Асосий мавзулар
31 январ 2024

Туркияда Ўзбекистонлик фирибгар аёл қўлга тушди

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида  фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини Фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб 2016 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 66 яшар РИТА ХАЛИЛОВА жорий йилнинг 13 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган эди.

Бугун Рита Халилова Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди. 

«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади» дейилади расмий хабарда.

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади. Видеоларимизга лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг. 

Тағин ўқинг
28 апрел 2020
Давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этмаган мансабдор шахсларга жарима солишни кўзда тутган қонун лойиҳаси Ўзбекистонда яшовчи рус тилли ...
3 август 2021
Cамарқанднинг Ургут тумани Ғўс қишлоғида 21 июль куни бошланган норозилик ғалаёни 4 кун давом этди, автоматлар билан қуролланган кучишлатар ...
24 ноябр 2015
Ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаровга суиқасд қилганликда айбланаётган судланувчи Юрий Жуковский устидан олиб борилаётган маҳкама жараёни швед матбуоти ...
24 август 2018
Рашид Қодиров даврида шаклланган прокурорлар ҳали от устида ва улар узоққа борадиган кўринади. Улар узоқ йиллардан буён қўллаб келаётган ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...