Асосий мавзулар
9 феврал 2018

Мирзиёев МХХ раҳбарларини «сотқин ва ғўдайган итлар» деб атади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида ўтган вилоят фаоллари йиғилишида кўплаб МХХ ходимларини ишдан ҳайдагани ҳақида ғазаб билан гапирди.

«Мана, мен бугун Бойсун миллий хавфсизлик мелисаси майор Эшқувватов Суннатулло Равшанович деган ғўддайган итни ишдан олдирдим», деб бошланади «Элтуз» нашрига бугун келиб тушган аудиоёзув.

Йиғилишда Мирзиёев вилоятдаги айрим МХХ ходимларини ўз ҳаддидан ошган давлат сотқинлари, деб атайди. Жумладан, Ангор тумани миллий хавфсизлик бўлими бошлиғи Абдураҳимов Баҳром, МХХ терговчиси, адлия капитани Бердимуҳаммедовни ишдан олишга қарор берганини билдиради:

«Полковник Ҳайдаров «заместитель начальник отдела ВМСГП» деб ёзади, ҳаммаси сотқин ўзи булар. Мен бугун ҳаммасини ишдан олдим!»

Йиғилишда у ўз одати бўйича мулозимларини битта-битта ўрнидан турғазиб, МХХни тозалаш бўйича топшириқлар беради. Мулозимлар эса, «Так точно!», «Есть!» каби эски КГБ ишоратлари билан жавоб беришади.

Йиғилишда Мирзиёев, жумладан, МХХнинг генерал лавозимидаги учта муовинини ишдан бўшатганини айтган. МХХ раиси ўринбосари бўлган Шуҳрат Ғуломовни қамоққа олганини айтиб: «Сизларда ишлаб кетган битта ноинсоф, ватан хиёнатчиси бўлиб, мана бутун умр қамоққа тушди Ғуломов деган ноинсоф», дейди.

Мирзиёев, шунингдек, вилоятдаги МХХ раҳбарларини порахўрликда ва бошқа шармандали ишларда айблайди.

«Бу ўша, олдинги сотқинлар, бир-иккитаси Тошкентда юрибди, эртага бориб, уларни ҳам ишдан оламан!» дейди президент.

Ушбу йиғилишдан кўп ўтмай, 31 январь куни МХХ раиси Рустам Иноятовни ишдан бўшатганди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказган селектор йиғилишида маълум қилинганди.

Видео: https://youtu.be/Z6KljdLpAMk

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 ноябр 2021
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ ҳокимлиги биносида 43 ёшли депутат Феруза Бабашованинг депутатлик иши ва одоб-ахлоқи муҳокамаси бўлиши режалаштирилган йиғилиш депутатнинг ...
13 феврал 2020
Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти.  Бу айблов қанчалик тўғри ...
24 май 2016
Бухоронинг сўконғич ҳокимларидан бирини мажлисда бир уриб йиқитган олотлик фермер Баҳодир Шарипов номи элга овоза бўлди. Айрим манбалар, ҳусусан ...
3 июл 2020
Ҳафта айланиб яна сизлар билан юзлашганимдан мамнунман. Суҳбати чор – анда мазза бор, дейишади. Сизлар эса юз мингларсиз. Шунча ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...