Асосий мавзулар
14 апрел 2018

Шавкат Мирзиёев: «Самарқандлик ўқитувчи ўлими юрагимда мен туфайли юз бергандек туюлди»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманида ўтказган видеоселектор йиғилишида кўча супуришга чиқарилгани ортидан «Камаз» босиб кетиб ҳалок бўлган самарқандлик ўқитувчи Диана Еникеева ҳақида гапирди. Кун.ўз сайти президент нутқидан иқтибосларни чоп этди. Расмий ОАВ ва президент матбуот хизмати эса президентнинг бу гапини эълон қилмади. Президентнинг Кун.ўз сайтида эълон қилинган нутқидан парчаларни кичик сарлавҳалар билан сизга тақдим қиламиз.

Диананинг ҳалокати ижтимоий тармоқда баҳсга сабаб бўлди

Кўча супуришга чиққан ўқитувчининг «Камаз» босиб кетиб ўлганидан президент ҳабардор

“Мен самарқандлик ўқитувчининг вафоти ҳақида эшитдим. Қанақадир директор, раҳбар ёки ҳоким қачондир «меҳмон» келади, деб икки-уч кун олдин айтган. Лекин менинг юрагимда бу худдики мен туфайли юз бергандек туюлди. Яна бир бора ва сўнгги марта барча раҳбарларни алоҳида огоҳлантираман: бундан буён биронта ҳудудда ўқитувчи, шифокор ёки талабалар ободонлаштиришга жалб этилса, жазо жуда қаттиқ бўлади. Ишдан олиш билан бирга, ўша раҳбар [қилмиши учун] қонун олдида жавобгар бўлади. Менга фарқи йўқ, жуда катта хизмат қилган ҳоким бўлса ҳам у ишдан кетади. Мен буни айтишга мажбурман, чунки бу давом этмоқда”.

Рассом Тузнинг мавзуга оид расми

Президент кўзбўямачиликдан нафратланади

«Мен осмондан пайдо бўлиб, тушиб келмайман: бир кун олдин қайси вилоятга ташриф буюришим ҳақида маълумот етказилади. Лекин кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Очиғи, менга бу ноқулай, [кўзбўямачилик] менда нафрат уйғотмоқда. Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб қўйиб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш, тайёргарликка жалб этиш – сиёсатга хиёнат. Бу ҳаракатлар фақат менга эмас, сиёсатга ҳам хиёнат»

Рассом Кирпининг мавзуга оид расми

Кўчани ўқитувчига супуртирган билан ҳеч нарса ўзгармайди

«Мен девор ортида нима борлигини, Ўзбекистонда қайси кўча супурилгани ё ободлигини жуда яхши биламан. Битта нарсани айтмоқчиман: йўлни супурганингиз билан ҳеч нима ўзгармайди, одамлар раҳмат демайди, [балки] лаънат айтади. Бизнинг дўстларимиз ҳам кўп, душманларимиз ҳам. Сиз (маҳаллий ҳокимият раҳбарлари – таҳр.) мана шу ишларингиз билан душманларнинг тегирмонига сув қуймоқдасиз. Бутун вилоятлар ва туманлар раҳбарлари, мана шуни билиб олинг.

Рассом Кирпи мавзуга оид чизган расм

Президент мулозимларга ишонмай қоляптими?

“Ахир, биз фаолиятимизнинг биринчи кунидан бошлаб ҳалол ва адолатли, бир-биримизга хизмат қилишга келишиб олдик. Энди бундай кўзбўямачилик кимга керак?! Менинг юрагимда катта армон, азоб бор. Халқимизнинг қандай аҳволда яшаётганини мендан бошқаси яхши билмайди. Ўзим кулиб юрганим билан дардим ичимда. Юракдан чиқариб айтяпман, дўст бўлсангиз, бу ишларни тўхтатинг. Шунча йилда ҳеч нарса қилмаганмиз, бир ярим йилда буларни қила олмаслигимизни ҳам биламан. Айрим пайтларда ҳеч кимга ишонмай қоляпман, йиғилишларда ҳам ҳаммаси тайёрланган одамлар… Мен халқни эшитишга, дардини тинглашга келганман, баландпарвоз гапларни айтманг”..

Дўст бўлсанг, ëнимда тур

«Одамларимиз ҳам баландпарвоз ваъдалардан чарчагани – ҳақиқат. Сўнгги вақтларда вилоятларга ташрифим юзасидан [фикр билдирсам] мен кўп тайёргарлик қилишларини сўрамайман. Атрофимдаги каттаконларга ҳам топшириқ бераман: ана шу ҳокимлар ва маҳаллий органлар президент ташрифига алоҳида безак бермасин»,

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 13 апрель куни Сирдарё вилоятида гапирган бу гапларини расмий матбуот чоп қилмади. Ўзбекистон расмий матбуотига мамлакат президентининг сўз эркинлиги ëқмаганга ўхшайди. Аснода жасорат билан бу гапларни эълон қилган Кун.ўздаги ҳамкасбларимизга раҳмат айтамиз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 феврал 2016
“Ўзбек турмаси сирлари” деб аталган видеосуҳбатнинг иккинчи қисмида журналист Малохат Эшонқулова саволларига жавоб бераркан, яқинда турмадан қайтган ҳуқуқ ҳимоячиси ...
23 сентябр 2016
21-22 сентябр кунлари Бувайда туманидаги шифохонага бирин кетин туманнинг иккита коллеж буфетидаги пишириқларда захарлангани иддао қилинган ўқувчилар келтирилган. Туман  тиббиёт ...
12 август 2022
Кўраëтганингиз бу кадрлар кик бокс ëки қоидасиз муштлашув саҳнаси эмас, оддий Сариосиëдаги дарс соатини бўлиша олмаган ўқитувчиларнинг бир-бирини дўппослаши. ...
20 январ 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 18 январь куни 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилди. Унинг сўзларига ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...