Видео
25 июн 2017

Дилобар Эркинзода: «Мендан судья Низом Рустамов 20 минг доллар пора сўраган»

Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида Ўзбекистон адлия тизимида авж олган порахўрлик муаммосини кўтарди.

«Прокуратуранинг 70 фоизини ишдан олиб ташладик, ҳали яна оламиз. Нега дегсангиз айрим ноинсофлар у ерга иллат ташлаб кетган, порахўрлик иллатини», деди Мирзиёев.

Бугунги кунда Швецияда яшаётган ўзбек фаоли Дилобар Эркинзода президент иддаоларини тасдиқлаб ўзи ҳам ҳаётида «шундай порахўр адолатсиз судьялар билан тўқнаш келганини» билдирди.

«Суд тергов жараёнидан ҳам баттарроқ бўлган, умуман фожиа билан тугаган бизнинг оиламиз учун», дейди у Элтуз мухбири билан суҳбатида.

2002 йили унинг акаси Искандар Худойберганов устидан тўрт ой давом этган судда Худойберганов ўлим жазосига ҳукм этилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Низом Рустамов, Дилобар Эркинзоданинг билдиришича, жазони 20 йилга алмаштириш учун 20 минг доллар пора сўраган.

«Бу пул ўша пайтда биз учун жуда катта пул эди. Бунинг устига у айтган уч кун ичида биз бу пулни ҳамма нарсамизни сотган тақдирда ҳам топа олмасдик» дейди Дилобар Эркинзода.

Шундан кейин у акасини ўлим жазосидан қутқариш учун тошкентлик ҳуқуқ фаоллари билан бирга кураш бошлайди.

Дилобар ва бошқа ўзбек фаоллари, халқаро жамоатчилик саъй ҳаракатлари натижасида Искандар Худойбергановга БМТ инсон ҳуқуқлари гуруҳининг Ўлим жазосига қарши мораторияси қўлланилди.

2008 йилга келиб эса Ўзбекистонда умуман ўлим жазоси бекор қилинди.

Жиноят кодексининг 14 та моддаси, жумладан давлат тузумига тажовуз қилишда айбланган Искандар Худойберганов, 2002 йилнинг ноябридан қамоқда қолмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 феврал 2019
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси 4 февраль куни ўзбекистонлик 40 нафар йўловчи минган, икки нафар қозоқ ҳайдовчиси бошқарувида бўлган автобус ...
6 апрел 2015
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари маркази директори Акмал Саидов деярли 20 йилдан буён халқаро ташкилотларда Ислом Каримовнинг ҳимоячиси бўлиб чиқишлар қилиб ...
15 май 2023
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Германиядан келган халқаро ташкилот вакиллари билан учрашувни бекор қилди. Учрашув олдиндан белгиланган эди. Учрашувга ...
15 октябр 2020
42 ёшли Баҳром вирус юқтириб олганини аҳволи ёмонлашгандан сўнг таҳлил топширгач билди. Унда нафас етишмовчилиги бўлгани учун зудлик билан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...