Ўзбекистонда 70 янги Университет очишдан мақсад нима?
Ҳусусий университетларга Ўзбекистонда қанчалик зарурат бор? Улар янги коррупционерлар тайёрлаб берадиган масканлар эмасми? Мақсад ҳалқни маърифатли қилишми, ёки шунчаки “Любая бизнес хараша” типидаги чўнтак қаппайтиришнинг янги коррупцион схемасими?
Салом қадрли мухлислар айни мавзуда Элтузга етиб келган навбатдаги мактубни ўқиймиз. Мактуб эгаси мендан фарқли Ўзбекистонда Ҳусусий Университетлар бўлиши керак, лекин у ерда коррупция бўлмаслиги керак, мурожатимдан мақсад олий таълимдаги баъзи коррупция ҳолатларини тўхтатишга ҳисса қўшишдир, дея ҳисоблайди. Гап асосан янги ташкил этилган “Ренесанс” Университети ҳақида гап боради. Иддао қилинишича бу Университетда 31 йўналиш бўйича таълим бериларкан. Гарвард ва Оксфорд дам олавурсин экан. Энг қизиғи Университет ҳақиқий илм эгалари ташаббуси билан эмас, коррупция устига қурилгани иддао қилинади, жиддий манфаатлар тўқнашуви ҳам кўзга ташланади. Мактубни ўқиймиз.
“Сўнгги вақтларда баъзи хусусий университетлар (Ренесанс таълим университети, АКФА) ҳақида салбий муносабатлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг IV йўналиш 49-мақсадида 2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотлари сонини камида 50 тага етказиш бегиланган бўлса, 2022 йил декабрь ҳолатига кўра уларнинг сони 70 тадан ошиб кетди. Бу баъзи ҳукумат ходимларининг коррупцияга асосланган фирибгарлик фаолияти билан ҳам боғлиқдир.
Айниқса, 2022 йил Лицензия беришда маъсул ташкилот (Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси) фаолиятига юқоридан босим ўтказишни кучайтирган.
Ўзини Президентга садоқатли кўрсатиб аслида бу тизимда коррупцияни ривожлантирган, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт котибияти раҳбари бўлган Ваҳобов Маъруф Маликовичнинг қилган ва қилиб келаётган ишларининг ноқонунийлиги бугунги баъзи хусусий университетлар фаолиятида кўзга ташланмоқда.
2022 йил 5 апрелда ELTUZда чиққан мақоладан хулоса чиқармаган Маъруф Ваҳобов коррупцион фаолиятини янада кучайтирган. 2022 йил охирида хусусий университетларни очиш бўйича лицензия беришни тўхтатилишини олдиндан билган котибият раҳбари Маъруф Ваҳобов янги хусусий университетлар очиш, янги йўналишларни қўшиб беришни суний равишда тезлаштирган ва имкониятдан фойдаланиш йўлида коррупцион фаолиятини давом эттириб, унга бўйсинувчи Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг шаффоф иш фолиятига тўсқинлик қилган.
Масалан, 2022 йилнинг сентябрида очилган Қарши шаҳридаги Иқтисодиёт ва педагогика университетига очилганига 3 ой ўтмасдан 6 та йўналишни қўшиб беришни талаб қилган. 2022 йил октябр ойида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда DR BOBOEV HEALH CENTER МЧЖ (Ўзбекистон) ва Neo Institute of Medical Sciences (Cаенсес) and Technology (Ҳиндистон), Истанбул Соғлик билимлари университети (Туркия)нинг Қарши шаҳрида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Қарши халқаро тиббиёт университетини ташкил этиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлансада, Маъруф Ваҳобовнинг қаршилиги ва турли важларига кўра қарор бекор қилинган. Сабаби, бу тиббиёт университети учун мўлжалланган ўқув биноси М.Ваҳобов томонидан танкалик қилинаётган Иқтисодиёт ва педагогика университетига ўтиши керак эди. (6 та йўналиш қўшилганидан кейин ўқув бино керакда). Қарор лойиҳасининг йўққа чиқарилиши муаммони силлиққина ҳал бўлишига олиб келди. (Албатта мушук бекорга қуёшга чиқмайди).
Мана сизга ташаббус, халқаро лойиҳалар ва ҳукумат қарорининг тақдири. Чол ва олтин балиқ қиссаси каби, шунчасига қаноатланмаган Маъруф Ваҳобов вақт ва имконият борида Тошкент шаҳрида ўзининг хусусий университети очишни режалаштирди. Қайнсинглиси ҳисобланган ўқитувчи Шаҳноза Бегнаеванинг номига МЧЖ очиб, 2022 йилнинг 18 ноябрда лицензия бериш тўғрисидаги низом талабларига хилоф равишда кичик бир бинони ижарага олиб, олий таълимнинг 31 та йўналишини ўз ичига олган “Ренесанс таълим университети”ни очган (лицензия № 049194). (таъсисчи ўзи бўлиши қонунга зидда). Эътибор беринга 31 та йўналишга рухсат олинган. Ўзбекистоннинг энг олди давлат университетларида ҳам бунча йўналиш бўлмаса керак. (Ўғри бўл инсофли бўл). Қинғир ишни кўзини билган Маъруф Ваҳобов ўзи очган “Ренесанс таълим университетининг молия-иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига аввалдан ҳамкорлик қилиб келган Қарши шаҳридаги Иқтисодиёт ва педагогика университети таъсисчиси, сифат эмас, балки таълимдан пул қилишни яхши биладиган Илҳом Эргашевни тайинлайди ва ўзига таъсисчи сифатида шерик қилиб олади.
2023 йил май-июнь ойидаги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хусусий университетларни ўрганишлар натижаларида ҳам Ренесанс таълим университети фаолиятига ижобий хулосалар берилган. Аслида, ижарадаги ўқув бинонинг 31 та йўналишга мос келмаслиги, 2023 йил февралдан фаолиятини бошласада, хориждан ўқишни кўчириш шарти билан талабаларни 2-3 курсларга қабул қилинганлиги, сирқи таълим дарсларининг 70-80 фоизи ўтилмаганлигига ва бошқа камчиликларга шунчаки кўз юмилган. Сабаби Ренесанс таълим университетининг асосчиси Маъруф Ваҳобов эндиликда Бош Вазирнинг котибяти бўлими раҳбари сифатида ҳар қандай текширувларга босим ўтказиш имкониятига эгалик қилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг олий таълимда кадрлар тайёрлашни янги босқичга олиб чиқиш, Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларининг ҳукумат ходимлари томонидан ўз манфаатлари йўлида ноқонуний фойдаланилиши, қаршилик қилиниши, коррупция ботқоғига тортилишини Ватан учун хиёнат деб биламан. Тегишли ташкилотларга бундай ҳолатларга назоратни янада кучайтиришни сўрайман.
Ҳурматли ELTUZ жамоаси адолатни қарор топтириш ва Ўзбекистон халқи манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги чиқишлариз билан чарчаманг.
Маълум сабабларга кўра, ўз шахсиятимни ошкор қилолмайман, тўғри тушунасиз деган умиддаман” дея ўз мактубини якунлайди Элтуз муҳлиси.
Азиз мухлис, мавзу юзасидан сизнинг ҳам фикрларингизни ҳам фикрларингизни кутамиз. Демак Ўзбекистонда йилига 50 та ўрнига 70 та қўзиқорин каби Университетлар очилмоқда. Саволлар эса жуда кўп, у ерда янги илм толибларини етиштираётган профессорларнинг саводи қай даражада, нега Ўзбекистонда Оксфорд, Гарвард каби юзталикка кирган Университетларнинг филиаллари йўқ? Отини “Маржон” қўйиб Университет очишда қанчалик ҳайр бор? Нега Ўзбекистон Университетларида олинган диплом дунёнинг кўплаб мамлакатларида, масалан Швецияда эътироф этилмайди. Албатта бу ҳақда бизга ёзинг. Обуна бўлинг. Элтуз юқорида қайд этилган 70 та Университет профессорлари учун ҳам минбар беришга тайёр.