«Ўзбек-тожик дўстлиги» ароғи қадоқланди
10 апрель куни ижтимоий тармоқда Ўзбекистон ва Тожикистон давлат байроқлари рамзи туширилган, тожик тилида «Халқлар дўстлиги ароғи» – «Арақи дўстии халқхо» деган ном билан қадоқланган ароқ фотосуратлари тарқалди.
Айни пайтда тармоққа ташланган ароқ сурати икки халқ ўртасидаги баҳсларга ҳам сабаб бўлмоқда.
«Дўстлик виносини чиқаришни ният килганлар учун Умар Хайём рубоийси:
Май ичсанг оқилу доно билан ич,
Ёки бир гул юзли зебо билан ич,
Кам-кам ич, оз-оз ич, ҳам яширин ич,
Эзма расво бўлма, ҳаё билан ич», дея қадаҳ сўзи ёзади Нилуфар исмли юзер.
Фейсбук юзери Баҳром русчалаб писанда қилади: «Мурад Дамедов, бутылки мало будет, давай ещё, смотри сколько комментарии».
«Алкашо ҳамаи чида повод ёфта арақ мехўран», дея гап қайтаради унга жавобан Пайрави Пешвои Миллат исмли юзер.
«Бу нарса эвазига қурилган дўстлик яхшиликка эмас! Бу аниқ», дея ёзади Бахтиёр Очилов.
Спиртли ичимлик шинавандаларидан бирининг «Элтуз»га билдиришича «Арақи дўсти халқхо» сал илгари тарқалиб оммабоп бўлган СНБ номи билан қадоқланган ароқнинг айни ўзидир.
Eltuz.com