Асосий мавзулар
9 март 2018

Ўзбекистон БМТ маърузачисининг дин эркинлигига оид хулосасини рад этди

БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид шу йилнинг 2 март куни Женевадаги Инсон ҳуқуқлари кенгашида Ўзбекистондаги диний вазиятга доир ҳисоботини эълон қилди. Бунда мамлакат ҳукумати томонидан дин устидан тўла назорат ўрнатилгани айтилади, бу назорат камайтирилиши кераклиги ўзбек ҳукуматига тавсия этилади.

Ўз ҳисоботини жаноб Аҳмад Шаҳид ўтган 2017 йилнинг 2-12 октябрида Ўзбекистонга ташрифи чоғидаги хулосаларига асосланиб тайёрлаган. Унда билдирилишича, Ўзбекистонда эътиқод ва диний эркинликлар ҳар бир шахснинг алоҳида ҳуқуқи эмас, балки у ҳукумат изни билан «рухсат» олинадиган ҳуқуқ ҳисобланади.

Ҳисоботда қайд этилишича, мамлакатда ҳукумат динга аралашувини камайтириш ўрнига уни муттасил назорат қилиш чораларини қўллаб келади. Масалан, масжид имомларининг ҳукумат томонидан тайинланиши мамлакат Конституциясининг 61-моддасига зиддир.

Шунингдек, ҳисоботда Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида«ги қонуннинг қайта кўриб чиқилиши тавсия қилинган. Ушбу қонун, жаноб Шаҳидга кўра, мамлакатда эътироф этилган халқаро конвенция бандларига тўла мос бўлиши керак.

БМТ ҳисоботида ҳукумат қонунлари асосида давлат идораларига диндорларни назорат қилишга кенг ваколатлар берилгани, жумладан, эътиқод қилувчилар устидан МХХ назорати кучайтирилгани айтилади.

Бироқ Ўзбекистон томони БМТ махсус маърузачисининг иддаоларига қўшилмаслигини билдирган ва мазкур ҳисобот диний ёки эътиқод эркинликлари соҳасидаги ҳақиқий вазиятни акс эттирмайди, дея ҳисоблайди.

Ўзбекистон ҳукуматининг БМТ кенгаши веб саҳифасига қўйилган иддаосида, жумладан, «ҳисоботда тўлиқ бўлмаган ва нохолис ташкилотлар маълумотлари»дан фойдаланилгани билдирилган.

Айни пайтда кейинги кунларда мустақил манбалар томонидан ҳам Ўзбекистонда диний эркинликлар борасида ўзгаришлар кузатилаётгани билдирилмоқда.

Масалан, БМТнинг мазкур ҳисоботи эълон қилинмасидан аввал «Элтуз» нашри ўз манбаларига таяниб, 17 февраль куни президент Мирзиёев топшириғи билан диний идорада назорат фаолияти олиб бораётган МХХ кураторларининг ишдан олингани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов бошчилигидаги партиянинг ...
26 март 2021
“Биласизми,” – дейди У сизга тикилиб, – Нечун «Эрк» деганда, Қушнинг номин боғлаб айтарлар, “Қушдай эркинман”, деб айтарлар нега? ...
28 феврал 2023
Бундан бир йил олдин босқинчи Россия мустақил Украина тупроқларига хоинларча бостириб кириб, ëш гўдаклар, хотин-қиз, қариялар ҳамда жами ватансевар ...
14 феврал 2019
12 февраль куни тармоқда Санкт-Петербургда қор кураётган ўзбеклар видеоси тарқалди. «Пул топиш жуда осон. Қорларнинг тагидан пул чиқади. Неча ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...