Асосий мавзулар
6 ноябр 2020

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг савдо имтиёзларига ҳали муносиб эмас

Ҳью Уилямсон, “Ҳьюман райтс уотч”нинг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича директори

Тасаввур қилинг, бир эркак неча йиллардан буён оиласига ёмон муносабатда бўлди. У бир куни уларга бироз яхшироқ муносабатда бўлишни бошлаб, келажакда янада яхши томонга ўзгаришга ваъда берди. Хулқ-атворидаги озгина ўзгариш учун унга мукофот бериш вақти келдими?

Бу Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан муносабатлари олдида турган асосий савол. Брюсселда баъзилар Марказий Осиёнинг ушбу мамлакати  ўнлаб йиллар давомида инсон ҳуқуқлари бўйича дунёдаги энг ёмон кўрсаткичларга эга бўлишига қарамай, бундай рағбатга аллақачон лойиқ, деб ўйлашади.

ЕИнинг Умумий имтиёзлар схемаси (GSP) ўзаро савдо алоқаларида паст ҳамда ўрта даромадли мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон учун тарифларни пасайтиришни назарда тутади.

Шунингдек, бу мамлакатларга ЕИ бозорларига янада кенгроқ кириш имкониятини берувчи  “GSP+” деб номланган қўшимча имтиёзлар учун эшикларни очиб беради. Аммо ЕИ қонунчилиги аниқ: “GSP +” имтиёзлари инсон ҳуқуқлари, меҳнат ва атроф-муҳитга оид 27 та халқаро шартномани ратификация қилиш ва амалга ошириш билан боғлиқ.

Маълумот учун: “GSP+” ривожланаётган мамлакат томонидан Европа Иттифоқига олиб кириладиган товарларга имтиёзли божхона тарифлари тизимидир. 

Ўзбекистон шу йилнинг июнь ойида “GSP+” имтиёзлар тизимига мурожаат қилди, аммо бироз ижобий ўзгаришларга қарамай, мамлакат ҳали ҳам ушбу талабларга жавоб бермаяпти.

2016 йилда шафқатсиз авторитар раҳбар Ислом Каримов вафот этганидан бери мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳолатини яхшилаш учун камтарона қадамлар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев даврида ўнлаб сиёсий маҳбус озод қилинди, мустақил оммавий ахборот воситалари фаоллиги ошди ва мамлакат пахта далаларида мажбурий меҳнатни чеклаш чораларини кўрди.

“Бола қадамлари”

Албатта, бу узоқ кутилган ўзгаришлар, аммо улар ҳанузгача жуда сезиларсиз. Ҳукуматнинг ислоҳотлар ҳақидаги ваъдалари, асосан, тугалланмаган ишдир.

Кўп одамлар сохта айбловлар билан қамоқхонада қолиб, оммавий ахборот воситалари қўрқувдан ўзини цензура қилишда давом этмоқда.

Фуқаролик жамияти тўғрисидаги қонунлар халқаро стандартларга мос келмайди. Хавотирга соладиган жиҳат шундаки, Каримов даврида минглаб танқидчиларни қамоққа олиш учун кенг қўлланилган жиноий қоидалар, шу жумладан, экстремизм ва давлатга хиёнат каби кенг мазмунли айбловлар қонунчиликда сақланиб қолмоқда.

Туҳмат ва ҳақорат ҳали ҳам жиноий айблар деб ҳисобланади.

Хавфсизлик хизматининг жавобгарлигини чеклайдиган 2018 йилги фармонга қарамай, улар Узбекистонда улкан куч-қудратини сақлаб қолиб, тажовузкор қоидаларни қўллашда давом этмоқда.

Йил бошида ўзбекистонлик собиқ дипломат Қодир Юсупов ва Мудофаа вазирлиги газетасининг собиқ журналисти Владимир Калошин процессуал қоидабузарликлар ва ҳибсда бўлган пайтда қийноққа солинганлиги тўғрисидаги ишончли хабарлар билан якунланган ёпиқ суд жараёнларидан сўнг давлатга хиёнат қилишда айбланиб узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Ўзбекистоннинг “GSP+” имтиёзларни қўллаш таклифига жавобан энди Европа Иттифоқи комиссиясига мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича асосий шартномаларни самарали амалга оширишда катта хатолар мавжуд ёки йўқлигини текшириш вазифаси топширилди. Ўзбекистон ушбу дастурга қўшилиш учун зарур бўлган барча конвенцияларни ратификация қилди.

Аммо БМТ экспертлари томонидан ўтказилган чуқур текширувлар асосий қоидалар бажарилмай қолаётганини тасдиқламоқда.

БМТ ўзгаришлардан қониқаётгани йўқ

Жорий йилнинг апрель ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Ўзбекистоннинг ўз тавсияларини бир неча бор бажармагани ҳамда тинч йиғилишлар ва уюшмалар эркинлиги бўйича чекловларнинг давом этаётганидан хавотир билдирган эди.

У ҳукуматни қийноқлар таърифи ва экстремизмга қарши қонунни халқаро мажбуриятларига мувофиқлаштиришга чақирди.

2019 йилда БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси қамоқхоналарда “кенг тарқалган одатдаги қийноқлар ва шафқатсиз муомалалар”, шунингдек, ҳибсга олиш ва ҳибсда сақлаш пайтида асосий қонуний кафолатларга риоя қилинмаслиги юзасидан ташвиш билдирди.

Еврокомиссия ушбу мустақил халқаро баҳолашларни эътиборга олиши ва сўнгги жуда сезиларсиз айрим ютуқларга қарамай, Ўзбекистоннинг GSP стандартларида санаб ўтилган шартномаларга риоя қилишида ҳали ҳам жиддий хатолар мавжудлигини тан олиши керак.

Брюссель Ўзбекистон ўзидаги жиддий камчиликларни бартараф этиши ва мавжуд стандартларга мувофиқ келиши учун назорат кўрсаткичларини аниқ белгилаши ва оммага эълон қилиши керак.

Бу сиёсий маҳбусларни озод қилиш, қийноқ таърифи, Нодавлат ташкилотлар кодекси ва тинч йиғилишлар тўғрисидаги қонунларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришни ўз ичига олиши керак.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан пахта далаларида мажбурий меҳнат амалиётини бутунлай бекор қилишни талаб қилиш керак.

Агар Ўзбекистоннинг “GSP +”га киришини тезлаштириш ва ўз мезонларини юмшатишга қарор қилса, Европа Иттифоқи “GSP +” бўйича мунтазам равишда икки йилда бир марта ҳисобот бериб туриши Тошкентнинг ўз ҳуқуқларига оид мажбуриятларини бажариш ва камчиликларини бартараф этиш учун етарли бўлади, дея одатдагидек ҳаракат қилмаслиги керак.

Ҳеч бўлмаганда, комиссия мезон ва тавсияларнинг янада ошкоралигини таъминлаши, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича мажбуриятларини бажариши учун маҳаллий ва халқаро фуқаролик жамияти гуруҳлари иштирокида махсус мониторинг жараёнини ташкил қилиши керак.

Евроиттифоқнинг “GSP +” дастурида иштирок этиш тўғрисидаги ариза Президент Мирзиёевнинг иқтисодий ўсиш ва савдо алоқаларини рағбатлантириш учун мамлакат иқтисодий тузилмаларини ислоҳ қилиш ниятини яққол намойиш этади.

Европа Иттифоқи ушбу жараённи Ўзбекистондаги ҳаммага фойда келтирадиган тарзда қўллаб-қувватлаши, бу воситадан фойдаланиб, Тошкент ўзи имзолаган халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига риоя қилишини таъминлаши керак.

Брюссель рағбатига сазовор бўлиш учун Ўзбекистон ҳали кўп ўзгаришлар қилиши лозим.

Мақола EUobserver онлайн нашрида инглиз тилида 4 ноябрда эълон қилинган. “Элтуз” таржимаси. 

Тағин ўқинг
30 май 2018
Хоразмлик шоир Маҳмуд Ражаб ва яна уч нафар шахс 29 май куни вилоят прокуратурасига чақирилди. Махмуд Ражаб «Элтуз» мухбири ...
19 март 2019
Қозоғистонни 30 йил бошқарган 79 яшар президент Нурсултон Назарбоев 19 март куни ўз лавозимидан истеъфога чиққани ҳақида баёнот берди. ...
16 феврал 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан. Нартичуқурлик аёллар маҳалла ажратган ...
7 сентябр 2017
7 сентябр куни, «Дўстлик» КППнинг расмий очилишидан бир кун ўтиб, ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулла Рахматуллаев чегаранинг яна ёпилгани ҳақида ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...