UzPoster
4 май 2023

4 май – рус босқинчиси Кауфманга Тошкентда ҳайкал ўрнатилди

Туркистонни ишғол қилган рус босқинчи генерали фон Кауфманга Тошкентнинг бош хиёбонида 1913 йилнинг 4 майида ёдгорлик ўрнатилган эди. Ушбу ҳайкални лойиҳалаштириш учун ўша пайтда тошкентликларга солиқ сочилиб, 80 минг рубль ҳам йиғиб олинганди.

Айни бугунга келиб, медиа тармоғида рус босқинчиларига ўрнатилган бутхонанинг қайта тикланиши асносида фон Кауфманга ўрнатилган ёдгорлик расмлари истеҳзоли изоҳлар авж олди.

«Президент қарори билан Константин фон Кауфманга ўрнатилган ёдгорлик тикланади. Амир Темур ёдгорлиги эса Бобур истироҳат боғига кўчирилади. Бобо ва набира биргаликда қувонишади», дея расмга изоҳ ёзишди.

Интерфасдан деб берилган бу хабар фейк. Лекин бунга жиддий асослар бор.

2019 йилнинг 2 май куни Намангандаги учрашувида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев совет генерали Собир Раҳимов ҳайкалини қайта тиклаб қўйиш таклифини билдирган эди.

Бундан илгари президент Шомаҳмудовларга ўрнатилган совет ёдгорлигини жойига қайтариш таклифи билан чиққанди.

Шунингдек, Мирзиёев Тошкент марказидаги «Истиқлол» санъат саройи ва метро бекатига “Халқлар дўстлиги” номини қайтариш қарорини билдирганди.

Бу воқеалар фонида Туркистонни ишғол қилган рус генерали Кауфманга ўрнатилган ҳайкалининг расми аччиқ, истеҳзоли мем тарзида пайдо бўлди.

Кауфманга ўрнатилган бу ҳайкал инқилобдан сўнг, 1919 йилда бузиб ташланган ва гранит постамент устида конструктивизм асосида ишланган ўроқ ва болға, 1930 йили Ленин ҳайкали, 1940 йил охирларида Сталин ҳайкали, 1968 йилга келиб Карл Маркс ҳайкали, 1994 йилнинг 31 августига келиб Амир Темур ҳайкали ўрнатилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 июн 2016
43 яшар новвой рамазон пайтида ифтор учун махсус юмалоқ кулчалар ëпади. Бу кулчалар одатдагидан мазали ва одатдагидан арзон. Оддий ...
30 май 2018
Хоразмлик шоир Маҳмуд Ражаб ва яна уч нафар шахс 29 май куни вилоят прокуратурасига чақирилди. Махмуд Ражаб «Элтуз» мухбири ...
18 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Бухоро, Сурхондарё, Фарғона, Тошкент вилоятларидан ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...