Асосий мавзулар
28 феврал 2024

Элтуз хабари ортидан «Фаренгофорте» спрейини сотиш тақиқланди

«Фаренгофорте» савдо бренди остида спрей доривор воситасини қадоқлаш жараёни акс этган видеонинг Элтуз телеграм каналида  чоп этилиши ортидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази 27 феврал куни ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Вазирлик доривор восита экани айтилаётган «Фаренгофорте» савдо номидаги маҳсулотнинг аслида дори воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмагани ва тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилмагани ҳақида огоҳлантирди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти» тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланишини эслатиб ўтди.

«Шу муносабат билан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклидан қатий назар) барча ташкилотлар ва юртдошларимизни огоҳликка чақириб, ‘Фаренгофорте’ маҳсулотини реализация қилмаслигини сўрайди», — дейилади марказ хабарида.

Элтуз бундан бир неча кун аввал, 23 феврал куни Ўзбекистонда чиқарилаётган Фаренгефорте дорисининг ҳеч қандай гигиена ва лаборатория қонун қоидаларига жавоб бермайдиган тарзда қадоқланаётгани акс этган видеони ўзининг телеграм каналида эълон қилган эди.

Орадан кўп ўтмай, Элтузга Фаренго Форте махсулоти ҳақидаги айни материал юзасидан таҳдидли эътироз билдирилди.

“Фаренго Форте давлатимиз назоратидан ўтган. Давлатимиз  Фаренго Форте махсулотини текшириб, эффектини кўриб Лицензия берган. Фаринго Форте махсулотининг ҳамма ҳужжатлари бор. Ҳар хил Фейк тарқатаётган одам эртага қонун олдида жавоб беради”, дея даҳанаки таҳдид қилинди.

Қадоқланиш жараёни акс этган видеони фейк дея атаган шикоят эгаси Элтузга афтидан қалбаки бўлган лицензия нусхасини ҳам жўнатди.

Лекин Элтуз материални олиб ташламади. Бугунга келиб эса, кўп йиллар давомида Ўзбекистон аҳолисига 3 хил кўринишдаги бу спрей чақалоқлар, болалар ва катталар учун ноқонуний тарзда тайёрланиб сотилиб келинаётгани аён бўлди.

Элтуз уйдаги гапни кўчага олиб чиқади. Каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
3 август 2016
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг буғдойдан бўшаган ерларга мош экиш ҳақидаги топшириғи, ўз ерларига бошқа экинлар экиб, катта меҳнат ва ...
14 апрел 2018
Чех кинорежиссёри Милош Форман 87 ёшида 2018 йилнинг 14 апрелида ҳаётдан кўз юмди. Ўтган асрнинг 60-йилларда ўз ижоди билан ...
28 апрел 2021
Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевни судга ...
23 май 2015
Ўзим ҳақимда маълумот Нодемократик режим Мурожаат ҳуқуқи Демократик тузум ва сиёсий қарашлар Жаноб Бош Котиб! Мен Формонов Азамжон Турғунович ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...