Cатира
19 март 2018

Мирзиëев юрадиган йўлни супурган ўқитувчи «КамАЗ» тагида қолди

Президент келиши олдидан йўлни тозалашга олиб чиқилган самарқандлик ўқитувчи, 23 ёшли Диана Еникеева 14 март куни «КамАЗ» машинаси тагида қолиб ҳалок бўлди.

Ўша куни Каттақўрғон туманидаги 42-мактаб ўқитувчиларининг йўл тозалаётгани акс этган суратлар ва айрим ҳужжатлар «Элтуз» нашрига келиб тушди.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги раддияси

Бу сурат ва ҳужжатларда ўқитувчиларнинг сурункали мажбурий мехнатга жалб қилингани ўз исботини топади.

Айни пайтда Каттақўрғон тумани ҳокимлиги Диананинг мажбурий меҳнат қурбони бўлганини рад этди.

«Ўрганишлар натижасига кўра, мактаб ўқитувчилари, жумладан, Диана Еникеева ҳам ҳеч қандай йўл четини тозалаш, супуриш учун чиқарилмаган», дейилади 18 март санаси ëзилган ва “Элтуз” нашрида нусхаси мавжуд бўлган раддияда.

Бироқ Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари М.Музаффаров ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қ.Саидов имзолаган ҳужжатнинг кейинги абзацларидаёқ «ҳеч қандай йўл четини тозалаш, супуриш учун чиқарилмаган», деган гап инкор этилади.

«Шаҳар-туманлар маркази, маҳаллалар, гузарлардаги хиёбонлар, кўчалар атрофи ва ариқлар четлари тозаланиши, дарахт ва гул кўчатлари экилиши бор гап», дея уқтирилади ҳужжатда.

Ҳокимликнинг билдиришига кўра, бу ҳолат «мамлакатда март-апрель ойлари ободонлаштириш ойлиги, деб эълон қилингани ҳам «Тозалик бор жойда, барака бор» нақлининг амалий ифодасидир».

Ўзбекистон президентининг вилоятларга ташрифидан олдин маҳаллий ҳокимликларнинг “хўжа-кўрсин” тадбирлари ва супуриб сидиришларга, асосан, ўқитувчи ва тиббиëт ходимлари жалб қилинмоқда.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 март 2017
1 март куни журналист Жамшид Каримов рухий ҳастахонадан озод қилинди. 49 яшар Жамшид ўтган йили ўлган Ўзбекистон президенти Ислом ...
24 сентябр 2021
Кеча юраëтиб, оëғим остида сарғайган барглар ғижирлаганини эшитиб, куз келганини англадим. Яқиндагина оëғим остида қорлар ғичирлаëтган эди. Кейин Стокгольм ...
8 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва ...
29 март 2021
Ëрқиной ҳақидаги ҳикояни ëзганимдан сўнг менга АҚШда яшайдиган Қўйли деган 58 ёшли киши телеграмдан чиқди. “Оғо, манинг ҳаëтимни китоб ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...