Беморнинг тириклигидан, ўлгани аниқроқ…
28 август куни, Ўзбекистон тарихида илк бор, Вазирлар Маҳкамаси президент Каримов соғлиғи ҳақида хабар тарқатди. Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги (ЎзА) расмий билдиришида айтилишича, президент «стационар даволаниш»да қолмоқда. Билдиришнинг қисқа матнида президентга қандай ташхис қўйилгани айтилмайди. «Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади» дейилади билдиришда.
Ислом Каримов мамлакатга 1989 йил июнидан, Кремл томонидан Ўзбекистон Коммунистик Партияси биринчи котиби этиб тайинланган кундан буён ҳукмронлик қилиб келади. Каримов бошқаруви даврида сўз эркинлиги чекланди, инсон ҳуқуқлари муттасил бузилди, шунингдек мухолифатга нисбатан қатағон сиёсати қўлланилди.
Рассом Туз
Eltuz.com