Document UZ
20 июн 2016

20 июн – Ўзбекистонда Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган кун

Бугун Ўзбекистонда ҳақиқий маънода Мустақил Кунини нишонлаши керак, чунки бундан 26 йил бурун, 1990 йили, Республика парламенти Мустақиллик Декларациясини эълон қилди.

Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган сана дунёнинг аксарият мамлакатларида, жумладан Америкада (1776 йил, 4 июл) Россияда (1990 йил 12 июн) мустақиллик куни сифатида нишонланади, бироқ ўзбек халқи учун бу қоида истисно қилинади.

Ўзбекистонда Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун, байрам сифатида нишонланмайди. 26 йилдирки ўзбек ҳукумати бу муҳим санани халқ хотирасидан ўчиришга интилиб келади.

Ҳукумат наздида мустақиллик Ўзбекистонга гўё бир йилу тўрт ой ўтиб етиб келгандай…

Аслида эса, Каримов ҳукуматининг бу кунни эсламаслигига жиддий сабаблари бор.

Унутилган кун

Каримов ҳукумати наздида, 1990 йилнинг 20 июнида имзоланган Ўзбекистон мустақиллиги Декларацияси “арзимас бир оддий бир қоғоз”дир. Айни писанда мамлакат мустақиллиги Декларацияси муҳокама этилаётган ўша куни ҳам, Каримов ва Россия тарафдорлари томонидан Олий Кенгаш сессиясида бир неча бор такрорланган эди.

“Арзимас бир оддий бир қоғоз” деган калимани Совет Ўзбекистони мулозимларидан бири, ҳозирда мархум Шукрилла Мирсаидов саслантирган эди.

Бироқ, айни «қоғоз»нинг имзоланмаслиги халқни яна ҳам жиддийроқ инқилобий ҳаракатларга етаклашини англаган иқтидордаги ҳукумат ўта эҳтиёткор сиёсат қўллай бошлайди.

Аслида, ҳам тахтини ва ҳам бахтини куйдириши мумкин бўлган бу қоғознинг имзоланишида иштирок этмаслик учун Каримов Андижон вилоятига жўнаб кетади.

Декларация Олий Кенгаш сессиясидаги озчилик, “Эрк” Демократик партияси фракцияси ва 40 нафар фаол депутатлар шижоати билан билан имзоланди.

Айни шу икки жиҳат, мамлакатда Мустақилликнинг эълон қилинишида Ислом Каримовнинг иштирок этмагани ва мустақиллик ташаббускори мухолиф партия фаоллари бўлгани ҳукуматни 26 йилдирки “унутиш куйини” чалишга мажбур қилиб келади.

Мантиқсизликка айлантирилган мустақиллик

Бошқа томондан, ўзбек ҳукуматининг миллий мустақиллик куни сифатида 1991 йилнинг 1 сентябрини белгилашида катта бир сиёсий мантиқсизлик бор .

Иқтидордаги ҳукумат Мустақиллик кунининг нишонланишига асос қилиб, Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1991 йилнинг 31 август куни қабул қилган қарорини келтиради.

Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган пайтдан бир йилу тўрт ой ўтиб қабул қилинган айни ҳужжат, мамлакатда мустақилликни эълон қилиш тўғрисидаги бу қарор, бир томондан ҳукуматнинг узоқ вақт тараддудланганини кўрсатади.

Бошқа томондан эса бу давр аллақачон ортга элтувчи кўприклар ёндирилган, Россиянинг ўзи мустамлакаларидан воз кеча бошлаган давр эди.

Бу тараддудни тезлатган яна бир жиддий сабаб эса ўша йили, Каримов ҳукумати қўллаб қувватлаган 19 август путчининг мағлубиятга учрагани билан ҳам изоҳланади.

Тиш тирноғи билан миллий мустақилликка қарши туриб келган Ислом Каримов бу сафар айни қарорга имзо чекишдан парламентдаги барча депутатлардан кўра кўпроқ манфаатдор бўлиб қолган эди.

Каримов тарафдорлари наздида, мамлакатнинг империя истибдодидан холос бўлганини англатиши лозим бўлган 1991 йил имзоланган бу ҳужжат негизида тағин бир жиддий мантиқсизлик бор.

Чунки унинг имзоланишидан бир йил аввал Россиянинг ўзи ўз мустамлакаларидан холос бўлган кун сифатида 1990 йилнинг 12 июнини нишонлай бошлаган эди.

Айни шу куни Россия федерацияси Халқ депутатларининг илк съезди томонидан Мустақиллик Декларацияси қабул қилинган ва у РСФСР Олий Кенгаши раиси Борис Ельцин томонидан имзоланган эди.

Эҳтимол айни шу ҳужжат Ўзбекистондаги россияпараст ҳукуматни қуролсизлантирган, орадан бир неча кун ўтиб, қаттиқ қаршиликлар остида, бунинг устига Каримовнинг иштирокисиз мамлакат парламенти Мустақиллик Декларациясини имзоланишига эришган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 июн 2016
Аҳмадбой ширкатининг текширилиши натижасида, Озодлик радиосининг билдиришича, 13 миллиард 138 миллион сўм ва 7 миллион 900 минг АҚШ доллари ...
17 март 2016
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатовга асосланиб ёзишича, Наврўз байрами арафасида хавфсизликни ...
18 декабр 2015
New York Times газетаси Ўзбекистон президентининг қизи Лола Тиллаева Каримова Лос Анжелосда тўртта қаср сотиб олганлигини ëзди. Eltuz.com
2 июн 2016
«Аввал бизга уч нафар номзод кўрсатилади, дейишганди», – дейди Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги сайловда иштирок этган маҳаллаларда яшовчи мўйсафид. ...
20 феврал 2017
Андижондаги тижорат дўконларида одатда одамлар баҳор пайти уйда пиширадиган сумалак сотила бошланди. Баъзи одамлар бу ...
14 феврал 2017
14 феврал севишганлар куни Андижонлик Абдусалом Каримов Прагада юрак шаклидаги сомсалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. ...
8 феврал 2017
7 феврал куни ўтган селектор мажлисида президент Шавкат Мирзиёев, туғуруқхоналарда порахўрлик очиқдан-очиқ тус олгани ҳақида ...
16 феврал 2017
13 январ куни кечга яқин Стокгольмнинг жанубида 35 ёшлардаги чимкентлик Шуҳрат исмли ўзбек мухожири жанжал ...
25 январ 2017
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг мактуби менга 25 йиллик журналистик фаолиятимда ҳукумат тарафидан ёпилган ва мен ...
16 июл 2016
Ўзбекистонда «тинчликни мадҳ этиш учун» мафкура клипи сифатида тайёрлангани айтилаётган айни клип мусиқаси ўзгармаган, бироқ ...