Cатира
27 феврал 2018

Йирик коррупционер ўғрилар ортидан аймоқларини қамоққа тортишмоқда

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг 23 февраль куни ҳибс этилиши ортидан яна бир қанча мулозимларнинг қўлга олингани «Элтуз»га маълум бўлди.

Қодировнинг собиқ ўринбосари Улуғбек Суннатов, собиқ давлат маслаҳатчиси Жамшид Файзиев, Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси собиқ бошлиғи Улуғбек Хуррамов, Тошкент шаҳри прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича ўринбосари Мирағлам Мирзаев шулар жумласидан.

Шунингдек, собиқ бош прокурор иши бўйича гумондорларнинг қариндошлари, масалан, Фарҳод Мамажонов, Мирағлам Мирзаевнинг хотини ва фарзандлари ҳам тергов қилинмоқда.

Айни пайтда cобиқ бош прокурорнинг ўғли Алишер Қодировнинг Ўзбекистондан қочиб улгургани ҳақида «Элтуз»га хабар келди.

Маълумотларга кўра, Алишер Қодиров бир қанча тижорат ширкатлари билан бир қаторда «Консул» хусусий адвокатлик идораси раҳбари бўлган.

Унинг адвокатлик идораси орқали прокуратура билан боғлиқ масалаларни «ҳал қилиш» нархи 250 минг доллардан 20 миллион долларгача бўлган.

Шунингдек, Рашид Қодировдан сал илгари қамалган МХХ подполковниги 42 ёшли Нодир Тўрақуловнинг ҳибсга олиниши ортидан унинг қудаси Эркин Норқобиловга нисбатан ҳам жиноят иши очилгани ҳақида «Элтуз»га хабарлар келди.

Эркин Норқобилов ҳам собиқ бош прокурорнинг ўғли каби қочишга улгурган ва ҳозирда у қидирувга берилган.

Нодир Тўрақулов ва Эркин Норқобиловга тегишли барча бойлик, турар жой, автомашиналар мусодара қилинган.

Бу маълумотлар президент Мирзиёевнинг қамоққа олинган МХХ амалдорлари «булбулдек сайраётгани» ҳақидаги гаплари ортидан юзага чиқяпти.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 январ 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 18 январь куни 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилди. Унинг сўзларига ...
26 ноябр 2018
«Элтуз» нашри ўз суриштирув гуруҳи томонидан йиғилган маълумотлар асосида тайёрланган фильмнинг иккинчи қисмини эътиборингизга тақдим қилади. Фильмнинг дастлабки қисмида ...
11 май 2018
Давлат солиқ қўмитаси раҳбари 71 ёшли Ботир Парпиев 11 май куни раисликдан бўшатилди. Бу ҳақда билдирган ЎзА ахборот агентлигининг ...
26 октябр 2022
Хоразм вилоят Гурлан тумани, Янгиобод-шоликор қишлоғи «Ўйилма» маҳалласидан Элтузга 25 октябрь куни келиб тушган видеода фермерга шоли экинини йиғиб ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...