Document UZ
23 март 2021

Туркманистонлик талабалар ўз юртига қайта олмаяпти

Туркманистон ҳукумати карантин қоидалари сабаб ўз талабаларини мамлакат ҳудудига киритмаяпти. Талабалар чегара пунктида қолиб кетган ва бир неча кундирки, ўз юртига қайта олмай ҳалак. 

Маълум бўлишича, «Олот-авто» чегара пунктида туркманистонлик 11 нафар талаба юртига кира олмай ўтирибди. Улар ҳозир ўша ердаги автобус бекатлардан бирига жойлашиб, ноқулай шароитларда яшашга мажбур бўлмоқда. 

Талабаларни Туркманистонга қайтишга нима мажбур этди? Гап шундаки, 2020 йилда иқтисодиётнинг ёмонлашуви ва валюта дефицитининг олдини олиш учун халқаро карталар орқали валюта ўтказишга чеклов қўйилган. 

Туркман талабалари автобус бекатини ўзларига бошпана қилишган

Шундан сўнг хорижда ўқувчи талабаларнинг молиявий аҳволи ёмонлаша бошлаган. 2021 йилнинг ўзида туркманистонлик 170 дан ортиқ талаба ўзлари ўқиётган университет маъмуриятига ишга жойлаштириш бўйича илтимос билан чиқишган. 

Бухоро педагогика коллежи талабаси Б.Султиева онасининг вафоти сабаб молиявий кўмакдан маҳрум бўлган, онасининг таъзиясига боришга ҳатто тақиқ қўйилгани сабаб ўз жонига қасд қилган. 

Туркманистонлик 600 дан зиёд талабани қамраб олган «Turkmen students in Uzbekistan» номли телеграм гуруҳи аъзолари ўз мамлакати ҳукуматининг бундай ҳаракатлари ўта салбий баҳоланган.  

Бу каби ҳолат биринчи марта рўй бераётгани йўқ. 2020-2021 йил давомидан туркман талабалар 4 марта ўз юртларига қайтишга ҳаракат қилишган, бироқ бари самарасиз якунланган. 

Туркманистон ҳукумати фуқароларининг ҳар қандай мурожаатларини беэътибор қолдирмоқда. Талабаларга бундай совуқ муносабатни эса карантин меъёрлари ваъжи билан бекитишга ҳаракат қилмоқда. 

Туркман талабаси кўча шароитида овқат қилишга уринмоқда

Таъкидлаш жоизки, Туркманистон ҳудудида карантин чоралари кучайтирилган ҳолда қолаётган бўлса-да, мамлакатда коронавирусга чалинган бирорта бемор расман рўйхатга олинмаган. Шунга қарамай, мамлакатга Россиядан «Sputnik V» ҳамда «ЭпиВакКорона» вакциналари олиб келинди. 

Фуқаролари чегара пунктида оғир шароитларда қолаётган бир пайтда Туркманистон ҳукумати эски кийим кияётган фуқаролар билан оммавий курашга киришган.

Вазият шундай тус оладиган бўлса, талабалар «Олот-авто» чегара пунктида пикет уюштиришгача боришмоқчи. 

Aгар Туркманистон ҳукумати томонидан зарурий чоралар кўрилмаса, Ўзбекистон Республикаси Президентига очиқ мурожаат қилишни ҳам режалаштиришган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 ноябр 2020
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги Конституция маҳалласида 500 хонадон бор. Уйлардан чиқаётган тутундан эса кўчада нафас олиб бўлмайди. «Ҳамма топганини ...
8 декабр 2021
“Элтуз”меҳнат ҳуқуқларига оид анимациялар туркумини давом эттиради. Бугун биз сизга касаба уюшмасини қандай тузиш ҳақида ҳикоя қиламиз.  Даставвал касаба ...
7 апрел 2016
2005 йилнинг май ойидаги Андижон шаҳрида юз берган воқеалар хақида хикоя қилувчи “Сотқин” фильми шу кунларда Жиззах вилоятида кенг ...
14 ноябр 2016
Яқин бир неча ойлар аввал, мустақиллик байрамига тайёргарлик кўраётган пайтимизда, ҳали «буюк йўлбошчи» тирик эканида газеталаримиз «биз буюк ўзгаришлар ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...