Ўзбек бокси нокдаун бўлиши шартми?
Ҳаваскор бокс коррупцияга ботган спорт турларидан бири сифатида кўрилади. Яқин-яқингача АИБА президенти АҚШ қора рўйхатида бўлган мафиози Ғофур Раҳимов эди. Бу спорт тури энди Ўзбекистон устига бир бало олиб келаётганга ўхшайди.
2023 йил 1-14 май кунлари Ўзбекистонда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Аммо, кундан кунга Ўзбекистондаги жаҳон чемпионатини бойкот қилаётган мамлакатлар сони ортиб бормоқда.
Уларнинг бойкотига сабаб — мусобақада босқинчи Россия ва унинг гумаштаси Беларусдан бўлган боксчиларнинг ҳам қатнашаётгани.
Қозонга юрсанг, қораси юқади. Лекин Ўзбекистон Бокс федерацияси миқ этгани йўқ. (Бойкот қилишса қилишсин, лекин ўрис оғам хафа бўлмасин)
Ҳозиргача АҚШ, Канада, Британия, Полша, Украина, Нидерландия, Швейцария, Чехия, Швеция, Ирландия ва Норвегия. Германия эса олимпиада-2024 га тайёргарлик важи билан бу турнирда иштирок этишни рад этган.
Ўзбекистон олдида икки йўл турибди ё Россия ва Белорус тарафини олиб, шарманда бўлади ёки халқаро ҳамжамият талабига рози бўлиб, Россия ва Белорусни чемпионатга қўймайди.
Аммо, иккинчи йўлни танлаш учун ирода ва матонат керак. Ўзбек расмийлари эса бундай сифатлардан километрлар узоқ. Элтуз ўзбек бокси ва жаҳон спорти оламида кечаётган воқеаларни ёритишда давом этади. Кун давомида биз билан қолинг, каналларимизга обуна бўлишни унутманг.
@eltuz