акс этган  портретини юлиб олиб, тепкилаб-тепкилаб, болларини олиб Чинозга қараб сурган (келин Чинозлик). Аслида 8 март хотин қизлар байрами. Бу байрамни худбин ва эгоист хотинлар «Эрларнинг ўз хотинларига падарка бериш» байрамига айлантириб олишган. Эҳ, шоколад қоғозига ўралган разолат. Планетани тўхтатинг, астонопкада тушиб қолай.

Матчон суқулиш: Анови псих. псих. Психолог Наргиз Сатторова айтувдику хотин нимага керак деб. Ўша психолог 8 март нимага керак деб айтса хурсанд бўлардим. Биз эркакларнинг чўнтагига оғирлик қилопди бу байрам. Ўзи хаммадан қарз бўсам. Ўрис юртдаги қариндошлар ҳам йўталмай қўйди. Носимам тугади. Ўткан куни беш минг сўмга мана бунчагина нос олдим. Олдин шу пулга бир қоп нос берарди. Юртдан барака учди. Лимонлар қуриди. Товуқлар ўлди. Сардобаям онтарилди. Кунора метро тўхтаб қолади. Менам қарзга ботдим. Давлат оға ҳам томоғигача қарзга ботди. 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 41 миллиард 600 миллион долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Молия вазирининг  ўзлари муборак оғизлари билан  9 март куни мақтандилар. 42 миллион қарзим бор деб.

Рассом Туз: Эҳ, Матчон суқилиш. Қарз узилади хотин ëнга қолади. Ақлли хотин бўлса ишинг беш. Мана сенга савол  Матчон суқилиш  АҚХОТВАЗ керакми?

Матчон суқулиш: Туз оға нима у? Мусор ташийдиган мошинми?

Эх Матчонбой севин. Ўзбекистонда ақлли хотинлар идораси (министрлик бўлса керагов) тузиладиган бўлди. Унга ҳар йили 50 млрд ажратиладиган бўлди. Бу идорага АҚХОТВАЗ деган вивеска ярашади, деб ўйлайман. 8 март куни бу хабар олқишланди ва ташаббус кўрсатган мўҳтарамга қарата «гип гип урраа» деб бақирилди. Аммо «Керакми шу?» деган саволни ҳеч ким бермади. Ўзбекистон энг кўп давлат идораси бор мамлакат сифатида Гиннесга кирмоқчими? Нега энг бой Швейцарияда 7 вазирлик бору, энг қашшоқ ва одамлари паспортига фуқаро деб ëзилган фақиристонда 25 вазирлик бор (яна дохуя қўмита-пўмита, вазирликка тенглаштирилган рассомлар академияси ва бир-бало идоралар бор) Хўш керакми шу? Аслида саволни қўймай дарров айтиш жоиз. Керак эмас. Бўлибам бюджет резинка эмас. Йўлларни ремонт қилинг, жаноб Бош вазир.

Матчон суқилиш: Нима қилади йўлларни ремонт қилиб? Путин бизга қарши уруш бошласа, ҳамма йўллар васти вайрон бўлади. Ана Зюганов айтди ўчрит Қозоғистон экан. Кейин худо холса Путин тоға бизни босиб олади. Кейин яйраб яшнаймиз. Видеода бир кампир айтди Путин тинчлик обкелади деб.

Рассом Туз: Бир вақтлар Левитан деган диктор уруш хабарларини ўқиган. Менам шу кунларда Левитанга айландим. Мана бу хабарни истефодаги подполковник Шокир ака Долимов йўллабди.

Урушдаги мерганлар

Украинага АҚШ, Франция, Буюк Британия, Канада каби давлатлардан ёлланма профессионал мерганлар оқими келяпти. Ироқ, Афғонистон, Исроил ҳудудида улкан тажриба орттириб,  одам ўлдиришнинг ҳавосини олган бундай мерганларнинг ҳар бири ўз маҳоратига кўра, бутун бошли ҳарбий бўлинмага татийди.

Ушбу мерганларга кўп нарса керак эмас, дейлик, катта йўл ёқасидаги муҳим бир тепаликка яхшилаб ўрнашиб олса бас, ўриснинг ҳар қандай колоннасини якка ўзи тўхтатиб қолишга қодир.

Ўз ишидан йиртқичдай ҳузур кўрадиган бундай мерганлар ўрисларни қуён овлагандай бехато уриб ётаверади. Одатда, улар биринчи навбатда ўрис офицерлари, бўлинма командирларини топиб ўлдиради. Бошқарувсиз қолган ўрис аскарлари эса, табиийки, техникасини ташлаб, бош оққан томон тумтарақай қочганча, украин партизанларига ем бўлади.

Юзлаб профессионал мерганларнинг ўлжасига айланиш таҳдиди эса босқинчи ўрис армиясида, биринчи навбатда, офицерлар орасида ваҳима кўтарилишига сабаб бўлиб, қўйилган жанговар топшириқ ижросига кучли салбий таъсир кўрсатади.

Боз устига, олинган маълумотларга қараганда, Россия қуролли кучларининг омборларида атайин уруш даври учун ажратилиб, узоқ сақланган техника турлари РФ қуролли кучларида гуркираб борган ўғирлик, талон-тарож оқибатида, шунингдек, талаб даражасида техник хизмат кўрсатиб борилмаганлиги сабабли эҳтиёт қисмлари етишмай, техник тизимлари ишламай, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолинганлиги аниқланди.

Натижада, Россиянинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти фронтга, жанг майдонида аскар ташиш учун ҳар хил микроавтобуслар, юк ташиш машиналарини Украинага ташишга мажбур бўлмоқда.

Зирҳланмаган бундай техникада ташилаётган босқинчи ўрисларни йўқ қилиб бориш эса, фаҳмлаган бўлсангиз керак, пухта қуролланган украинлар учун кўп қийинчилик туғдирмайди. Истеъфодаги подполковник Шокир Долимов.

Матчон Суқилиш: Туз оға бизларда ҳам мерганлар бўлганми?

Рассом Туз: Хоразмнинг Шовот туманида «Бешмерган» деган қишлоқ бор. Ривоятга кўра 1873 йили руслар Хоразмга бостириб кирганида пилта милтиқ билан қуролланган бешта йўвмуд мергани баланд тутлар устига чиқиб ўнлаб рус босқинчиларини нишонга олиб отиб ўлдирган экан. Шу боис қишлоқ «Бешмерган» номини олган. Мен 1873 йили Питерда чиққан газеталар архиви билан танишганимда Хива яқинида рус аскарлари бешта туркман снайперлари тарафидан ўлдирилгани хабарини ўқидим. Бўйрачи, Илонли ва Пўрсидаги хива туркманлари Гандимиëн капитуляциясини тан олмай босқинчи ўрисларни қиришда давом этишган. Тарих улуғ муаллим, аждодлар ëди муқаддас.

Кун иқтибоси: Сардор Салим

Barcha iflosliklar «lekin»dan boshlanadi.

– Men antisemit emasman, lekin yahudiylar…

– Men rasist emasman, lekin qoravoylar…

– men rusparast emasman, lekin ukrainlar…

«Сурияда шунча одам ўлди индамадиларинг..» деб бошланадиган дезинформация тарқатиш борасидаги ДХХ топшириғини диний «арбоб» ва ўриспараст «журналистлар бажаришга киришди. Ўтган ҳафтада ДХХ раисининг ўринбосари Равшан Абдуллахонов кремль буйруғига биноан бундай вазифани диний фаол Аброр Мухтор Алий, журналист Юрий Черногаев, Роберт Францев ва Саид Абдулазиз Юсупов каби канализация оқаваларига юклатилди. Улар ҳам кун бўлмаса, кунаро: “Украинада Россияга қарши гейлар, фашистлар урушмоқда!”, деб аюҳаннос солишмоқда. Қатор жиноятлар содир қилиб, жумладан фирибгарлиги учун судланиб жазо ўтаган ўзини “терролог”, “мустақил журналист” деб таништирадиган Саид Абдуллазиз Юсупов 6 март куни Ютюбдаги “Оқ ва қора” каналида демагогиянинг янги порциясини тарқатди.

Унинг Россия босқинини ассослашга, мазлум Украинани эса қоралашга қаратилган буюртма кўрсатуви таҳлилига бағишланган мақола Элтуз телеграм каналида чоп қилинди.

ДХХ кураторлари ўз етовидаги бўбиклар кўмагида тушунчаларни алмаштириб қўйишни ( инглизча «Reverso Context» русча»подмены понятий» ) режалашган.

Кураторлар «фаол ва журналистлар ўз фикрини билдирмоқда» деган сахна кўриниши яратиб жамиятда кремлпарастликни ëйишни исташмоқда.

Аммо Россиянинг Украинага бостириб кириб ëш болалар ва аëлларни ўлдираëтгани, шахар ва қишлоқларни ëндириб вайронага айлантираëтганини бу жўн трюклар билан оқлаш мушкул.

Қора мушукни ювиб оқартириб бўлмайди.

Ҳар бир провинциал миллатчи ўриснинг ичида иккита Жириновский яшайди. Ўзбек журналисти ўлароқ «қалам тебратаëтган» аслида кремлпараст ўрисқул Сергей Ежков Украина элчихонаси олдига гул қўйган ўзбек фаолларини ҳақоратлаб «мақола» чиқарибди.

Айни пайтда Ежков ўтган хафта ДХХнинг «Россия истилосини ëқлаб мақола ëздириш» бўйича блогерларга топшириқ берганлигини тасдиқлаган ва олқишлаган.  Ўзбекистон Россиянинг бир губернияси десак, ҳақимиз кетади. Чунки, Россия губернияларида ҳам урушга қарши намойишлар бўлмоқда.

Русcкий пропагандист Ежков, иди на хер…

Эҳ, Абдулла!

Эҳ Абдулла жонон бўламан деб ҳаммани куйдирасанму?

Одатда диний риторика билан тармоқда изох ëзадиганлар учинчи жумлада сўкинишни бошлашади. Ашлачи Абдулла Қурбонов ўз ҳамкасби Жахонгир Отажоновни сазойи қилиш бўйича буюрилган вазифани бажарар экан, қисқа видеода тўрт марта Оллоҳ сўзининг ëнида хуйня, жалаб каби ўндан ортиқ сўзни қўллади.

Сўкиниш, ҳақорат, мухлисларга қўл кўтариш, наша ëки кўкнори чекиб «гудит» қилиш билан танилган ва содир қилган жиноятлари учун қамоқда ўтириб чиққан Абдулла Қурбоновнинг ўзи ким? Нега у қамалиб чиққан эди.

1. Қурбонов махаллийчилиги ва вилоятдан келганларни камситгани ортидан жазоланган.

2019 йилда Абдулла Қурбоновнинг лицензияси «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг 31 май кунги қарори асосида тугатилган эди.“Абдулла Қурбонов маҳаллийчиликни тарғиб қилувчи ва санъаткор одобига тўғри келмайдиган ноўрин видеороликни ижтимоий тармоқларда кетма-кет чиқаргани унинг лицензиясини бекор қилишга асос бўлган эди.

Хонанда Абдулла Қурбонов 2019 йилда Умра сафари пайтида хонанда Жаҳонгир Отажоновни мана бундай ҳақорат қилгани боис жазоланган эди:

“Тошкент ёқмаётган бўлса, бориб Хоразмингда яша, Хоразмда яша, ўша Хоразмда. Ҳа, Тошкентни пули сани қутиртириворибди-ку, Жаҳон! Тўйга биринчидан кастим-шимда борилади. Бу чёртга ўхшаб, …, тўғрисини айтаман, кўнглига келмасин ҳеч кимни-ю, буни тўйхонага кийиб борган кийимини бору, итимга кийгизмайман, итимга!” деган эди тармоқда тарқаган видеода Абдулла Қурбонов

Доимо фонограмма ижро қиладиган Абдулла Қурбоновга   қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг жонли ижро  ҳақидаги танқидлари ëқмаган эди.

2 . Оғзи шалоқ ва сўконғич

2018 йилнинг июнида “Ўзбекконцерт”  хонанда Абдулла Қурбоновнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган “Миллион” жамоасини ҳақорат қилувчи интервьюси учун унга огоҳлантириш берган эди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода Қурбонов томошаларида унга тақлид қиладиган “Миллион” жамоасини “Миллион башаралар” деб атаган эди.

3. Каримовнинг кабинетида секс қилиш ташаббуси

Абдулла Қурбонов 2013 йилда ўзбек милиционерларининг “онаси билан президентнинг кабинетида жинсий алоқа қиламан ”, дея сўккани акс этган видеотасвир Интернет ва қўл телефонларида тарқатилгани ортидан икки йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

4. Бачча образи

1990 йилда Фаррух Зокиров бундан юз йил олдин Туркистонда хофизлар қўшиқ айтган пайтда ликкиллаб ўйнайдиган баччалар образини қайта тирилтиришга қарор қилди. Фаррух Зокиров «Абдулла, Абдулла» деб баритон овозда қўшиқ куйлаши ва ўртада нозик овозли ўспирин нозли рақсга тушиб хониш қилиши жоиз эди. Бу образга ўша пайтда ўспирин ëшда бўлган Абдулла Қурбонов танланди.

5. Мутлақо саводсиз ашулачи

 “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида ишлаëтган қўшиқчи бор йўғи уч синфни битирган ва ўқишга лаëқати бўлмагани учун бошқа ўқимай қўйган.

Ошчи оч қолди

Россияда санкциялар аллақачон ишламоқда! Оддий путинпарварлар бирин кетин шилқ этиб йиқилмоқда. Бирови ишсиз, бирови эса пулсиз қолди. Боласи ўлиб Украина тупроғига ўғит бўгани қанча. Хуллас хайл Путин деган «оддий руслар» ноннинг отини нанна дейишни бошлаворди. Тасодифан Россияда овқат пиширганини видеога олиб ютубга қўядиган ватандошимиз путинпараст Сталик Ханкишиевнинг дардини достон қилганини кўрдим.

Бу ошчи ютубдан келадиган пулга тирикчилик қиларди. Ютуб Россияда монетизацияни тўхтатгани ортидан Сталикнинг қозони қайнамай қолди.

Сталикнинг путиноид экани узоқ вақтдан бери маълум эди.

Бу ошчи фикрича, Украинадаги қирғин «унинг учун махсус операция» холос.

Сталикнинг пулсиз қолгани яхши бўлибди. Қарзга ботиб очидан ўлса ҳам майли бу путиноид.

Ютуб катталарига раҳмат буларнинг адабини бергани учун.

Каримов даврида давлат мулозимлари ва раҳбарлар жим эди. Тармоқда ҳам ëзмас эди. Сағал ошкоралик бўлгач, булар ҳам гапира бошлади. Жим турганда ақлли кўринган бу рахбарларнинг саводсиз, жохил ва аксар холатда Ўзбекистон мустақиллиги душмани экани ўртага чиқди. Сўз эркинлиги хосияти билан улар ўзларининг ким эканлигини кўрсатишди. Бухорода мактаб директори бўлиб ишлайдиган манави нусха айни пайтда депутат. У ўзи мансуб бўлган партия уставини ўқиб ҳам кўрмаган. Эртадан кечгача Россия пропганда ТВни кўради ва рус шовининистига айланган. Бундайлар қўлига келажак авлод тарбиясини ишониб бўлмайди.

Зеленский – 21 асрнинг оқ арслони!!!

7 март куни Чехия президенти Милош Земан Владимир Зеленскийни Оқ арслон ордени (Чехиядаги энг юқори давлат мукофоти) билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни эълон қилди.

«Украина президенти жасорат ва ботирликнинг юксак намунасини кўрсатди. Қўшма Штатлар унга эвакуация қилишни таклиф қилди, бироқ у рад этди ва ўз мамлакати мудофаасига раҳбарлик қилиб ватанни ҳимоя қилиш учун пойтахтда қолди», – деди Земан давлат мукофотларини топшириш маросимида.

Табриклаймиз Зеленскийни ва у ҳақиқатда замонамиз арслонидир.

Россияга вассал бўлиш каби тубанликка рози бўлган МОдаги истон рахбарларининг бўйни букик. Тили қисиқ. Бу етимларниг кўтини Путин тахтга сваркалаган. Эртакларда ажина ўлгач унинг сехр жодуси билан яралган нарсалар кулга айланади. Истонлар бошида уруғ аймоғи билан ўтирганларнинг куни Путин билан бирга тугайди. Бу истонлар санциялар боис ботқоққа ботган Россияга қўшилиб томоғигача ерга киради. Хозирча улар аравасига тушган Россия ашуласини айтишга мажбур. Бунинг отини «нейтраллик» дейдими ëки «босқинчини тушунишми» фарқи йўқ. Итнинг номини маржон қўйганинг билан у итлигича қолади. Курва Кокаин. Чао Помпиду. Путин капут. Унга қўшилиб лайчалари ҳам капут.

Болажон, йиғлама…

Тармоқда Украина чегарасидан Польшага қараб йўлда йиғлаб кетаётган болакай видеоси тарқалди. Қадамлар шаҳдам, бироқ бола йиғиси юракни эзади.

Элтуз дўстлар клуби аъзоси Ғайрат Омон Украинада рус босқинчилари ўлдираëтган болакайларга атаб шеър ëзибди.

Болажон, йиғлама кўз ёшларинг арт,

Юртинга ёвузлар кўзини тиккан.

Ёвуз Путин номли тузалмас бир дард

Ўрусия элининг қаддини буккан…

Болажон, йиғлама кўз ёшларинг арт,

Олдинда нурли йўл, бахт сени кутар.

Юртингни вайрона қилган манфур «ит»

Ўлим жомин қучиб, лахта қон ютар.

Дунёда ёвузлик қолмас жавобсиз,

Минг йиллик тупроқлар бунга гувоҳдир.

Ёвузлар аслида ўлимдан қўрқиб,

Ўзга юрт бағрида чеккани оҳдир…

Йиғлама, болажон! Кўзларинг кулсин,

Ватанинг ҳурликда тараққий этсин!

Ёвузлик уруғи дунёдан қуриб,

Курраи заминда озодлик бўлсин!

Йиғлама, болажон…

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
21 ноябр 2019
Ҳажвий хабар Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлардан бири юқори лавозимли амалдор аралашуви билан ...
10 июн 2022
Минутлар соатларни, соатлар эса суткаларни қувалай қувалай бир хафта ўтди. Мана жума келди. Яна «Рассом Туз нима дейди экан?» ...
7 апрел 2021
Сезган бўлсангиз, расмий истеъмолга Каримов давридан қолиб кетган «маънавият ва маърифат» мафкураси қайтди. Қайтиши ҳам муқаррар эди, чунки ислоҳотларни, ...
26 феврал 2021
Йил ўтуб, йиллар ўтуб тобора лойға ботамиз, Иблиснинг супрасинда ваҳдат майини тотамиз. Онамиз, балки гумроҳ, балки сўқирдир отамиз, Кўр ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...