Асосий мавзулар
23 март 2023

ЭП63: Сифатсиз қурилган бинолар, сифатсиз ётқизилган асфальт ва сифатсиз таълим

Салом қадрли муҳлислар. Бугун 22 март. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки мактуб Қашқадарёдан. Маҳаллий масъуллар айби билан сифатсиз қурилган ва снос муаммоси.

 “Қашқадарё вилояти Косон тумани Янги Ўзбекистон массивидан ёзмоқдамиз. Ўтган йили Президентимиз келиб, шахсан лойиҳани кўрган эдилар.  30 та кўп қаватли уй, мактаб, боғча ва поликлиника қурилиши керак эди. Қурилиб бўлдиям. Кейин эса аҳолининг қурилиш бошлаган уйлари “снос”га туширилди. Янги йил арафасида бузишга хат беришди. Ҳамма байрам қилганда усталар уй бузиши керакми? 15 кун муддат ўтгач, аномал совуқ кунлари жарима чиқаришди. Совуқда судга ҳеч ким бора олмади. Энди эса ишни МИБга ўтказиб, жарима ундиришни бошлашди. Маҳаллий масъулларнинг хатти-ҳаракати қонунийми? Яна бир савол: ўзи қурилиш сифатли қилинмоқдами?”

Кейинги мактуб Намангандан, НТМга ҳар ой бадал пули тўланади, лекин шароит ва ўқитиш сифати қониқарли эмас.

“Намангандаги 52-мактаб қошида фаолият юритаётган “Темурий авлодлари” нодавлат таълим муассасаси ишидан қониқмаётган ота-оналар номидан ёзмоқдамиз. Ушбу НТМга ҳар ой бадал пули тўлаймиз. Лекин шарт-шароит яхши эмас. Болалар  ётоқхонаси, ўқув хоналари, берилаётган овқатлар талабга жавоб бермайди. Ўқув жараёни ҳам қониқарли эмас. Бизга мактаб деб тушунтирилган эди, лекин курс экан. Ҳужжат берамиз деб алдаб келмоқдалар. Ваколатли идоралар мактаб фаолиятини текширса яхши бўларди”.

Навбатдаги мактуб Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидан. Электр идораси аҳоли пулига ўрнатилган трансформаторни улашни пайсалга солаяпти.

 “Самарқанд вилояти Нуробод тумани Сарикўл қишлоғидан мурожаат йўлламоқдамиз. Электр корхонаси фаолиятидан норозимиз. Аҳоли трансформатор ва керакли материалларни сотиб олдик, ўзимиз ўрнатиб, тармоққа улашга тайёр қилиб қўйдик. Электр идораси эса улаб бермай пайсалга солаяпти.
Аслида,  вилоят ҳокимининг 2023 йил январдаги сайёр қабулида ҲЕТК раҳбари ҳамма материални берамиз деб ишонтирганди, лекин ваъдасини бажармади. 42 хонадон чироқдан қийналяпмиз, бу борада 5 йилдан бери мурожаат қиламиз. Вилоят раҳбарларидан ҲЕТК  ма’муриятига тегишли чора кўришлари ва трансформаторни тармоққа улаб беришларини сўраймиз”.

Кейинги мактуб Тошкент шаҳридан. Тиббиёт академияси кўп тармоқли клиника шифокорлари турли бахоналар билан пул йиғиб олишаётганидан норозилик билдиришган.

“Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан ёзмоқдамиз. Шифокорлар 1-2 млн сўм маош оламиз. Чунки хўжалик ҳисобига ўтилгач, ойлик қисқариб кетган. Шунга қарамай, турли баҳоналар билан ходимлардан пул йиғилмоқда. Масалан, клиникани ободонлаштириш ҳам бизнинг ҳисобимиздан бўлар экан. Бу меҳнат қонунчилигига зид-ку.

Онлайн тизимга ўтилган клиникамизда ҳаммага компютер берилмаган, айрим ходимлар уйимиздаги компютер ва ноутбукларни келтириб ишлаймиз. Сканер ва қоғозлар ҳам ўз ҳисобимиздан. Клиника маъмурияти канцелярия буюмлари бермайди. Яна ғазнага кам пул туширяпсизлар деб танқид қилишади. Келган беморлар ночор бўлса, қандай қилиб пул оламиз? Ғазнага туширилган суммамиздан ойлик берилади, аммо маблағнинг асосий қисми клиника ҳисобига ўтказилади. Ишдан ташқари мажлисбозлик алоҳида мавзу.

Яқинда фармасевтика компаниялар билан ишламанглар деб топшириқ берилди. Албатта, тўғри талаб. Лекин клиника маъмурияти аввало иш жараёнида керак бўладиган меҳнат қуроллари билан тўлиқ таъминлаши керак-да…”

Ва ниҳоят сўнгги бешинчи мактуб Андижон шаҳридан. Шикоятгўй кўчага янги асфальтнинг юпқалигига эътибор қаратади.

“Андижон шаҳридан мурожаат қиляпмиз. Янги очилаётган 56-мактаб ёнидаги йўл асфальт қилинмоқда. Йўл таъмири учун раҳмат, лекин асфалт жуда юпқа ётқизиляпти-да. Бу ҳолат шаҳарсозлик талабига тўғри келадими?”

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз сўнгги бешта шикоят эди. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

@eltuz

Тағин ўқинг
12 ноябр 2020
Сайловда ғалаба қозонган Жо Байден AҚШнинг навбатдаги президенти бўлди. Амалдаги президент Дональд Трамп мағлубиятини тан олишдан бош тортиб, кўплаб қонунбузарликлар ва ...
6 июл 2016
30 яшар Ўзбекистон ватандоши Муниса Ойхўжаева Туркияга келгунига қадар 128 кило тош босган эди. Семизликни ҳасталик деб билган Муниса ...
24 ноябр 2022
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Самарқанддан. Ҳибсга олинган ўспирин юрак касалидан ўлганмиди? «Ассалому ...
6 апрел 2023
Нега бугун? Нега ҳозир педофиллик ҳақида гапирилмоқда? Табиатан фитна назариясига мойил одамлар педофил мулозимлар қораланиши ортида ҳам ëмонлик кўришмоқда.  ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...