Асосий мавзулар
12 декабр 2023

Уч ўспирин ўзбек Cанкт Петербургдаги “мангу олов”ни ўчиришди

Cанкт Петербургнинг «Красное Село» туманида уч нафар Ўзбекистонлик бола Ленин кўчасидаги «Мангу олов»ни ўчириб қўйишди, дея ёзмоқда Россия нашрлари.

Камерага тушган тасвирларда йигитларнинг оловга қор тўпларини улоқтираётгани акс этган. Воқеа 10 декабр куни содир бўлган.

Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири бу ҳақда навбатчилик пунктига қўнғироқ қилган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари, Ленин шоҳкўчасидаги 112-уйга ўрнатилган кузатув камераларига тушган видеотасвирлар орқали «ўт ўчирувчилар»ни аниқлаган.

Видеода болаларнинг ўлган ўрис аскарлари шарафига ёқиб қўйилган «Мангу олов»га қор ирғитиб уни ўчиришгани акс этган эди.

«Мангу олов» ўчирилганидан бир неча соат ўтиб полиция ходимлари болалар яшайдиган уйни қидириб топиб босишган. Икки ака-ука сўроққа олиб кетилган. Учинчи йигит ҳақида эса ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас, дея хабар бермоқда  рус матбуоти.

Айни пайтда воқеа тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда. Санкт-Петербургнинг «Красное село» тумани прокуратураси тергов олиб бормоқда.

Элтуз воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг.

Тағин ўқинг
8 декабр 2020
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жасади 6 ноябрь куни катта ариқдан топилган 55 яшар фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари у туман ...
6 март 2016
5 март куни Грозный шаҳридаги «Сафия» тантаналар уйида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Рамзан Қодировга қараб «Хеч кимга бермайман…» ...
24 май 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” аудиокитобининг 29-қисми. Матнни муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Халқ шоирлари миллат ҳақида қайғурар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...