РТдан ваъз: Бой қизга уйланиш ëмонми?
«НАТО деган аждар, тилидан оқар захар» Тошкентдаги 150 сон мактаб ўқувчиларига НАТОнинг ëвуз ташкилот экани ҳақида «дарсда уқтирилган» Халқ таълими вазири бир қараб қўйса бўларди. Умуман халқ таълими ва давлат бошқарувида ишлаганлар худди Путинга байъат берган каби ўзини тутмоқда. Буларга Ўзбекистон мустақил давлат экани ва бу давлат раҳбари Путин эмас Мирзиëев экани ҳақида эслатиб туриш лозим.
Матчон суқилиш: Украина хабарлари жонга тегмадими ëшулли. Мана бахор келиб, ўртоқлар уйғонди. Қолаверса рўза бошланди. Шу кунларда тармоқнинг «совчилик» саҳифаларида «квартираси бор аëлга уйланаман», » бой оилага ичкуëв бўламан» деган жиддий эълонларга кўзим тушди. Одамлар бу эълонлар тагини ҳақорат билан тўлдиришди. Туз оға Бой қизга уйланиш ëмонми?
Энди Матчонбой иним Ўзбекистонда аëл ва эркакнинг ҳуқуқи тенг. Эркакларнинг ҳам бой қизга уйланиш ҳуқуқи бор¸
Нега қизлар оқ «Бентли»да юрадиган миллиардер бойга эрга тегса айбмас-у, аммо олтиариқлик камбағалнинг қашшоқ ўғли, бой хотинга уйланиб, қаддини кўтариб олай деса айб?
Нега бу ҳақсизлик? Қашшоқ билан қашшоқ қўшилса, улардан туғиладиган болалар емай-ичмай, яхши кийинмай, ўқимай, чувринди бўлади. Сувга сувни қўшсангиз, сув бўлади. Қатиққа сув қўшсангиз, айрон бўлади.
Яна бир ўйлаб кўрайлик, азизлар, бизнинг чмо, урод, яхши емай, ориқлаб кетган, кўчадаги вивескани ҳам ўқиëлмайдиган даражада саводсиз, эшшакдан бошқа билан ишқий практикаси бўлмаган йигитларимизни бой қизлар шатакка олиб ботқоқдан чиқарса, нимаям қиламиз? Бу ҳаëтда кимдир прицеп, кимдир Жип мошин. Судрасин бир-бирини.
Нима дейсизлар, бекажон бой хотинлар? Рўза ойидаги марҳамат ва ҳимматнинг ҳикмати бисëрдур.
Матчон суқилиш: Элтуз мухлислари ваъз ичида хабарлар алоҳида туришини сўрашган. Котлет алоҳида пашша алоҳида деган маънода. Шунга хабарларни қисқа қисқа қилиб айтиб ташамайсизми. Масалан анави боласини айиққа ташаган олийгох ўқитувчисида жинни деган справка бор экан. Анови қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл бор эди-ку, эсиздами Туз оға?
Прокуратура Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёлга тегишли жиноят ишини унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни ҳал қилиш учун судга юборди. Аёл «умрбод руҳий хасталик билан бетобланиб келган», шу боис у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмас, деб маълум қилди Бош прокуратура.
Хабарлар
74 яшар ташқи ишлар вазири Сенатдаги сўнгги баёнотидан кейин тоби қочиб шифохонага ётқизилди. 17 март кунги чиқишида у Ўзбекистон “Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олиши ва Донецк ҳамда Луганцк халқ республикаларини тан олмаслиги”ни таъкидлаганди. Шу баёноти боис унинг истеъфога чиққани иддао қилинмоқда.
***
Италияда Россия олигархларига қўйилган санкциялар доирасида Алишер Усмоновга тегишли 500 000 фунт стерлинглик (650 минг доллар) турадиган зирҳли «Мерседес» машинаси мусодара қилинди. Олдингиларининг олдида бу семичка пўчақ, ўртақ.
***
Германияда жойлашган Uzbek Forum ва Transparency International ташкилоти фаоллари 29 март куни Гулнора Каримова пулларини Ўзбекистонга қайтариш жараёнида Тошкент томонидан шаффофликнинг таъминланиши масаласига оид янги ҳисоботини эълон қилди. Коррупция Ўзбекистонда эски касал. Фаолларнинг гумонига кўра Ўзбек мулозимлари қайтариладиган Гулноранинг ўғирлик пулларини қайта ўғирлашмоқчи.
***
Amnesty International ташкилоти ҳам ҳисобот чоп қилди. Унда Ўзбекистон инсон эркинликлари чекланган давлатлар сирасига киритилди. Ҳисоботда камида 2 минг киши эътиқодига кўра қамоқда сақланаётгани билдирилган. Шунингдек янги жиноят кодексига “президентни ҳақорат қилиш” тўғрисидаги модда киритилгани, бу модда асосида айбланган шахс 5 йилгача қамалиши назарда тутилгани қайд этилган.
Нега кўчалар бўм бўш?
Матчон суқилиш: Турклар нега кўчалар бўм-бўш дея роса муҳокама қилишмокда. Элтуз дўстлари клуби фаоли Ғайрат Омон ҳазиллашиб, президент кўчадан ўтишидан олдин барча шаҳарни тарк этади, деб айтибди.
Туз: Чунки Истанбулда, ҳатто Германия канслери Меркелнинг машинаси ҳам пробкага тиқилиб қолиб Эрдўғон билан учрашувга кеч қолганди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон кечган хафтада Истамбулда бошланган украин-рус музокарачилари олдида қилган нутқида: «Туркияга ва БИЗНИНГ Истамбулга хуш келибсиз!», деганидан хабарингиз бор. Туркиялик зукко журналист ва экспертларларнинг фикрларига кўра, Эрдўғон «БИЗНИНГ Истамбулга хуш келибсиз», деган жумласида урғуни «БИЗНИНГ» сўзига қаратгани бежиз эмас. «Эрдўғоннинг бу хитоби Россия томонига қаратилган. Чунки Россия 250 йилдан бери Истанбулни дунё православиясининг пойтахти қилишни ва шаҳар номини яна Константинополга ўзгартиришни орзу қилади. Бошқача айтганда, жумҳурбошқанимиз русларга: «Истамбулни тушингизда оласиз! Истанбул – бизники!», деди», дейишмоқда туркиялик журналистлар ва экспертлар. Шу йил январ ойида Болгария мустақиллик байрами боис гапирган Путин. Болгарияни ким Турклардан озод қилганини эсланглар деб айтганди.
Матчон суқилиш: Россияда карам ва сабзи қимматлашди. Энди уйланмоқчи бўлган ўрислар калишни ичига нима солади?
(кулги овози)
РТ: Эй матчонбой ҳаммаёқда сабзи ва карам нархи кескин ошмоқда. Бахор совуқ келди. Туркия, Миср ва Ўзбекистонда ёш карам ҳали пишмаган.
Шу билан бирга, айрим маҳаллий ишлаб чиқарувчилар сабзавот сотишни тўхтатиб қўйиши мумкин, нархлар ошиши сабабли янада қулай шарт-шароитлар кутилмоқда. Бизнинг бобо деҳқонлар тушундия нима экиш кераклигини. Сабзи экиш керак. Бўлибам сариқ сабзи. Хоразмда гашир дейди бунинг отини. Гашир Путинга ярашир.
Путин қўнғироқ қилса Хитой раҳбари ҳам кўтармаяпти. Хатто Қозоқ раҳбари Тўқай ҳам «алë эшитилмаяпти. Алоқа чатоғ» деб трубкани қўйиб қўйгани ҳақида гап бор. Шуни айтадида ишонган тоғингда кийик ўтламас деб. Яхшиям дўппи кийган қоши қора вассаллар бор. Ҳўў десанг «ҳай» дейди.
Ўзбекистон сўзда «нейтралмиз» дея босқинчи кремл режимининг санкцияларни айланиб ўтишига хизмат қилаëтган бир пайтда дунë Украинани қўлламоқда. Расмда кўраëтганингиз Германиянинг Дюсселдорф шаҳридаги метро поезди. Украина байроғи рангига бўялган вагонга «Украина биз сен биланмиз» дея ëзилган. Инсоният қотил Путин режими билан эмас¸ балки қахрамон Украина билан елкадош.
Россия бизнеси вакиллари энди товарларни Ўзбекистон орқали Европага божсиз етказиб бера олади – деб ёзмоқда Спутник нашри.
Россия компаниялари Ўзбекистоннинг Европага божсиз экспорт тизимига (GSP+) кириш имкониятидан фойдаланишлари мумкин бўлар эмиш.
Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берибди.
Тарих такрорлардан иборат
Биринчи жаҳон уруши пайтида Чор Россияси Англия ва Франция билан биргаликда Германия, Италия ва Австро-Венгрияга қарши жанг қилган.
Ўшандаям муллолар: “Ўриснинг қимматбахо қоғозини олинглар”, деб, бойларни ишонтирган.
Тошкентлик бойлар янадай бойиб кетамиз, деб, бир сандиқ тиллога бир сандиқ векселларни айирбошлаганлар.
Олтинлар Россияга чиқиб кетган. Чор Россияси ағдарилгач, ўрнига аввал Муваққат ҳукумат сўнгра Шўролар келди.
Бир сандиқ қимматбаҳо вексел бир сандиқ қоғозга айланди.
Ҳозир ҳам Россия урушга киришди. Ўзбекистонга рус рубли кириб, доллар сувдай оқиб кетяпти.
Эртага Россия дефолт бўлса, рубл ҳам қоғозга айланади.
Баъзи мустақил иқтисодчиларнинг ишонишича, Ўзбекистон иқтисодиётини ҳозирданоқ яхши деб бўлмайди.
Раҳбарият четдан яна 6 миллиард доллар қарз сўраган. Биратўла 45 миллиард бўлсин, деяпти.
Бу кетишда, Ўзбекистон қарзи тугул қарзнинг фоизини ҳам тўлай олмай қолади.
Иқтисодчилар Ўзбекистонда ташқи бошқарув жорий этилиши хавфи бор, деган фикрда.
Хон саройидаги пилорама
Ўзбекистон тарихининг мухим бурилиш нуқталаридан бири содир бўлган Хива яқинидаги хоннинг ëзги резиденция биноси ëмон аҳволга келиб қолган. Ўзбекистон Маданият вазирлигининг ўз вақтидаги эътиборсизлиги оқибатида бино деворлари тешилиб уч фазали электр кабеллар ўтказилиб ëғоч кесадиган пилорамага айлантирилган. Дренаж системаси йўқ қилингани оқибатида бинони зах босиб нурай бошлаган. Маданий мерос обидалари Туризм вазирлигига ўтганидан кейин бошқа обидалар қатори бу бино аҳволига ҳам Тошкентдан туриб жиддий эътибор қаратилди. Аммо бу эътибор ва ҳавотирни махаллий мулозимлар риторикасида кўрмаяпмиз. Улар аввалги каби «ҳеч нарса қилмаслик»билан банд. Бино қадимий ëдгорлик ўлароқ сақлаб қолиниши керак. Соҳага мутасадди бўлган маҳаллий раҳбарлар ва айниқса вилоят замҳокими жаноб Ботир Саидов қадимий обидалар сақланишига эътибор беришга мажбур. Хоразмдаги қадимий обидалар инсоният тамаддунининг бир қисми ҳисобланади. Буни билиш учун жаноб Саидов ва бошқа махаллий мулозимлар ўқиб ўрганиб ўз ишига фокусланиши лозим. Кейинги 30 йилда айнан хоразмдаги маҳаллий мулозимлар қадимий обидаларни сақлаш масаласида катта волюнтаристик хато йўналишни танлашди. Улар обидаларни асли қандай бўлса шундай консервация қилиб сақлаш ўрнига «новодел евроремонт» қилиб «ялтиллатиб» таъмирлаш¸ кўздан пана ëдгорликларга эса умуман эътибор бермаслик йўлидан боришди. Бунга мисоллардан бири Хивадаги қадимий мармар лавҳалар устидаги қадимий ëзувларнинг болгарка билан қириб ташланиши бўлди.
Бунга чек қўйиш керак. Соханинг қандай ривожланишига мутахасислар қарор берсин. Саводи ҳаминқадар¸ коррупцияга мойил раҳбарчалардан жамиятга ҳам¸ қадимий обидаларга ҳам катта зарар етади.
Буни 30 йилдан бери юзлаб мисолларда кўриб келяпмиз.
Матчон Суқилиш: Хоннинг саройини ҳукуматдан тортиб олиб ёғоч йўнадиган оддий косибга берилишининг нимаси ёмон? Хива яқинидаги Гандимиëн резиденцияси нега бугун ўта мухим бўлиб қолди?
РТ: Эҳ Матчон, ҳукуматнинг бу саройи сен ўйлагандан анча олдин шармандали тортиб олинган эди. Россия қўшинлари 1873 йилнинг баҳорида Хивани эгаллаганларидан сўнг, ўша йилнинг 12 августида Россия билан Хива хонлиги ўртасида Хива яқинидаги Гандимиён қишлоғидаги хоннинг ёзги саройида шартнома тузилади. Капитуляция руҳидаги бу шартномага кўра, хон рус подшосининг вассалига айланди ва мустақил ташқи сиёсат юргизишдан маҳрум этилди. Амударёнинг ўнг қирғоғидаги ерлар Россияга ўтди ва у ерда Амударё бўлими ташкил этилиб, Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига киритилди. Бўлим бошлиғига Хива ҳукуматининг фаолиятини кузатиб туриш топширилди. Гандимиён шартномасига биноан рус савдо кемаларининг Амударёда эркин ҳаракат қилиши учун имтиёзли ҳуқуқ берилди. Рус саноатчи ва савдогарлари бутун хонлик ҳудудида божсиз савдо килиш, ер сотиб олиш, саноат корхоналарини қуриш ҳуқуқини олди. Рус фуқароларини маҳаллий судлар суд қилолмайдиган бўлди. Бундан ташқари, хон Россия ҳукуматига 2 млн. 200 минг сўм товон тўлаш мажбуриятини олди. Шундай қилиб, Гандимиён шартномаси Хива хонлигини Россиянинг мустамлакасига айлантириб қўйди.
Бу бинонинг тарихий аҳамияти бугун яна долзарб. Хоразмдаги фақат Россия ТВни кўрадиган маҳаллий ëшуллилар зиëфатларда «Путин ва кремлни» мақтаб Ўзбекистон мустақиллиги ва мамлакат президенти Мирзиëев обрўйини тушираëтгани ҳақидаги аниқ маълумотлар Элтузда мавжуд.
Олдин ҳам айтганимдек, маҳаллий мулозимлар орасида Ўзбекистон мустақиллиги, колониал тарих ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш керак.
Ҳар ялтироқ шиша синиғи эмас
«Янги Ўзбекистон» осмонига илиб қўйилган «юлдуз»ларга доимо скептик қараганман. Бизнесмен Зафар Ҳошимов борасида ҳам скептик эдим. Аммо «Украина воқеаларига муносабат» деган лакмус қоғози Зафар Ҳошимовнинг ватанпарвар эканлигини ўртага чиқарди. Гап шундаки, ашаддий кремлпараст бўлган бир тип (Баҳром Исмаилов) Ҳошимовни ўз клубига таклиф қилди. (бирга ўриспарастлик қилайлик, деган маънода) Ҳошимов эса бу ўриспарастни Россия кемаси кетган томонга йўллади. Ўриспарастниг ҳафсаласи пир бўлиб, Ҳошимов боғчасига тошлар ота бошлади. «Янглишибман¸ писта пўчоғидан кема ясайман, деб ўйлабман», деган маънода қарғишлар порциясини йўллади. Ҳошимовнинг ватансевар ватандош эканлигини ўртага чиқишини таъминлаган бу ўриспарастга ҳам раҳмат. Узоқдан ялтиллаган нарса бриллиант эмас, оддий шиша синиғи бўлиши мумкин. Аммо Зафар Ҳошимов шиша синиғи эмас.
Дунëвий илм фанга асосланган замонавий медицина букрининг хўккисини ҳам даволай олади. Аммо ўрисқул зомбиларни фақат гўр тузатади. Улар ўла ўлгунча зомби ва ўрисқул бўлиб қолаверади. Хозир ўрис пропаганда ТВ сини тарғиб қилган Бердиев деганни блокладим. У менинг дўстларим сафида экан. Ўрис пропагандаси деган мохов касал юқтирганлар билан дўст ҳам таниш ҳам бўла олмайман. Улар ўлгунча изоляцияда бўлиши керак.
Бир пайтлар тўйдаги ўртакашга ялиниб сўз олиб, пойинтар-сайинтар гапиришга ишқибозлар бўларди. Ҳозир эса миллионта грамматик хато билан алмойи-жалмойи коммент ëзишга ишқибозлар кўпайган. Матнни ўқимай қарғиш, саннаш жанридаги иншосини ëзиб қўяди. Демак, комент ëзишдан олдин мана бу талабларни бажарган бўлишингиз керак:
1. Равон ва тутилмай ўқиш. Матн мазмунини тушуна оладиган даражада савод; 2. Камида уч жумлани орфографик ва грамматик хатосиз ëзишни эплаш (Масалан, «Олим олма ол» деган сўзни ëза олиш); 3. Камида 100 гача санашни билиш; 4. Мактабнинг 4-синфи даражасида базавий маълумот лозим (Ернинг юмалоқлиги¸ география¸ биология ҳақида бирламчи маълумотлар). Бу шартлар бажарилган деб ўйласангиз, яна ўзингизга савол беринг: ўзи нима демоқчисиз? Айтадиган муҳим гапингиз борми? Қарғаш¸ саннаш¸ сўкиш ва таҳдид қилишдан бошқа тузукроқ фикр келдими каллага? Келмаган бўлса¸ яхшиси ëзманг. Бориб китоб ўқинг. Алифбе ëки бошланғич синфлар учун ўқиш китоби сиз учун мос. Яна санашни ва ҳуснихатни ўрганинг. «Олим олма ол»ни хатосиз ëзсангиз, мамлакат келажаги учун буюк одам бўла оласиз. Энг камида президент маслаҳатчиси ëки Бош прокурор бўлиб ишлай оласиз.
Заиф ва қусурли одамлар бошқалардан қусур излаб такфир қилади. Улар ДХХ раиси ë президент хотинига тик қарашга ҳам қўрқади. Хатто ник остига яшириниб ҳам куч қудратли одамларга бирор сўз дея олмайди. Чунки қудратли одам бу калтакесакни инидан оташкурак билан суғуриб олишини билади. Қисқаси қўрқоқ. Аммо Мунисага¸ Нозимга ëки бошқаларга ташланади. Ëзувчи Вильям Шекспирнинг луғати 12 минг сўздан иборат. «Мумбо-Юмбо» одамхўрлар қабиласидаги ҳабашнинг луғати 300 сўз. «12 стул фильмидаги Элочка эса бор йўғи 30 сўз билан фикрини ифодалаган. Бу уродлар эса бор йўғи 8 та сўзни билади. Уларни ярми ўрисча сўкишнинг
бузилган варианти. 1. Хуйет қивоссанми? 2. Ебан.3. Дўззохда ëнасан.4 Жаллаб.5 Бизни минталетимизага тўғри кемийди. 6.Бувингни¸ аянгни¸ синглингни… 7 чўқиндингми. 8 Сани бутилкага ўтқазиш керак.
Шу сўзлардан мингта хато билан жумла тузиб такфир қилишади.
Буларни битта колонияга қамаб санашни ëзиш ва ўқишни ўргатиш керак. Булар мулоқотга нолойиқ биомасса. Бит ë бурга билан мулоқот қилинмайди. Уларни эзиб ўлдирилади. Шунда гигиенага риоя қилинган бўлади. Кун ойдин биратлар. Командовать парадом буду я!
Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида. Шу мақсадда кенгайтирилган ҳарбий базавий битим имзоланди.
Ҳужжатни икки давлат Мудофаа вазирлари – Баҳодир Қурбонов ва унинг ҳамкасби Ҳулуси Акар имзолади.
Мана бу бошқа гап. Дўст бўлсанг ёнимда тур…
Ассаллом Ўзбекистон Жума муборак!
Рассом Туз
eltuz.com