Асосий мавзулар
7 ноябр 2019

Журналист Давлатназар Рўзметов автоаварияда ҳалок бўлди

Кескин танқидий чиқишлари ортидан таъқибу тазйиқда қолган 48 яшар таниқли журналист Давлатназар Рўзметов 7 ноябрга ўтар кечаси автоавария оқибатида вафот этди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 6 ноябрь куни соат 23.55 ларда Урганч-Хива йўлини кесиб ўтаётганида С.У. исмли фуқаро ўзи ишлаётган корхонасига тегишли “Газель” русумли автомашинасида Рўзметовни уриб юборган ва у бошидан жароҳат олиб, воқеа жойида жони узилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, 6 ноябрь куни соат 23.55 ларда Урганч-Хива йўлини кесиб ўтаётганида С.У. исмли фуқаро ўзи ишлаётган корхонасига тегишли “Газель” русумли автомашинасида Рўзметовни уриб юборган ва у бошидан жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ўлимидан бир неча кун олдин Рўзметовга Хоразм вилояти ИИБдан чақирув қоғози келган ва унга чиқараётган мақолалари юзасидан огоҳлантириш билдирилган эди

Хоразмдаги “погонлилар” таъқибидан қутулиш учун журналист Рўзметов жорий йилнинг 13 октябрида Тўрткўлдан айланма йўллар орқали Тошкентга келган ва АҚШ элчихонасида қабул қилинган эди.

Журналист Тошкентда юрганида Олий Мажлиснинг фаол депутатларидан бири бўлган Расул Кушербоев билан учрашганди.

Сўнгги пайтларда «Жамият» газетасида, ундан аввал эса «Хоразм ёшлари» газетасида ишлаган Давлатназар Рўзметов ўзининг танқидий чиқишлари билан танилган, «Давлатназардан хабарлар» телеграм каналини юритаётган эди.

Давлатназар, шунингдек, хоразмлик ҳамкасблари Маҳмуд Ражаб ва Нафосат Оллошукурова тақдири билан боғлиқ воқеаларни ёритишда ҳам фаол бўлган.

Ўтган йилнинг октябрида Қўшкўпир тумани ҳокимлиги биносида пахта сафарбарлигига бағишланган мажлисни ёритмоқчи бўлган пайтида ҳибсга олингани ва калтаклангани ҳақида «Элтуз» хабар берган эди.

Хоразмда журналист ўлимини прокуратура текширмоқда.

Жаноза, журналист яқинларига кўра, Қўшкўпир туманидаги Рўзметовлар яшаётган («Назокат» тўйхонаси орқасидаги) манзилда 7 ноябрь куни соат 15.00 да ўқилиши белгиланган.

“Элтуз” нашри Давлатназар Рўзметов яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларига таъзия билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 декабр 2017
«Элтуз» нашри МХХ раиси Рустам Иноятовнинг Австрияда яширилган мулкига оид видеони тақдим этади. Видео Open Source Investigations (OSI) гуруҳи ...
7 ноябр 2017
2017 йилнинг 3 ноябрида ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Андижон вилоятининг Балиқчи тумани пахта далаларида бўлиб, ўқитувчиларининг назорати остида пахта ...
23 июл 2016
Ўтган ҳафта Eltuz.com нашри Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пахта далаларини қурт босгани ва уни қўлда териб олишга одатдагидек, Халқ ...
30 сентябр 2019
Шанба куни Берлин марказида айланиб юриб, тасодифан бир никоҳ тўйининг гувоҳи бўлдим. Тўй кортежи кажавали биттагина велосипеддан иборат эди. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...