Мулла қўлида елпиғич бўлган ўзбек болалар – РТдан ва ваъз
Азиз асримизнинг азиз онлари азиз одамлардан сўрайди қадрин. Азизлар мана яна бир хафта ўтди. Қаршингиздаман. Юзма юз. Бетма бет. Аччиқ ҳақиқатларни айтиш учун бугун ҳам ҳизматдаман.
МС: Хўжик брри, мўччи ойбика, опабийи ҳам галинбикала, ничиксизла.
РТ: Хаëт барибир гўзал…
МС: Қайси Гўзал. Шорловуқдаги бонкада ишлийдон Гўзал апиками. Шумховорлара ўтинг ëшулли…
Шумхабарлар
Қарши туман ҳокимлиги ўринбосари 25 гектар чорва ерини расмийлаштириш учун 5 минг доллар пора оганида ушланди.
МС: Биз бизалоқ, сота сот. Сотмоғанни оëқи чўлоқ.
33 яшар ургутлик апрс бировнинг 50 сотих ерини 80000 $ га сотишга келишиб, 30000 доллар оганида ушланди.
+++
Учкўприклик 55 яшар апрс банк гаровида турган ўзганинг ерини 130000 долларга сотишга келишиб, олдиндан 109000$ доллар олганида ушланди.
MS: Новви давади Мирзакаримбой ëнқи сўлтик Йўлчиғо?
(Видео парча Ер сотган эр бўлмайди 9 минутда)
Қибрай даласида 22 яшар йигит дарахтга осилган холда топилди. Медэкспертизага кўра, бу йигит ўзини ўлдирган.
Тошкент вилоятида ички ишлар ходимлари калтаклаши оқибатида навбатдаги ватандош ўлди.
Шу йилнинг 25 июль куни соат тунги 00:20 лар атрофида Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Ҳамид Олимжон маҳалласи Мусаффо кўчаси 33-уйда яшаган, 1993 йилда туғилган Махмудов Тўрахон Собирхон ўғли маҳаллий тўйхонада танишлари билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилаётган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан куч билан хизмат автомашинасига жойлаштирилиб, ҳудудий жиҳатдан яқин бўлган Бўка туманида жойлашган хушёрхонага олиб кетилган.
26 июль куни эрталаб Тўрахонинг ота-онаси унинг Бўка тумани марказий касалхонасига тушиб қолганидан хабар топган.
Касалхонада Тўрахоннинг ота-онасига унинг милиция ходимларига қаршилик кўрсатиб, жанжал қилгани, хизмат автомашинасида Оққўрғон туманидаги хушёрхонага олиб кетилаётган вақтида бошини автомошина салонининг турли жойларига ургани, автомошинадан сакраб тушиб қолгани, натижада турли тан жарохатларни олгани туфайли милиция ходимлари уни тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўка тумани тиббиёт бирлашмасига олиб бориб жойлаштирганлиги маълум қилинган.
Шу куни Махмудов Тўрахон Бекобод тумани марказий касалхонасига ўтказилган.
Икки хафта давомида кома ҳолатида ётган Тўрахон 4 август куни бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бошнинг тепа суягининг синиши, бошнинг энса тепа пешона чап ёноқ, бурун, ўнг елка, кўкрак қафаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, бурун суяги синиши натижасида ўзига келмай, Бекобод тумани марказий касалхонаси жонлантириш бўлимида жон берган
МС: Бу хафта ҳеч ким пора олмодими?
РТ: Тинимсиз 7 га 24 режимида пора олишди.
Автозапчаст растаможкаси учун пора олган Самарқандлик божгир ва спекулянт қўлига кишан солинди. Иккаласиям қамағда.
+++
Боғотлик ўлимтик урганчлик лўхнинг ерини кадастр қибераман деб 400 доллар ва 1 миллион 200.000 сўм олганида қўлга тушди. Ўлимтик қамағда.
+++
Хазорасплик апрс қўшкўпирлик лохни ИИБга ишга киритаман деб 3500 доллар пора олганида ушланди.
+++
МС: Милисага пора билан иша гирамила? Нерда хозир у априиис?
РТ: Апрс қамағда.
“Ўртачирчиқ тумангаз” муҳандиси новвойхонага газ улаб бераман деб 8500 доллар оғанида қўлига кишан солинди. Газчи қамағда.
МС: Ўрисла билан қўшилиб, инсопом гетди. Данғарали фермер Рийимбарган дойи ойтди би гапни.
РТ: Совет даврида (1984 дан 1988 гача) замдиректор лавозимида ишлардим. Пахтага чиқдик.
Бошқармада инструктор бўлиб ишлайдиган Рейимбой деган ўлимтик йигит «бошлиқ бўлишни» орзу қиларди.
Пахта отиз четидаги рошда ўтириб Рейимбойнинг бошлиқ бўлиш йўлидаги «бизнес режа»сини эрмакка тинглардик.
«Катталарга пора бериш ва уларнинг кўнглини олиш учун ноллари кўп сумма захирада туриши керак», «Наглий ўмармай, схемалар ëрдамида давлат пулини оз-оз ўмариб бориш. Масалан дарахт экдим деб смета тузилади. Кейин қуриб қолди деб списат қилинади»
Хуллас Рейимбой бу гапларни айтиб туриб «Аммо» дерди.
«Аммо идорада битта ўрисинг бўлиши керак. Ўрис сени инсофга чақириб туради»
«Ўрис инсопли» деган шубҳали хадисни кейин бошқа одамлардан ҳам эшитдим.
Ўшга борганимда биттаси «Ўрислигим туриб кетди», «Ўрисим чиқиб турибди» деган жумла мазмунини айтиб берди.
Бу «Ҳақиқатпарварлигим тутиб кетди» деган маъно бераркан.
Қирқлар қишлоғидан чиқиб, қирқта хунар эгаси бўлган фермер шоир Раҳматжоннинг ëзгани ҳам шунақа халқ шуурига сингган «хақпарвар ўрис» ҳақидаги орзу трансфери.
Совет даврида одамлар Москвага «ҳақиқат истаб» ëзарди.
Москвадан келган текширувчи эса қўйни қўнжи тўлиб кетарди.
Ўзим кўрганман «Ревизор учун ясалган падарка қутисини». Москвага пора бериш тарихи бу мустамлака тарихи билан эш.
Масалан, Мингтепа (хозирги Марҳамат)даги диний сектада инженерликдан хабари йўқ мулла Дукчи Эшон талаби билан бўйи узайтирилган минора номоз пайтида кўрмуридлар устига онтарилиб ўнтача одам ўлган.
Жамоат жойида техника хавфсизлигига атай риоя қилмаслик борасидаги бу жиноий ходисани ўрис ревизор текширган.
Ўшанда Дукчи эшон пора бериб бу ревизорни «рози қип» жўнатиб, қамағдан қутулиб қолган.
(Дукчи эшоннинг ўрис истилочиларига исëни билан боғлиқ шарафли иши алоҳида масала)
Чорга вассал бўлган Хива хонлигида солиқни яшириш, хазинани ўмариш билан боғлиқ коррупция жиноятини текшириш учун «махсус ëрлиқ билан Питердан келган» муфаттиш ҳам иккита аҳалтекин от ва яна бир хуржун олтин эвазига «мулозимлар ҳатти ҳаракатида жиноий элемент йўқ» деб ëзиб кетган.
Совет Ўзбекистонини бошқарган Шароф Рашидов пахтани қўшиб ëзиш схемалари ишлаши учун Москвага пора беришни конвейр услубда амалга оширган.
Ўша пайтда укам госснаб тизимида кранчи бўлиб ишларди.
Складдаги эшакка ўхшаш тўрт оëқли кран юкларни мошинга ортиб беради.
Госнабдаги махсус одам келиб ҳар ой укамдан беш сўм олиб кетган. «Москвага юбориш учун пул йиғяпмиз» деб.
Москвага пора бериш тизими ва кўлами ҳақида жиноят ишларини бир ерга йиғсак бирор ўнта вагонга сиғади.
Айтмоқчи бўлганим «инсопли ўрис» ҳақидаги гап бу адолатсизликдан чарчаган ва қандайдир Робин Гуд каби адолат яловбардори мавжуд дея ишонгиси келган содда ўзбек орзусидан ўсиб чиққан эртак холос.
Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин ҳам ўрисдан қўрқиш ўзбек раҳбарларининг асосий инстинкти бўлиб қолмоқда.
1994 йили Хоразмда мустақил Эй Эл Си телевизион канални укаларим билан ташкил қилиб ишлатиб юрдик. Хоразмда ўрислар жуда оз. Борлариям ўзбекча билади. Лекин ТВ АЛС да ўрисча ҳам эшиттириш қилардик.
Сергей Наумов деган журналист оборарди ўрисча дастурни.
Бир куни «Туркмандан чиқиб, Хоразмни кесиб ўтаëтган наркотиклар карвонини видеога олиб эфирга бердик. Қизиғи шундаки, бу карвонга йўл кўрсатиб бораëтган мошин номери маҳаллий СНБ ходиминики экан. Буни билмаганмиз. Шунчаки видеода номери кўринган.
Эртасига бизни «Терроризм» идорасига чақиришди. (Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши бла бла бла деган идоранинг қисқа номи)
Битта ўзим бормайин деб ëнимга Сергейни олдим.
«Терроризм» идорасининг бошлиғи ўз кабинетида қабул қилди.
Одатда тилига ва қўлига бемалол эрк берадиган бу беспредел начальник, ўта мулозимат билан каловланиб, сира мақсадга ўта олмади.
«Раҳматли отам районода ишлаганида сизни мухбир отангиз билан дўст эди. Онам эса сизнинг мархум аммангиз билан курсдош чиқон эди..»
Блин, бу «террорист начальник» билан почти қариндош бўлиб чиқяпман.
Бирдан бу началник менинг қўлтиғимдан олиб, «бир минутга мумкинми» деди.
Кейин қулоғимга «Мана бу ўрис ташқарига чиқиб турсин» деди.
Сергей коридорга чиқди. Унга бошлиқ ëрдамчиси чой дамлаб меҳмон қилишни бошлаб юборди.
Сергей чиқиши билан начальник 180 градусга ўзгарди.
«Қўтоқимо эсенбини бизнесина аралашасанми? Сан сикилсанг поххуй. Мани сикдила бугун тўнқойтирип. Қамалиб гетсам болларимни аканг боқами. Ë сен боқасанми. Бозорни ëз, мактабни ëз. Туркманнан галадон наркотага аралашсанг дик сикаман. Давай кассетани гатириб бар. Повтор чиқмасин. Шу гап шўрда қолсин. Анави қозоқ Турсунхон билмасин. У қозоқ галади гетади. Сен билан мен шўрда яшаймиз»
Турсунхон ака Худойберганов ўша пайтда Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи эди. Муносабатимиз яхши эди. Кўп инфоларни шу одам берарди бизга. Эй Эл Си бошига иш тушганда бизни қўллаган шу «қозоқ» эди…
Майли оффтопик бўлмайлик. Чалғимайлик. Бу бошқа ҳикоя.
Айтмоқчи бўлганим «ўрисдан қўрқиш» ва «ўрисни холоскор сифатида » кўриш илм фанда «Стокголм синдроми» деб аталади.
Стокголм синдроми психологияда машҳур бўлган атама бўлиб, жабрланувчи ва тажовузкор ўртасидаги жабр жараёнида пайдо бўладиган инстинктив ҳимоя—онгсиз травматик алоқа, ўзаро ёки бир томонлама ҳамдардлик дея тавсифлайдиганларнинг паранойик алахсираши.
Нима демоқчиман!
Ўз ҳақимизни ўзимиз ҳимоя қилайлик. Ўзимиз ичимизда журъат топиб ўғрини ўғри, ëлғончини ëлғончи ва мамлакатни ўрисқул қилаëтган вассалларни ўрисқулсан дея олайлик.
Токи улар ўрисдан эмас, ўз халқидан қўрқсин. Ўрисдан ўрден олиб отработка қилишга уялсин, изо есин, иснод аламида қоврилсин. Энди буям бир орзу….
Омон Матчон деган гурланбет оғамиз бўлгич эди. Рўмонтик эди раҳматли. «Ўзбеклар ўз дардини ўзи ўйлашга тушди» деган фантастикага ишонарди.
Шунча сабоқ етар! Ўзингга ишон!
Ўз ақлинг, хулосанг, кўзингга ишон!
Сўнгги бор ўз ўғил-қизингга ишон!
Бугун шулар сени ўйлашга тушди!
(Шеър 30 йил олдин ëзилган, аммо ўзбеклар ўз муаммосини ўйлашга ҳануз тушгани йўқ)
МС: Оғо би расмда новви чизилғон?
РТ: Расмда ўрис «ярим пошшо» ўзбек Мадримхонни сўроқ савол қилмоқда. Расм 1873 йил чизилган.
Домланинг елпиғичлари
Тармоқда гинеколог мулланинг елпиғичлари видеоси айланиб ëтибди. Икки бола мачитда «понятка бервотган» дўмлани елпиб турибди.
Яқин тарихдан биламизки, мулла ва эшонлар ëш болларни ўқитиш баҳонасида тайëр қулга айлантиришган.
Мурид боллар ўз муршиди (эшонбово) кўтини ювган сувни талашиб муборак қилиб ичишган. Эшонбовага ëқиш учун тилëғламалик қилишган. Эшон бобо ҳужрага апкириб эркаласа хурсан бўлишган. Кўти йиртилиб қонаб кетсаям «мусулмон мусулмонди айбини бекитади» деган секта поняткасига риоя қилиб «козеллик» қилиб ота энасига айтишмаган.
Бу секта бошлиғи ва сектант муносабатларидан бошқа нарса эмас. Инсонийликка зид бу.
Хурматли ота оналар, нахот сизлар туғилганда севинган бу болаларнинг бир ўсироқ муллага елпиғич бўлишини истайсизлар.
Нега?
МС: Оғо, мечит 200 киловат токни расход атип бўлғон. Шунга иноби етимлани шамолпаррик атиб қўйидило. Ҳеч вўмосо шунга йоросин бу езалакла. Устозни рози атмаганнан гўра кабани вайрон қилғонинг ëхши даян улли пир.
РТ: Андижонда 3 фарзанднинг онаси, 28 ёшли хотин, онлайн қиморда 11 млн сўм ютқизиб қўйгани ортидан Асакадаги сойга ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилди.
Ўзини ўлдиришдан аввал бу хотин овсинига тeлеграм орқали, онлайн қиморда ютқазиб қўйганлиги, 11 млн пулни энди қайтаролмаслигини, шу сабабли ўз жонига қасд қилмоқчилигини билдириб сасли ёзув юборган. Mана эшитинг.
МС: Учак учака боқоди. Алдиннан солмо оқоди. Шу кўчада бойни қизи вохай жонимни ëқоди. Оғо кадиладан сўлланг. Негатив порсияси ошиб гетти.
Мухaббат ёш танламас
29 ёшли йигит. У London ва Мадридда автомобил заводи ва кўчмас мулкига эга бўлган 89 ёшли испаниялик Софияга уйланди. Йигит айтади: мен излаётган ва ёшлардан топмаган ҳақиқий севгимни топдим. Мен унга ишондим, сизчи?
МС: Манам ишондим. Пили бо пл топоди, пли йўқ дардисар топоди. Муҳаббат ëш танламайди, саттарош бош. Очинг ални, уринг потяни.
РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!