Сас
18 август 2017

«Кечирмас кеч кечикканларни…»

Абдувоҳид Ҳайит – 1967 йилда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида туғилган.Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган. Ҳозир Канадада яшайди.

Кеч

Вакт кеч бўлди, кўзларингни юм,
Торт кўзингга дарпардаларни.
Чумчуқчалар ухладилар жим,
Уйқу олди даррандаларни.

Бўсағамга кириб келди кеч,
Қаро либос кийди далалар.
Кандай келди, қайдан келди кеч,
Сезишмасдан қолди болалар.

Юлдуз боқар узоқ-узоқдан,
Хорғин турар бекатлар, уйлар.
Бунда қўшиқ интиҳо ҳақда,
Бунда куйлар ҳижронни куйлар.

Куюқлашиб бормоқда кеча,
Йўлакларда тун фарроши – қийр.
Кечикканлар бунда бир неча,
Адашганлар зулматга асир.

Адашмоққа маҳкум этар кеч,
Кеч суймас ҳеч кечикканларни.
Кечикмасдан келар доим кеч,
Кечирмас кеч кечикканларни.

Кеч дафъатан келмоқда босиб,
Митти уйда жон сақлар зиё.
Мен кафтимни кўксимга босиб,
Кеч ишига турдим маҳлиё.

Кеч дилимни этди кишанбанд,
Вужудимни айлади печ-печ.
Теграмда тун, илгимда каманд,
Вақт кеч бўлди, энди бари кеч.

Абдувоҳид Ҳайит
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 октябр 2018
Хоразмлик таниқли хонанда Азиза Ниёзметова 14 октябрь куни 46 ёшида оламдан ўтди. Бир йил аввал саратон касалига чалинган хонанда ...
17 июн 2019
Андижон шаҳри ИИБ ходимлари қийнагани ҳақида гапирган 2-туғуруқхона санитаркаси 10 суткага қамалди. «Озодлик» радиосининг Андижон ИИБдан иқтибос келтириб билдиришича, ...
8 август 2024
Ислом шариатига кўра¸ еттинчи амирал мўмин халифа Сулаймон ибн Абдул Малик (674—717)ҳукми билан 715 йилда Қутайба найза санчиб ўлдирилиб ...
31 декабр 2019
«Тезроқ бу қашшоқ маҳалладан ўтиб, бойларникига етиб олайлик!» Қорбобо ва Қорқиз истаган прокурорнинг кошонаси етти маҳалла нарида. Масала у ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...