Асосий мавзулар
25 декабр 2024

Петербург ва Москвада ёнғин, Қозоғистонда авиаҳалокат – 600’82

Санкт-петербург ва Москва банк ва почта бўлинмаларига ўт қўйишмоқда. Грузияда намойишлар. Германиядаги террор акти ортидан мигрантларни тутиш рейдлари бошланди.

БУ 600 СЕКУНД

32 яшар Россия фуқароси Ленинград вилоятидаги почта бўлинмаларининг бирига қўлбола Молотов коктейли отиб ёнғин чиқарди. Эркакнинг таъкидлашича уни бу ҳаракатга Украиналик кураторлари ундаган. Яна бир Россия фуқароси Москва вилоятининг Химки шаҳарчасида жойлашган почта бўлинмасини ёқиб юборди.

Москва вилояти Королёв шаҳарчасидаги Гелиос савдо марказида ҳам ёнғин чиқди. Фейерверк воситасида ёнғин чиқарган кимса воқеа жойидан қочишга улгурган. Савдо марказида жойлашган МФЦ офисида деразалар синиб шифт қисмида ёнғин бошланган.

Санкт-Петербургдаги Сбербанк бўлинмаларининг бирида ҳам портлаш содир бўлди. Кузатув камерасида ёзиб олинган видеода бир аёл дастлаб банкоматни расмга олгани, кейин эса гугурт чақиб банкоматга ташлагани, шундан сўнг портлаш содир бўлгани акс этган. Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, портлашни содир этган аёл 68 ёшдаги Россиялик пенсионер бўлган. Яна бир нафақадаги Россия фуқароси Москвадаги Форт савдо марказида петарда портлатди. Россия пропагандаси фуқароларни Украина манипуляциясига эътибор бермасликка чорлади.

Казан шаҳрида жойлашган порох заводи ҳудудида ҳам портлашлар юз берди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари бу портлашлар заводда олдиндан режалаштирилан синовлар эканини маълум қилган. Бироқ Казанда ҳокимият вакиллари ва МЧС учун фавқулодда ҳолат эълон қилингани, портлашлар режалаштирилмаганига ишора қилмоқда. Татарстонда барча оммавий тадбирлар бекор қилинган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича камида саккиз дрон учиб ўтган, уларнинг олтитаси кўп қаватли уйларда, биттаси эса завод ҳудудида портлаган. Энг камида уч киши жароҳатланган. Саратов, Казан ва Ижевск аэропортлари фаолияти тўхтатилди.

Россия маъориф вазири ўринбосари Денис Грибов Москва аэропортларининг бирида қўлга олинди. Фалсафа фанлари номзоди Денис Грибов ўз лавозимини суистеъмол қилиб касб-ҳунар таълимини ривожлантириш дастурларига катта маблағ ажратган ва маблағни ўзлаштириб юборган. Фирибгарлик ва йирик миқдордаги маблағ талон тарожида айбланган Денис Грибов шу йилнинг август ойида лавозимидан озод қилинган эди.

Грузияда парламент сайлов натижалари сохталаштирилгани ортидан намойишлар давом этмоқда. Халқ сайлов жараёнида юз берган фальсификация ва ҳукуматнинг Европа иттифоқига киришдан бош тортганидан норози бўлиб намойишга чиққан. Грузия ва Европа Иттифоқи байроғини кўтарган Грузия ватандошлари Тбилиси марказини эгаллаб, машиналар ҳаракатини тўхтатиб қўйишди.

Германиянинг Макдебург шаҳридаги Рождество ярмаркасида ующтирилган террор ортидан Англияда мигрантларни тутиш бўйича рейдлар бошланди. Террор қурбонлари сони 4 кишига етди, турли жароҳат олганлар сони 200 дан ортиқ. Ҳужумни уюштирган шахс Саудия Арабистонидан келган 50 ёшдаги психиатр экани маълум бўлди. Риждество ярмаркасидаги одамлар устига катта тезликда машинасини бостириб ҳайдаган Саудиялик психиатр 2019 йилда Фаз нашрига интервю бериб ўзини “исломнинг энг агрессив танқидчиси” деб атаган. Докторт Европанинг исломлашувига қарши кескин фикр билдириб келган. Германия канцлери Олаф Шолтс ва ички ишлар вазири Ненси Фазер Макдебург шаҳарчасига келиб қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдиришди. Рождество ярмаркаси ёпилди, шаҳарда мотам эълон қилинди.

Россия босқинчи армияси асирга олинган 5 нафар Украина фуқаросини ўлдирди. Украина ҳарбий кучлари қурбонлар акс этган видеони эълон қилди. Украина омбудсмани бу ҳақида БМТ ва қизил ҳоч ташкилотига баёнот беришни режалаштирган.

Суриядан қочиб, Россияга келган Башар Асаднинг хотини Асма Асад ажралиш учун Россия судига ариза берди. Асма Асадга «онтарилган президент хотини» бўлиш ва санкция остидаги Россияда яшаш ёқмаяпти. Асма Асад эридан ажраса, Лондонга кетиши мумкин, чунки Асмада Британия фуқаролиги бор.

Онтарилган ва Путинга сиғинган Башар Асаднинг ҳозирги аҳволи яхши эмас. У деярли асир мақомида қолмоқда. Башар Асад Россияда қочқин сифатида қабул қилинган бўлса-да, унга нисбатан жиддий чекловлар қўйилган:

1. Асадга Москвани тарк этиш ва ҳар қандай сиёсий фаолият билан шуғулланиш қатъиян ман этилган.

2. Башар Асаднинг ўз юртидан ўмариб келган пули, банк активлари ва молиявий манбаларига кириш ҳуқуқи Путин буйруғи билан музлатиб қўйилган. Путин унинг пулини Украинадаги босқинчилик урушига сарфлаб юбориши мумкин.

3.Кремль Башар Асадга асир муомаласи қилган. Унинг укаси Маҳер Асаднинг бошпана сўрови рад қилинган. Россия Президенти Владимир Путин матбуот анжуманида Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган диктатори Башар Асад билан учрашмаганини маълум қилган.

++

Боку-Грозний йўналишида парвоз қилган, бортида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган самалёт Қозоғистонда халокатга учради.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган самолётда омон қолганлар бор, деб хабар қилди республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Хозирда омон қолганларнинг сони 28 нафарга етди, улардан 3 нафари болалар эканлиги айтилмоқда.

+++

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг набираси, қизи Парвина Раҳмонованинг ўғли Эражжон Гулов тўққиз ёшида Дубайдаги Палм-Жумейра архипелагидаги ҳашаматли квартира эгасига айланди. “Дубаи Унлоcкед” тергови доирасида Уюшган жиноятчилик ва коррупция ҳақида ҳисобот бериш лойиҳаси хабарига кўра, уч хонали мулк ҳозирда 1,3 миллион долларга баҳоланган ва йилига 55 минг доллар ижара даромади келтиради.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровни  Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари савдо ва иқтисодий масалаларида қўшган хизматлари  учун “Данк” ордени билан тақдирлади. Мукофотни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров топширди.

Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси (ДХМҚ) Қирғизистон Республикаси Жалолобод шаҳрида мамлакатда тақиқланган диний-экстремистик ташкилот «Ҳизб ут-Таҳрир» билан алоқадор бўлишда гумон қилинган 22 кишини қўлга олгани ҳақида хабар берди. Идора хабарида таъкидланишича, шу тариқа «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг бир неча йиллар давомида шаҳар аҳолиси ўртасида «вайронкор идеологияни тарғиб қилиш» ва янги аъзоларни жалб этиш билан шуғулланган энг йирик тузилмавий тармоғи «нейтраллаштирилган». Тинтув жараёнида ҳуқуқ-тартибот органлари кўп миқдорда экстремистик адабиётлар, компьютер ва кўпайтириш техникаси, шунингдек квадрокоптер (дрон)ни мусодара қилган. Махсус хизмат маълумотига кўра, дрон ҳуқуқ-тартибот органларининг «контркўзатувини аниқлаш» учун ишлатилган.

Наманган вилояти Норин туманининг Учқўрғон тумани билан чегарадош ҳудудда жойлашган ғишт заводи қоровулининг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Жабрланувчи аввал ўлдирилиб, кейин ёқиб юборилган. Воқеа 19 декабрь куни содир бўлган. Жиноятни ким содир этгани ҳозирча номаълум. Ҳодиса жойига вилоят ИИБ бошлиғи ҳам ташриф буюрган ва жиноятни фош этиш юзасидан иш олиб борилмоқда.

21 декабр куни Наманган вилояти Чортоқ туманида омонат ўрнатилган байрам арчаси онтарилди. Арча остида бир киши қолиб кетган, у ҳозир баннисада даволаняпти. Арча тикланди. Лекин Чортоқ туман раҳбарияти туманнинг обрўси тушади деган важ билан жабрланган шахс ҳақида хабар бермади.

…ва бу унинг секунд эди.  Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 707 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, спонсорлик тугмаларини босинг. Соғ бўлинг! 

Тағин ўқинг
7 май 2021
Зиҳи давроний, Фархунда нишоний. Замон ўлди – Ўрусия замони. Фурқат Ҳорманг, Рамазон ойида рўзаларни тутиб, қалблари иймон нурига тўлаётган ...
22 март 2024
Мана хафта айланиб сиз билан юзма юзман миллат. МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Оғо тозолиқладан сўлланг. Ўлган қотқон ...
19 январ 2016
Етти йилдан буён қамоқда қолаётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов оғир аҳволда Сангородга ўтказилган. Бу ҳақда Eltuzга маҳкумнинг ҳамкасби ...
20 октябр 2015
Пахта қўйгунча пахта тер. Бева хотиннинг тушига эр кирар, Хашарчининг тушига — пахта. Хашарчининг гўшти ҳаром, Меҳнати — ҳалол. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...