Қувилган афғонлар, Исроилга отилаётган ракеталар ва Украинага ёрдам – 600’55
Германиядан Ўзбекистонга депорт қилинаётган афғонлар, Исроилга отилаётган ракеталар, ОДКБни тарк этаётган Арманистон. Шунингдек Хисорак сув тошқини тафсилотлари Элтузнинг 600 секунд кўрсатувида.
– 10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Ҳисорак» сув омбори тўғонининг чап тарафидан янги қўшимча туннель очилаётган вақтда ёриқ пайдо булган. Манба тақдим этган маълумотларга кўра, пайдо булган туннель ёриғидан 40 метр баландликда йирик сув захираси мавжуд булиб, ёриқдан секундига 80 литр сув оқиб чиққани айтилди. Аварияни бартараф этишга жаъми 50-га яқин оғир-муҳандислик ва махсус техникалар ва 160 дан ортиқ ишчи ходимлар жалб этилган. Шаҳрисабз тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи видеомурожаат билан чиқиб ваҳимага ўрин йўқлигини билдирди. Талофатлар йўқ, сув тошқини бартараф этилди.
– Сергелида машина устахонаси ёниб кетди. Бино ичида одамлар борлиги айтилди. Ёнғин оқибатида автосервиснинг ички қисми ва ерда бўлган 3 та автомобил ёниб зарарланган. Ёнғин бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида Элтузга маълумот келиб тушмади.
– Шофирконда боласини 2 йилдан буён калтаклаб келган аёл 3 йилга қамалди. Шофиркон туманида боласини икки йилдан буён калтаклаб, қийнаб келган аёл 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 6 ёшли болага васий тайинланиб, унга топширилди. Болалар омбудсмани аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи ҳам кўрилаётганини билдирди. Бу ҳақида болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди. Январь ойида омбудсман Сурайё Раҳмоновага Шофирконлик аёл 5 ёшли боласини бешикка боғлаган ҳолда калтаклаб, қийнаб келгани ҳақида маълумот ва видеодиллар келиб тушган эди. Сўнгра ҳолат юзасидан аёл Вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаганликда айбланиб жиноят иши қўзғатилган. 2 май куни жиноят ишлари бўйича Шофиркон тумани суди ҳукмига кўра, аёл 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 2018 йилда туғилган болага туман «Инсон» ижтимоий маркази томонидан дастлабки васий тайинланиб, бола унинг қарамоғига топширилди.
– Қанот Шарқ компанияси Тошкент-Будапешт йўналишида авиапарвозларни йўлга қўйди. 2024 йилнинг 30 июнидан бошлаб, Қанот Шарқ авиакомпанияси ҳар якшанба куни Тошкент ва Венгрия пойтахти Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиарейсларни йўлга қўйишни бошлайди. Компания 2024 йилнинг 4 сентябридан бошлаб, чоршанба кунлари яна бир қўшимча рейсни йўлга қўйишни режалаштирган.
– Германия ҳукумати афғонистонлик қочқинларни Ўзбекистонга депортация қилиш учун музокаралар олиб бормоқда. Германияликлар Aфғонистондаги толибон ҳукумати билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истамасдан Ўзбекистон воситасида депортацияни амалга оширмоқчи. Германияда диний экстремистизм ва радикализм кайфияти ортиб бораётгани боис ҳукумат Сурия ва Aфғонистондан келаётган қочқинларга чекловлар қўймоқда. Режага кўра радикал афғон қочқинлари дастлаб Ўзбекистонга депортация қилинади. Сўнг Ўзбекистондан хусусий авиакомпания рейсларида Қобулга жўнатилади. Ўзбекистон расмийлари бу таклифни ўрганиб чиқмоқда, розилик эвазига Ўзбекистондан Германияга малакали ишчилар боришини осонлаштириш талаб қилинади.
– Педофил Қори. Германиянинг Бохум шаҳрида Қуръон ва араб тили ўқитувчиси педофилия жинояти учун терговга топширилди. 30 ёшли, асли Суриялик Қуръон ўқитувчиси 6 та вояга етмаган қизчага жинсий тажовуз қилган. Қизларнинг ёши 5-9 орасида бўлган. Қуръон муаллими қизларга жинсий тегажоқлик қилган, бир қизчани эса зўрлаган. Немис матбуотига кўра, ота-оналар қизларини ўзлари шу муаллимнинг уйига етаклаб боришган. Устоз уларга Қуръон ва араб тилидан дарс беради деб ўйлашган. Ишончни суистеъмол қилган Қуръон ўқитувчиси болаларга нисбатан мана шундай жирканч ҳаракатни амалга оширгани маълум бўлди.
– Ливаннинг “Хизбуллоҳ” ҳаракати Исроил шимолини ўққа тутмоқда, шимолий ҳудудга қарата юзга яқин ракеталар учирилди. Бу “Хизбуллоҳ” уюштирган энг йирик ҳужум. Шу йилнинг 12 июн куни Исроил “Хизбуллоҳ” ҳаракатининг қўмондонларидан бири Толиб Сомий Aбдуллани ўлдирган эди, ракеталар ҳужуми шунга жавоб бўлди. Толиб Сомий Aбдулла “Хизбуллоҳ”нинг Aн-Наср бўлинмасини бошқарган, Жанубий Ливан ҳудудлари ҳам тўлиқ унинг ҳукми остида эди. Эслатиб ўтамиз, “Хизбуллоҳ” экстремистик ташкилотини қўллаб қувватлаш Ўзбекистонда қонунан тақиқланган.
– Россиянинг Ростов шаҳридаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида икки қўриқчини гаровга олган пичоқ билан қуролланган олти нафар террорчи амалиёт чоғида отиб ўлдирилди. Рус матбуотига кўра Махсус кучларнинг қамоқхонадаги амалиёти чоғида СИЗО ходимлари жабрланмаган. Гаровга олувчилар терроризм, жумладан, «Исломий давлат» (ИШИД – ИД) гуруҳига алоқадорликда айбланган. Улар икки қўриқчини гаровга олиб, машина, ўқотар қурол ва қамоқхонадан эркин чиқиб кетишни талаб қилишган. Тарқалган видеоларда ўлдирилган айрим маҳкумларнинг қўллари кишанланган ҳолатда экани акс этган. Бу эса россия кучишлатар тизимлари гаровчга олувчиларни судсиз қатл қилишганини англатади.
– Германиянинг энг йирик газ импортёри Юнипер Россия Газпроми билан узоқ муддатли шартномаларини бекор қилди. Шартномалар 2030 йилга қадар давом этиши кўзда тутилган эди. Бироқ Швецария қонунчилигига асосланган арбитраж суди ушбу шартномаларни бекор қилиш ҳуқуқини Юниперга тақдим этди.
– Қримда Россиянинг маст командири бир аскардан ҳафа бўлиб уни автоматда ўққа тутди. Катта сержант Дмитрий Чочумаров маст ҳолатда навбатчи аскарларга қўнғироқ қилиб алоқа сифатини текшира бошлади. Aскарлардан бири қўнғироққа жавоб бермагач Чочумаров блиндажга борди. Блиндажда икки эркак орасида низо келиб чиқиб командир аскарни AК-74 автоматидан отиб ўлдирди. Суд командир Чочумаровга 11 йил қамоқ жазосини тайинлади.
– Тарихда илк бор AҚШ президенти оиласи вакили судланмоқда. Судда Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден крек наркотик моддасини қабул қилгани ва қуролга ноқонуний эгалик қилганини тан олди. AҚШ президентининг 54 яшар ўғли Ҳантер Байден мана шу икки айблов билан 25 йилга қамалиши мумкин.
– Европа космик уюшмаси Марснинг Тарсис бўлгасида муз қопламасини аниқлади. Муз қопламанинг тахминий ўлчами 150 тонна. Ушбу янгиликни Берн университети олимлар жамоаси аниқлади. Музлик Қуёш тизимидаги енг юқори чўққи 30 километрлик тоғ устида жойлашган.
– Украина президенти Володимир Зеленский Саудия Aрабистонига ташриф буюрди. Зеленскийни Саудия шаҳзодаси Сауд бин Мишал бин Aбдул Aзиз кутиб олди. Зеленский ташрифидан аввал Саудия ҳукумати аъзолари Биринчи Глобал тинчлик саммитида қатнашмаслиги ва ушбу саммитга Россия таклиф қилинмаганидан норозилигини билдирган эди. Бироқ ташриф мобайнида Саудиялик мезбонлар Зеленский билан тинчлик саммитига тайёргаллик ҳақида сухбатлашишди.
– 15-16 июн кунлари Швецарияда Тинчлик саммити бўлиб ўтди. Украинанинг худудий яхлитлиги ва ҳавфсизлиги масаласига бағишланган саммитда 80 давлат ва турли ташкилотлардан 100 делегация иштирок этди. Глобал тинчлик саммитида Ғарбда музлатилган Россия активларидан олинадиган даромад ҳисобидан Киев қўшимча 50 миллиард доллар кредит олиши ҳақидаги келишув тасдиқланди. Саммитда шунингдек Украинанинг ядровий ҳавфсизлиги ва озиқ-овқат барқарорлиги ҳам муҳокама қилинди.
– Aрманистон бош вазири Никол Пашинян коллектив ҳавфсизлик келишуви ташкилотидан чиқишини эълон қилди. Мамлакат Россия иштирокидаги ОДКБдан чиқиб Йевроиттифоққа қўшилиш фикрини билдирди. Пашиняннинг фикрига кўра ушбу ташкилот ҳеч қандай ҳал қилувчи кучга ега бўлмаган бир пуфак ва аъзолар Aрманистоннинг Қорабоғ ҳудудини Озарбайжонга олиб беришга келишган. Шу сабабдан Арманистон ОДКБ аъзолари билан ҳарбий ҳамкорлик қилишни истамайди
Бу 600 секунд эди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз суперсанкс кнопкасини босинг. Соғ бўлинг.