Видео
25 июн 2017

Дилобар Эркинзода: «Мендан судья Низом Рустамов 20 минг доллар пора сўраган»

Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида Ўзбекистон адлия тизимида авж олган порахўрлик муаммосини кўтарди.

«Прокуратуранинг 70 фоизини ишдан олиб ташладик, ҳали яна оламиз. Нега дегсангиз айрим ноинсофлар у ерга иллат ташлаб кетган, порахўрлик иллатини», деди Мирзиёев.

Бугунги кунда Швецияда яшаётган ўзбек фаоли Дилобар Эркинзода президент иддаоларини тасдиқлаб ўзи ҳам ҳаётида «шундай порахўр адолатсиз судьялар билан тўқнаш келганини» билдирди.

«Суд тергов жараёнидан ҳам баттарроқ бўлган, умуман фожиа билан тугаган бизнинг оиламиз учун», дейди у Элтуз мухбири билан суҳбатида.

2002 йили унинг акаси Искандар Худойберганов устидан тўрт ой давом этган судда Худойберганов ўлим жазосига ҳукм этилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Низом Рустамов, Дилобар Эркинзоданинг билдиришича, жазони 20 йилга алмаштириш учун 20 минг доллар пора сўраган.

«Бу пул ўша пайтда биз учун жуда катта пул эди. Бунинг устига у айтган уч кун ичида биз бу пулни ҳамма нарсамизни сотган тақдирда ҳам топа олмасдик» дейди Дилобар Эркинзода.

Шундан кейин у акасини ўлим жазосидан қутқариш учун тошкентлик ҳуқуқ фаоллари билан бирга кураш бошлайди.

Дилобар ва бошқа ўзбек фаоллари, халқаро жамоатчилик саъй ҳаракатлари натижасида Искандар Худойбергановга БМТ инсон ҳуқуқлари гуруҳининг Ўлим жазосига қарши мораторияси қўлланилди.

2008 йилга келиб эса Ўзбекистонда умуман ўлим жазоси бекор қилинди.

Жиноят кодексининг 14 та моддаси, жумладан давлат тузумига тажовуз қилишда айбланган Искандар Худойберганов, 2002 йилнинг ноябридан қамоқда қолмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 январ 2020
Биров бир нима деса, дарров лаққа тушма. Кишининг гапига қулоқ сол, аммо билганингдан қолма. Етти ўлчаб бир кес. Бу ...
5 июн 2017
Шафқатсиз калтак жароҳатларидан вафот этган Тошкент тиббиёт коллежи талабаси ўлими айбдорларига жазо сўралган петицияга 15 мингдан зиёд имзо тўпланди. ...
11 апрел 2018
Шоир Шавкат Раҳмон ижодига оид кўрсатувда унинг Усмон Азим, Хуршид Даврон ва Муҳаммад Солиҳ билан тушган фотосурати 3 апрель ...
20 октябр 2022
Жорий ҳафтада Миср хавфсизлик кучлари 30 яшар Ўзбекистон ватандоши Хонимқул Мамасалиевни ўта шафқаттсиз қотиллик ва катта миқдорда ўғирликда гумон ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...