Асосий мавзулар
23 май 2019

«Автотест» раҳбари парламент тасдиқлаган қонунни қандай ўзгартирди?

2019 йилнинг 3 майида президент имзолаган ва матбуотда эълон қилинган қонунда Ўзбекистондаги барча ҳайдовчилар малака ошириш сертификати олиши кераклиги ëзилади.

Президент имзолаган расмий матнда малака ошириш сертификати яна барча юридик шахсларга тааллуқли эканини кўриш мумкин.

Жорий йилнинг 28 февралида сенаторлар тасдиқлаган қонун лойиҳасида ҳам малака ошириш сертификати барча юридик шахсларга эмас, балки фақат йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчиларга тааллуқли экани белгиланган.

Демак парламентдан президентга олиб борилаëтган пайтда қонун лойиҳасини кимдир ўзбошимча ўзгартиририб қўйган.

Ҳужжатларни қалбакилаштириш дея аталади бу жиноят қонунчиликда. Биргина жумла – «йўловчи ва юк ташувчилар” ўрнига “барча юридик шахсларга тааллуқли” деган ëзув ўзгартирилган.

Бу дегани сертификат берадиган идоранинг мижозлари 33 миллионлик Ўзбекистоннинг барча ҳайдовчилари деганидир. Сертификат берадиган ширкат учун бу осмондан чалпак ëққандай гап.

Қандай қилиб Олий Мажлис китобча шаклида чоп этган қонун матни президент имзолаган қонун матнидан фарқли бўлиши мумкин? Демак кимдир ўз манфаати йўлида қонун лойиҳасини ўзгартириб президентга тақдим қилган.

Китобий қаҳрамон, афсонавий изқувар Шерлок Холмс ўз изланишини «Бундан кимга фойда?» деган линияда олиб борганини китобхон ўлароқ биламиз.

Қарорга ўзгартириш киритишдан манфаатдор бўлган идора – бу ўша сертификат берадиган ширкат.

Бу ягона монополистик ширкатнинг оти «Аvtotest-Report» МЧЖ.

Бу ширкат эртакларда айтилган каби “лайлаквойники” эмас. Унинг эгаси шахсан президентнинг эндиликда собиқ матбуот котиби, айни пайтда эса президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари мақомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини бошқараётган Комил Алламжоновдир.

2014 йилда компания очилганидан сўнг Комил Алламжонов “Форбс” журналисти Майкл Рунига берган интервьюсида бу ҳақда фахр билан айтиб ўтган.

Алламжонов бугун ўзини Ўзбекистон матбуоти хўжайини деб билади.

Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг фақатгина “Автотест” МЧЖга қарашли курслардагина малакасини оширишга йўл очиб берувчи қонун танқид қилинган мақолаларнинг Uza.uz, Kun.uz, Minbar.uz сайтларидан 7 май куни олиб ташлаттирилиши “Комилжоннинг иши” экани айтилади.

Аммо «Автотест» монополияси ва “йўлда ўзгартирилган“ қонун ҳақида «Озодлик» ва «Элтуз» нашрлари ëзишда давом этди.


Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 июн 2020
“Uzauto Motors”нинг Асакадаги заводида автобуслар гаражида навбатчи механик бўлиб ишлаган, икки ўғилнинг отаси, 53 ёшли Аҳрорбек Сайфиддинов кўричакнинг зўрайиши ...
17 октябр 2016
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон матбуоти бош вазирнинг виртуал қабулхонасини салкам «адолат уйи»га тенглаштириб қўйди, десак хато бўлмайди. Ҳозир ҳар бир ...
2 октябр 2016
Бугун 62 ёшини қаршилаётган Муҳаммад Бекжонни мен ўз қадрдон акамдай билардим, «Эрк» газетаси саҳифаларини тайёрлаш жараёнларида у билан дастлабки ...
19 август 2018
Ҳукумат буюртмасига кўра, ўзбек мухолифатини ёмонотлиқ қилувчи китоб ёзган Олег Якубов билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг 2000 йилнинг 27 ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...