Document UZ
21 сентябр 2018

Тадбиркор Жаҳонгир Умаров суд залидан озод этилди

“Интеграл Инвест” ширкати раҳбари, 18 ой ҳибсда қолган йирик тадбиркор 51 ёшли Жаҳонгир Умаров кассация шикоятидан сўнг 15 сентябрда суд залидан озод этилди.

Жаҳонгир Умаров Тошкентнинг Олмазор тумани суди томонидан 25 август куни наркотик (опиум) сақлаш ва тарқатишда айбланган ҳамда беш йил муддтага қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Илгари судланувчининг аёли Нигора Умарованинг «Элтуз» нашрига берган интервьюсида эрини бир йил бурун ёнига наркотик ташлаб қўлга олишганини айтган эди.

Шунингдек, у эрининг бўйнига айб қўйиш учун терговда уриб қийнашгани, қовурғаларини синдиришгани ва гўёки укол билан С гепатити вирусини юқтиришганини билдирганди.

Шу йилнинг мартида Умаровнинг адвокати судга аудиоёзув тақдим этди, унда Тошкент ИИББ катта тезкор ходими Фатҳиддин Нуритдинов опиум моддаси тинтув пайти тадбиркорнинг кабинетига ташланганини эътироф этади.

Жаҳонгир Умаровнинг билдиришича, наркотик моддалар унинг бизнесини тортиб олиш учун ташланган.

«Ҳамма ерда ётган бўлган. Момент, секундда уриб ташлаганман. Даже улар (шериклари) кўрмаган, шунақанги тез бўлганки, ҳеч ким кўрмаган», дейди Нуриддинов аудиоёзувда.

20 сентябрь куни Жаҳонгир Умаровнинг озод этилгани ҳақида хабар тарқатган ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева унинг эндиликда реабилитация учун ҳаракат қилиш ниятида эканлигини, шунингдек, уни озод қилиш талаби билан оммавий акцияларга чиққан ва унга ёрдам берган ҳуқуқ ҳимоячиларидан миннатдор эканини билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июл 2017
Президент Мирзиёевнинг мактабларни 11 йиллик тизимга қайтариш, бунинг учун коллежларни ёпиш таклифи Ўзбекистондаги кўпчилик томонидан олқишланмоқда. 18 июн куни ...
5 апрел 2019
Жорий йилнинг 8 февралида ишдан олиниб, устидан жиноят иши очилган ДХХ собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев 4 апрель куни уй ...
24 август 2022
Бугунги мактублар, Андижоннинг тор йўли, Фарғонада бузилган кўприк, ҳавони булғаётган цемент заводи ҳақида. Дастлабки мактуб Андижондан. Йўл торлиги боид ...
9 апрел 2019
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт бўйлаб 9 май куни Россиянинг «Ўлмас полки» юриши ўтказилишига 4 апрелда расман рухсат берди. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...