Асосий мавзулар
18 январ 2018

«Ўзбекистонликларнинг автобусда ёниши – қашшоқлик ташхисидир!»

18 январь куни Самара-Чимкент автойўлида ёниб кетган эски «Икарус» автобусида 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида кўплаб саволларни ўртага чиқарди.

Нима учун яна айнан ўзбекистонликлар? Нега фожеа юз берган пайт автобус эшиклари очилмаган? Нега Россия-Ўзбекистон қатновига эски автобус қўйилган?

Лондонлик таҳлилчи Алишер Илҳомов: «Бу фожеа Ўзбекистон иқтисодиёти қашшоқ ҳолатда қолаётганининг яна бир ташхисидир», дея ёзди.

«Мамлакатнинг иқтисодий ўсиши тўғрисидаги илгариги ва бугунги гаплар сафсата эканини эътироф этиш керак. Агар бундай бўлмаганида эди, мамлакат аҳолиси тўп-тўп бўлиб Россияга ишлагани чопишмасди. Мамлакатдан қочиб чиқаётганларнинг «нормал» транспорт – темир йўл ёки авиацияга пули йўқ. Улар Қозоғистон автобус ҳайдовчилари хизматидан фойдаланишади. Уларнинг хизматига талаб шу қадар каттаки, ҳатто бузуқ автобусларни ҳам ишга солишади. Аксинча йўл тутишса, фойдадан бенасиб қолишади.

Шу боис, содир бўлган воқеа аксарият аҳолиси қашшоқ ва оммавий миграция ёқасидаги мамлакат ҳолатининг мутлақо қонуниятли хотимасидир. Хўш, 2018 йил кутилаётган нархлар ошиши нимага олиб келиши мумкин? Мигрантларнинг янги тўлқинигами? У ҳолда бу каби янги фожеаларни башорат қилиш қийин эмас, дарвоқе, бундай воқеалар илгари ҳам бўлган».

Мамлакатда мотам эълон қилиниши керакми?

Ижтимоий тармоқда юртдошларнинг ўлими юзасидан мамлакатда мотам эълон қилиниши керак, деган фикрлар янграмоқда.

«Нормал мамлакатда мотам куни эълон қилишарди. Ўзбекнинг жони шунчалик қадрсизми?» деб ёзди журналист Сирожиддин Толибов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

«Биз етарли даражада тезкорлик билан расмий таъзиялар йўллаймиз… одамлар ҳалок бўлаётган барча давлатларга… ва бу тўғри! Бугун менинг 52 нафар ҳамюртим тириклайин ёнди… Ўзбекистонда мотам учун жуда етарли асос бор…», дея ёзди бухоролик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Ғаниев.

Ҳозиргача Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Човушўғли, бир қанча давлатлар раҳбарлари автобус ҳалокати муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматига ҳамдардлик билдиришган.

Фожеани ўрганиш юзасидан президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат комиссияси тузган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 март 2020
Самарқанд тумани ички ишлар бўлими собиқ терговчиси, милиция катта лейтенанти 34 яшар Шокир Ашуров ДХХ ходимлари унга қарши туҳмат уюштириб, ...
15 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солиҳ суҳбатининг давомида севимли аёли Ойдин хоним билан кечирган ҳаёти, бирга Исломни қабул ...
10 ноябр 2022
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиймиз. Дастлабки шикоят Қашқадарёдан. “Обод маҳалла”нинг абгор кўчалари “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ...
31 август 2018
«У бир оғиз гапирмади, ерга қараб ўтираверди. Раҳмим келди, очиғи. Мен бир баҳона топиб чиқиб кетсам, тўйиб тўйиб йиғлаб ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...