Асосий мавзулар
28 декабр 2019

Мирзиëев четдаги мухолифатни Ўзбекистонга киритмоқчи эмас

«Интернетда мухолифат масаласи муҳокама қилиняпти. У қандай фойда келтирган?» — деди Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий номидаги мактабда 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувда. 

Савол туғилади: «Сиз Бош вазир бўлган пайтингизда Хитой ва Россияга ўзбек гази сотилиб, одамларнинг уйларига газ олиб борувчи қувурлар йиллар давомида кесилди. Бундан халқ қандай фойда кўрди? 

Президент Каримовнинг қизи Гулнора Каримова икки миллиард долларни ўмарди. 

Лола ва Темур Тиллаевчи? Бу ебтўймас жуфтлик мамлакатга товарлар импортини якка ўзи монополия қилиб, миллионлаб доллар солиқ ва божхона йиғимларини тўламади.

Қамоқда ётган собиқ бош прокурор Рашид Қодиров қанча ўмарди? 

МХХ генерали Ҳаëт Шарифхўжаевчи? Собиқ бош прокурор ва ДХХ раҳбари Отабек Муродов ва Ихтиëр Абдуллаевларчи? 

Судья Низом Рустамов одамларни ўлимга ҳукм қилмаслик учун 20 минг доллар пора олганида халққа манфаат келтиргандими?  

МХХ жаллоди Нодир Тўрақулов кичик гўдакларни ўлдирганида кимга фойда келтирди? 

Куëвингиз Отабек Умаров 100 минг долларга гладиатор Ҳабиб Нурмагомедов майкасини сотиб олганида халққа фойда келтирдими?

Умуман, сизнинг атрофингиздагилар қандай фойда олиб келди ватанга, жаноб президент?

Ўзбекистон манфаатлари Россия фойдаси йўлида харж қилинаëтгани фойдами?

Каримов даврида Ўзбекистон ташқарисига қувилган «Бирлик» лидери доктор Абдураҳим Пўлатов сиз жим бўлиб турган пайтда прокурорларни «каламуш», жим рози турган оммани «қорамол» деб атаган эди. Мана, сиз деярли ҳар куни шу одамнинг гапини такрорлаяпсиз. 

Муҳаммад Солиҳ 2005 йилда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги мина майдонларини тозалаш ҳақида гапирган пайтда сиз ўша миналарни жойлаштириш ишига бош вазир сифатида раҳнамолик қилмаганмидингиз?

Ўртоқ президент, сиз комсомол ўтмишингизда мухолифатнинг кераги йўқ, деган зарарли тушунчани миянгизга сингдиргансиз. Тўғри, Шимолий Корея ва Туркманистонда мухолифат йўқ. Эритреяда ҳам йўқ. Аммо АҚШ, Европада, сиз мақтаб оғзингиздан бол томган Германияда мухолифат бор. Мухолифат мамлакат ташқарисида бўладими ëки ичкарисидами, миллат учун зарур. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 феврал 2022
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Жумасафар Дадабоевни бошқа давлатларда ишлаш учун жосусликка ёллашга уринган Қорақалпоғистондаги туркман қишлоғида туғилган фаол ва ...
30 август 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 5-қисми дўстлик ва нонкўрлик ҳақида. «Мен ҳайрон қолардим: дунёда ёмонроқ ишлар бор. Қотиллик бор, ...
15 сентябр 2017
Сўзсиз сурат. Рассом Туз Eltuz.com
11 август 2023
Рассом Туз: Азизлар мана зувв этип хафта айланиб яна сиз билан юзма-юзман. Матчон Суқулиш: Ничиксизлар хўжик бирри, ҳам мўччи ойбикала. Тўй ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...