Асосий мавзулар
28 август 2023

Янгичоштепадаги ҳовуздан икки қизалоқ жасади топилди

25 август куни Тошкент вилоятининг Янги Ҳаёт тумани Янги Чоштепа маҳалласи кўприги тагидаги ҳовузга тушиб ҳалок бўлган икки ёш қизалоқ жасадлари топилди. Элтузга жўнатилган видеода уларнинг жасадлари олиб чиқилаётгани акс этган.

Ушбу маҳалла яшовчиларининг айтишича, Жўн ва Салар каналлари ўртасида барпо этилган бу маҳалла атрофини хавфсиз деб бўлмайди. 

«Кечқурун ва азонда жуда ёмон ҳид келади. Каналлар атрофи хавфсизлик талабларига умуман жавоб бермайди. Бу маҳалла яқинида 32 мактаб бор.  Болалар бу мактабга бориш ун шу канални устига қурилган кўприкдан ўтишади,» деди Элтуз билан ёзишган Янги чоштепаликлардан бири.

Унинг қўшимча қилишича, кўприк пиёдаларга мўлжалланган, аммо унинг устидан енгил автомобиллар ҳам ҳаракатланар экан.

«Мактабда ўқувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Мутасаддиларга неча маротаба мурожаат қилинган. Улар эса фақат талабга жавоб бермайдиган дом қуриб сотиш билан овора. Ё янги мактаб қуришсин ёки каналлар ҳавфсизлигини таъминлашсин. Бу жойлар обод бўлгунича яна неча норасидалар кўмилиши керак?» деди у.

Элтуз Тошкентдаги икки қизалоқ ўлими тафсилотларини ўрганишда ва Ўзбекистондан келаётган хабарларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

Тағин ўқинг
28 июн 2023
Жуда оддий эканлигини тушунтириб беришдан олдин расмий хабарни улашсам. Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоийдаги «сайловчи» лар билан бетлашган пайтида ...
19 феврал 2018
Ички ишлар вазири, 57 ёшли Пўлат Бобожонов ўтган йили «ИИВнинг 230 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, 8 минг 32 ...
2 март 2016
Швециянинг Сундсвалл шаҳрида ўтган аппеляция маҳкамасига кўра Обид Қори Назаров жонига қасд қилган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийга берилган ...
11 октябр 2022
Ўзбекистонда сўнгги бир неча йиллар давомида Миллий ўқув дастури асосида яратилган янги авлод дарсликлари муаллифлари бу дарсликлар атрофида юзага ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...