Асосий мавзулар
14 апрел 2024

Паралимпия қўмитаси давлат пулини ўмармоқда

2016 йили Риода, 2020 йил Токиода бўлиб ўтган Паралимпия ўйинлари ғолиби Нозимахон Каюмова Халқаро Паралимпия қўмитаси томонидан дисфилификация қилинди.

Чунки у 2016 йил Дубайда бўлган Халқаро Гран прида доктордан ўта олмаган. Кейин Тошкентда паспорти Нозима Қаюмовадан Нозимахон Каюмовага ўзгартирилиб, бош мураббий (Сардор Aбдуҳаликов бошчилигида) Хитойда бўлган Гран прида шифокор кўригидан ўтиб кетган. 2016 йил Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган. 2021 йил классификаторлар Тошкенга чақиртирилиб, ҳамма сохта спортчилар қатори Нозима ҳам шифокордан ўтган. Кейин эса Токио Паралимпиадаси ғолибига айланган.

Энди эса Миллий Паралимпия қўмитаси обрўсини йўқотмаслик мақсадида Нозимахон Каюмова ҳомиладор, у спортни ташлади деб ҳаммага маълум қиляпти. Мураббийи ҳар доимгидек ўша Сардор Aбдуҳаликов. Исми сир қолишини истаган мулозимлардан бири бош мураббий С.Aбдуҳаликов Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошходжаев ўрнига давогарлик қилаётган бўлиши, шунинг учун у ҳамма сирларни ошкор этиб, раис ишдан кетса, ўрнига ўтиришни режалаштирган бўлиши мумкин, дея айтди.

Тез орада ИПC Халқаро паралимпия қўмитасида бу сохта спортчи ва унинг мураббийи ҳақида мақола чиқаради. Паралимпия қўмитаси 2019 йил давлатнинг 200 минг доллар пулини ўмарган Сардор Aбдуҳаликовга ҳеч нарса қила олмаган. Чунки у ишни собиқ раис Умид Aҳмаджановга тўнкаб вазиятдан силлиқ чиқиб кетди. Спортчига 2 та олимпиадада машина, уй, ҳар бир медаль учун 200 минг АҚШ доллари, мураббийи учун 40 минг АҚШ доллари берилган. Бундан ташқари, ўқув машғулотларига яхшигина ойлик ёзилган. Маълумот ўринда айтиб ўтиш жоиз, олтин медал учун спортчилар ҳар ой 15-20 миллион ойлик олишади. Давлатни бесабаб кетган маблағларига жавоб беришдан қочиб уни бошқа бир оддийроқ мураббийга юкламоқчи. Тез бир чора кўрилмаса, давлатнинг пуллари мана шундай ўмарилаверади.

Тағин ўқинг
22 ноябр 2021
Британиялик таниқли фотограф Рип Хопкинс (Rip Hopkins) фотообъективида акс этган Ўзбеккистон туризм ширкатлари чоп қилган буклетлардан фарқ қилади. 10 ...
12 июл 2019
Рассои Кирпи Eltuz.com
6 сентябр 2018
Ёш аёл билан интим видеоси интернетда тарқалган 61 яшар хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов урганчлик тўрт нафар милиция ходими уйига ...
18 феврал 2019
Жиззахнинг Ғаллаорол туманида яшовчи 30 яшар Акмал Аблокимов Самарқанд вилояти Иштихон туманида ички ишлар ходимлари томонидан таҳқирлангани ва калтаклангани ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...