UzPoster
24 ноябр 2023

Ўзбек ота-она – болаликнинг душмани – РТдан ваъз

– Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило. Хиводайи Гулнора бийи, Исмойил олқош, Сопоргул опо¸ Сўлтонпошшо апкала, ничиксизла…

– Матчон Суқулиш, Элтуз ютуб канали сен учун саломхонага айландими?

МС: Оғо ишитдингизми, гашир кўлаша мажбурий борғон олти боло ўлибди.

Фарғона вилоятида бир гуруҳ мактаб ўқувчилари сабзи ковлаш учун кетаётганида автоҳалокатга учраши оқибатида 6 нафар бола ўлгани ва 4 нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани  хабари элтузга келди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти, ИИБ Матбуот хизмати Uznews.uzга маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат саккизлар атрофида Учкўприк тумани, Меҳнатобод МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Э Isuzu юк машинасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламасдан, светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган, Damas автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида, Damas автомашинаси йўловчилари, 2 нафар аёл М.Д ва Г.Қ. тан жароҳати олиб, воқеа жойида ўлган.

Ҳодиcа оқибатида 2007 йилда туғилган икки нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиси, ҳамда Damas ҳайдовчиси ва яна бир йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Э.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланган.

МС: Гаширни ким аккан бўса шу суғурсин. Мажбурий меҳнат тўхтамади, тўхтамади. Улли ëшулли БМТдан дуриб мақтанвади. Капейка бўлди вуни гаппи. Каримопни охтиқ Маша Тиллаева бир гаплани топибди.

Ўлиб кетган диктатор Каримовнинг охтиқи Маша Тиллаева тошкентлик мухбир билан суҳбатда янги  тўшакдош топканини билдирди. Тиллаевага кўра, унинг янги жазмани ўзбек ва ўзи билан тенг.

Машанинг ўзбек секс партнери анча камтар яшайди ва пули кўп эмас.

Суҳбат пайтида  Тиллаева ажрашган эри Амиран уни калтаклаганини ҳам айтиб берди. Тиллаева онаси Лола ва бошқа оила аъзоларидан узоқлашгани ва ўз кунини ўзи кўришини ҳам таъкидлади.

Блогер ўлароқ, у ўз контентида реклама жойлаш учун 4 минг доллар олишини айтди.

Гулнора ҳақида гапиришни истамаслигини, кичик Ислом Каримовни хушламаслигини ҳам айтди.

Каримовнинг беваси Татяна Каримова невараси Маша билан сирдош эканлиги ҳам суҳбатда айтилди.

Машанинг онаси Лола унга бўғоз бўлганида «боланг ичингда ўлиб қолади» дейилган. Шунда кимдир агар ҳали қорнингдаги туғилмаган болага Марям деб исм қўйиб, унга сиғинсанг тирик туғилиши мумкин дейилган. Шу тариқа унинг исми Марям бўлган.

Маша Тиллаева болалик пайти ҳақида эслашни истамайди ва у ëшлигида ўзини ўлдирмоқчи ҳам бўлган.

АҚШда яккамохов бўлган¸ дўстлари бўлмаган. Ëшгина қиз 98 кило тош босган катта булочка бўлганидан руҳий азобланган.

Тиллаевага кўра,  Каримов ўлишидан олдин тушига кирган.

МС: Аввалги ари Амиран урибми Мошани. Бошқа аркак бўлсо ўлдириб ерлара гўмаради. Навоий отомиз  ойтвадиқу охир би гаплани…

Матчонбой жамиятда шундоқ ҳам маиший зўравонлик жуда кўп.

Тошкентдаги она одамлар кўз ўнгида ўз қизини дўппослади — видео

Болалар омбудсмани эса ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда гул дўконига кириб гул сўраган вақтида онаси В.А. маст ҳолда қизи В.И.ни ҳақоратлаб, ургани бўйича видеохабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани дўконда онаси томонидан калтакланган қиз ҳолати бўйича муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат Мирзо Улуғбек туманидаги “Оқибат” маҳалласи Марказ-1 даҳасида жойлашган дўконда юз берган. Шу ерда бўлган фуқаролар жараённи видеотасвирга олиб тарқатишган.

Мазкур ҳолат дарҳол Болалар Омбудсмани томонидан назоратга олинди. Ҳозирда она В.А.нинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, онасининг бундай зўравонлигидан жабр кўрган қизча Тошкент шаҳар Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Онани эса ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

МС: Би жиллилани спискасини дузип столбаға осиш гарак

Ўзбекистонда педофиллар, қўшмачилар ва террорчилар реестри ташкил этилади.

Афсуски, реестр ёпиқ тарзда юритилар экан. Аслида халқ ўз педофиллари, қўшмачилари ва террорчиларини билиб қўйса яхши бўларди.

МС: Тикток, Ютуб, ë инстаграмнан билиб дурипмиз. Хотинла ўрисюртдаги арларини шантаж атип пил соғиш учун боллорини қон қоқшотип уриб видео ияриб ëтибди.

Урганч туманида бир недотрах  руҳий бесаранжом хотин учта боласини (икки ўғил ва бир қизини) бурчакка қўйиб гугурт чақиб «сизларнинг ҳаммангизни ëқиб юбораман» деб қўрқитиб, видео олган. (Эҳтимол бу видеони эрига юбормоқчи бўлган шантаж  учун.)

Бу мияси шамоллаган урод тавия ночорни суд қарори билан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак. Қилган иши учун олдин қамоқда 15 кун сақлаб, кейин жиннихонада даволаш керак.

Болаларни давлат ўз қарамоғига олади.

Шу ўринда Швецияда ўнлаб ўзбек ота оналар боласига зулм қилгани учун ота оналик ҳуқуқидан махрум қилиниб боллари олиб қўйилган.

Дунëда болалар учун ўзбек ота-онадан ҳам катта душман йўқ. Бу гапни ўта жиддий айтаяпман.

МС: Ар учун хотиннан улли душмон йўқ

Cherchez La Femme.

Шерше ля фам Cherchez la femme – бу «шу атрофда хотин бор» ëки «ҳамма бало хотинда», «хотинни изланг» деган маъно берадиган французча киноя.

Шу ўринда терговчиларнинг ҳаммаси биладиган қоида ҳам бор: Агар хотин «эримни ўлдириб кетишди» деб арз қилса, ўша хотинни ўзи илк гумонланувчи бўлади.

Ëки тескариси.

Бу кириш сўзи эди. Сарлавҳани мана бундай бўлишини истадим.

«Беш минг долларга арзийдиган спектакль».

Одатда Элтуз телеграмм каналидаги контентни рассом Туз саҳифасига кўчириб қўяман.

Бу сафар «Пайариқлик ўқитувчини душманлар ўғирлаб, уриб, қора қонга белаб, картасидан жуда катта суммани ечиб олишган» деган хабарни ўқиб, миямга келган илк жумла “Шерше ля фам” бўлди.

Бу орада Самарқанддаги маткотиб «бу воқеа ҳақиқатга тўғри келмайди» деб раддия берди.

Аммо нимадир бўлган эди.

Хуллас, Самарқандда бўлган воқеанинг асл манзарасини Кореядагилар айтиб берди.

Демак, ҳикоямга ички сарлавҳачани таниш қўшиқдан ола қолдим

“Самарқандда ўт ëқсам Кореяда тутуни”

Аслида бу пул ундириш мақсадида қилинган ëлғон ва унинг фош бўлиши эди.

Ҳикоямиз қаҳрамонининг оти Муаттар Самарқандаги эшонхўжалар авлоди бўлган Қилич аканинг қизи. Мактабда муаллима бўлиб ишлайди.

Тўрт бачаси бор. Эри, барча самарқандлик эркаклар каби, чет элда ишлайди.

Самарқандлик эрларнинг бир қисми Америкада, бир қисми Мексикада яна бир қисми Жанубий Кореяда.

Қаҳрамонимизнинг эри Садриддин Мавлонов Жанубий Кореяда ишлаб, хотинига пул юбориб туради. Хотин эса бу пулларга қаноат қилмай, банкадан кредит устига кредит олади.

Кредитлар фоизи болалаб-болалаб, беш минг доллардан ошиқ қарз вужудга келади.

Хотин эридан мунтазам пул олиб тургани учун, банкдан кредит олганини эри Садриддин акага айтмайди.

М. Қиличевна хоним, ўзи кўрган турк сериалидан таъсирланиб, ўзини ўғирлаб кетилгани ва ëвуз жиноятчи эркаклар тарафидан ўласи қилиб уриб, пули картасидан ечиб олингани ҳақидаги ëлғон томошани уюштиради.

У юзига оддий хотинларнинг лаб бўëғини чаплаб, қонига ботган каби кўриниш учун ўзини расмга олиб ИМО орқали Жанубий Кореядаги эри Садриддинга юборади.

Расм тагига «Шу беш минг долларга арзийдими» деб ëзув қўяди.

Бу спектакладан мақсад – эридан беш минг доллар ундириш.

Аммо сценарийдан хабарсиз эр «артс» хотинга пул юбориш ўрнига Самарқанд ИИБга телефон қилиб, «хотинимни жиноятчилар ўғирлади» деб заява расмийлаштиради.

Самарқанд миршаблари мошиналари мигалкаларини ëқиб «вий-вий» қилиб «возз этиб» шессекундда хотинни топишади.

Бу «артс» хотин Самарқанднинг регистон маҳалласида «вачач» деб маишатни додасидан қилиб, мазза қилиб ўтирган бўлади.

МС: Дераварсин Каримов “май-ишрат” дар ади би гаплани…

Ички ишлар ходимлари дарров шакл бирни шакллантиришади. Форма бир бу жиноят жойига етиб келган ИИБ ходими тарафидан тузиладиган илк ҳужжат.

Бу ҳужжатда хотинни ҳеч ким урмагани ва эридан пул унириш учун лаб бўëғи билан «қонга ботган хотин» гримини қилиб расмга тушиб алдагани ëзилган.

Спектакли ўхшамай қолган бу маллима йиғи-сиғи қилиб: «Мен бир ожиза бўлсам. Хато қилдим, хато қилдима» деб, тушунтириш хати ëзиб, ҳаммасини бўйнига олади.

Аснода бу хотиннинг эри юборган пулини мунтазам бирга еган ва яна банкдан кредит олиб еб юрган алфонс тоғалар расми ҳам уфқларда чизилади.

Хотин пушаймон эди. Чунки воқеадан хабар топган эр бу ëлғончи ва паразит хотинни жавобини бериши хатари пайдо бўлган.

Соғин сигир мақомидаги эрдан ажралиб қолиш – Самарқандда катта мусибат.

Пайариқ халқ мақолида таъкидлангани каби, «ўйнашга ишонсанг, эрсиз қоласан».

Шу ерда ҳикоя тугади.

Эрини алдамоқчи бўлган хотинларга маслаҳат:

Помада билан «қонга ботган мазлума хотин» грими яхши чиқмайди.

Уйдаги бирор товуқни сўйиб, шунинг қонини юзингизга беласангиз ишончли чиқади. Расмга тушиб бўлгандан кейин товуқни шўрва қилиб ичсангиз қорин ҳам тўяди.

Алдагани эр яхши. Эр қанча узоқда бўлса шунча тез алданади.

Эри четда мардикор ишлайдиган самарқандлик хотинлар «узоқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка яхши» дея ëш баччаларни ўзларига ўйнош қилмоқда.

Бу энди бошқа ҳикоя мавзуси. Тамом. Шерше ля фам

МС: Оғо, сиз ина қодим замонлодо Бирликни ташкил атиб Ўзбекистонимиз мустоққил ўзбошдоқ бўлсин дап ëш ўмринизни ëққонсиз. Лекин ҳазини ëшуллило гўрди. Навчун резултот йўқ оғо.

Айшини нодон суриб жабрини доно тортадур.

Матчонбой биз бирлаша олмаганимиз учун ҳам элнинг боши балодан чиқмаяпти. Бирлик бу турли халқалардан ташкил бўлган занжир эди. Аммо бу занжир узилиб кетди. Тросс бўла олмаганимиз бадали эди бу.

Бундан 15 йил олдин занжирдан кўра, трос кучли эканлиги ҳақида бир эссе ëзувдим. Шуни ютубдагиларга айтиб берсам.

Заиф ҳалқа

1985  йилнинг охири совуқ келди.

Табиат ва мафкура қаҳратонидан беркиниш учун рассомга xос устахона зарур, деган фикрда қатъий эдим.

Ўша пайтда совет ўтxоналари муқобил кайфиятдаги рассом ва мусиқачилар учун севимли маскан эди.

Назарим, бир пайтлар шаҳарнинг ярмига иссиқлик узатган икки қаватли водаканал ўтхонаси биносига тушди.

Бино Сталин пайтида пишиқ ғиштдан қурилган ва қаровсиз ҳолатда эди.

Рассомлар уюшмаси, шаҳар кенгаши ва сув-оқава идораси ўртасидаги қоғозбозликдан кейин “Бино рассомга берилсин!” деган буйруққа имзо чекилди.

Бинони кўздан кечириб, бир муаммо билан ассалому-алайкум, дея юз кўришдим.

Бино ичида оғир улкан чўян ўчоқ бор эди.

Билгичларнинг айтишича, олдин ўчоқ қурилиб кейин устига бино тикланган.

Мендан олдин, бир неча идоранинг бино ичидаги ўчоқни судраб чиқа олмасдан, қўл силташгани ҳам маълум бўлди.

Сталин лагерларининг собиқ маҳбуси¸ камазчи Жумаëз ака бу ўчоқни судраб беришга рози бўлди.

Олдин эшикни котел катталигига олиб келиш учун ëнларини қувалди билан уриб катта тешик қилдик. Ўчоқни домкран ëрдамида кўтариб, тагига темир ўқловлар тиқиб чиқдик.

Кейин Жумёз ака улкан қуйма занжирни шалдиратиб, бир учини ўчоққа, иккинчи учини Камазнинг орқасига боғлади.

Камаз бир оҳ тортиб, илгари чирпанди. 40 йил ерга михланган ўчоқ бир силкинди.

Занжир таранглашди.

Машина яна пишқириб, илгарилашга уринди.

Шу он шарааақ, этган овоз чиқди. Занжир узилди.

– Нега узилди, деб сўрадик Жумаëз акадан

– Заиф ҳалқа¸ деди Жумаëз ака.

***

Орадан анча  йил ўтди. 1993 йил адоғида бир рассом сифатида Берлинда ижод қилиш учун йўлланма олдим.

Орқада сиëсий ҳарорати баланд бир неча йил, олдинда эса осуда олмон ҳаëт тарзи.

Орқада – тарқалиб кетган империя, президентлик сайлови, мухолифат қимир-қимири, олдинда эса, бир пайтлар қантарилиб, яна қўлга олинган молберт.

Берлинда асли Ўзбекистонга тақаладиган бир олима хоним истиқомат қилади. Рано Фон Менде.

Рано хоним Берлинда мусофир бўлган икки ўзбекни бир чўқим паловга чақирди.

Берлинда мендан ташқари бир хоразмлик олмоншунос олим ҳам бор эди, у Ҳумболд дорилфунунида илмий иш ëзар эди.

Айтилган вақтдан 20 дақиқа олдин Раъно хоним эшиги олдида ҳозир бўлдик.

Немисларда вақтидан олдин эшик қоқилмайди, деди ҳамроҳим.

Хуллас, орадаги 20 дақиқани уй олдидаги боғчани кезиб, ўлдиришга қарор қилдик.

Бундан атиги бир йил бурун мухолифатни қўллаган бу олим, элбирим муҳим бир гапни айтмоқчидай, менга қаради.

– Биласанми, Каримовнинг сайловда ютгани яхши бўлди. Агар Солиҳ ютганида борми, қон дарë бўлиб оқар эди. Биз нон ўрнига тош ердик.

Каримов статус кво, яъни мавжуд ҳолатни сақлаб қолди, бу муҳим.

Мана Тожикистонни қара, демократия қиламан, дея нима бўлди, деб қўлини бигиз қилди.

Унинг қўли кўрсатилган тараф Берлиннинг ғарбий бўлгаси эди. Демократия гуллаган бир гўша эди бу.

Занжи араблар ва турклар ҳамда олмонлар гавжум бу бўлга муроса ва рафоқ улгисидай эди.

Мен эса ҳали ўз сафдошларимнинг қуда томонга ўтишига кўникмаган ғўр бола эдим.

Менинг ўйимча, чет тилини ва Ғарб ҳаëтини билган ҳур фикрли ўзбек, албатта¸ демократия тарафдори бўлиши керак эди.

Мендан сал нарида турган бу олимнинг мустабидни қўллашини ҳеч истамас эдим.

Олим бўлса қўлларини икки тарафга ëзиб, биз ўртача одаммиз, пақир панада бўлади ва ҳоказолар деди.

Мен учун рўпарамдаги олим занжирнинг заиф ҳалқаси эди…

*********

Кейин яна 10 йил ўтди.

Бу ўн йилда не-не одамларнинг не кўйларга тушишларини, сал зўрга узиладиган ҳалқалар каби чўрт узилишларини кўп кўрдим.

Ҳатто кўникиб ҳам қолдим.

Бугун сиз билан бирга бўлиб, сал ўтмай манфаат илинжида жамоани қизармасдан, бўзармасдан сота оладиган касларни кўп кўрдим. Яхшилиққа ëмонлик қиладиган кўппаклар, суяк ва ин берган эгасига яхши кўриниш учун устози устига бавл қиладиган бўбикларни кўрдим.

Чақимчиликни янги замоннинг энг улуғ тарзи, деб биладиган бўйни боғлиларни кўрдим.

Олдин кўрганим олим уларнинг олдида фаришта эди.

***

МС: Оғо, ëнқи устахонадайи котел масаласи нишатди. Зинжир узулган ерда тўхтавадик…

Яна 1985 нинг қишига қайтсак.

Ўшанда камазчи Жумаëз ака ўтхона биноси ичидаги улкан чўян қозонни трос ëрдамида суғуриб чиқарди.

Трос дегани заиф симлардан эшилган арқон. Бу симлар алоҳида олинганда ўта заиф, аммо минглаб симлар бирлашар экан, узилмас бир ҳолга келади.

Занжирдан кўра, трос кучли деган фикрга келганимга ҳам 30 йилдан ошди.

МС: Осқонимиз олтин трос, душмонимиз ўрис бўлсин. Уринг потяни.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
20 ноябр 2020
Истайман: уйимнинг деразалари Доим очиқ турсин, ланг очиқ турсин. Хонамда ўйнасин қуёш зарлари, Етмиш юрт – иқлимдан шамоллар юрсин. ...
23 феврал 2021
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов “Элтуз” орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини президент Шавкат Мирзиёевнинг ...
25 январ 2021
AҚШ президенти Дональд Трамп лавозимидан кетишидан аввал Ўзбекистондаги Қарши шаҳри яқинида жойлашган Хонобод ҳарбий базасида хизмат қилган ҳарбийларга тўлиқ ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон президентининг диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида соҳа ривожининг устувор йўналишлари хусусида тўхталиб ўтилган. Фармондан иқтибос: ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...