Анонс
19 феврал 2023

Рассом Туз: Соатларни созлаш институти

Бугун архивларни титар эканман ëзувчи Абдулла Қодирийнинг ўсмонли адабиëтини мунтазам ўқигани ва илк турк рўмон ëзари Шамсиддин Сомийдан таъсирланганлигини билдим.

Аснода Қодирий мансуб бўлган миллатнинг ëш бўғини ўқиши керак бўлган 10 та турк рўмонини тавсия қилиш истаги туғилди.

1. “Талъат ва Фитҳат севгиси” (‘Taaşşuk-ı Tal’at ve Fitnat’). Бу асар турк тилида ëзилган илк рўмондир. Илк турк рўмон ëзари Шамсиддин Сомий бу китобни 1872 йили ëзган. Асар француз рўмончилигининг энг яхши қирраларига тақлидан ëзилган. Ҳиссиëтларга бой рўмон.

2. “Сентябрь” («Eylül»). Бу рўмон ҳам ўқилиши зарур асардир. 1901 йили ëзилган бу рўмон муаллифи – Маҳмат Рауф. Илк психологик турк рўмони бўлган “Сентябрь” асарини эскирмайдиган ва доимо долзарб дея баҳолаган бўлардим. Енгил сатира ва мутоиба билан ëзилган рўмонда жиддий муждалар бор. Бу муждалардан бири¸ балки асосийси – ғарбча яшаш¸ модернизм¸ дунëвийлик каби жадид қадриятларидир.

3. “Ижарага бериладиган уй” («Kiralık Konak»). 1922 йили бу асарни Ëқуб Қадри Қораўсмонўғли ëзган. Бу асарда жамият бир форматдан иккинчи форматга ўтиш чоғида кишиларнинг руҳий ўзгариши ҳақида ҳикоя қилади. Совет даврида яшаб мустақиллик даврида қийналган ëши катталари билади бу муаммони.

4. “Тўққизничи жарроҳликдаги палата” («Dokuzuncu Hariciye Koğuşu»). Сафо Паëмий тарафидан 1930 йилда ëзилган рўмон. Асар қаҳрамони 13 яшар касал бола. Рўмон вужуд ва руҳ диалоги ўлароқ ўқилади.

5. “Соатларни созлаш институти” («Saatleri Ayarlama Enstitüsü»). Рўмон 1961 Аҳмад Ҳамдий Тонгпинар тарафидан ëзилган. Биринчи турк модернист ёзувчиси Тонгпинарнинг шох асари. У мутафаккир сифатида турк интеллектуал оламига улкан ҳисса қўшган. “Соатни созлаш институти” романи 200 йилдан буён турк маданиятининг муаммоси бўлган Шарқ ва Ғарб ўртасидаги зиддият асосида яратилган ажойиб аллегорик асардир. Соатни созлаш институти, шубҳасиз, турк адабиётидаги энг кучли романлардан биридир. Ривоят, Аҳмет Ҳамди Танпинарга хос рамзий тақдимот услуби билан уйғунлашиб, воқеалар ривожи билан ўзгаради. Романда одамлар машҳурлик ва пулга катта аҳамият беришлари ва одамлар қандай қилиб бирданига ўзгариши мумкинлиги таъкидланади.

6. “Қуйижақли Юсуф” («Kuyucaklı Yusuf) 1937 йили Сабахаттин Али ëзган рўмон. Асарда қишлоқ ва шаҳар ўртасидаги зиддият тилга олинади. Сабаҳаттин Алининг романида шаҳар ва қишлоқ ҳаёти бир шахснинг ички дунёси, ёлғизлиги ва қадриятлари призмаси орқали кўрсатилади. Асарда шаҳарда фахрий фуқаролар томонидан ўрнатилган адолатсиз тартиб ва бюрократия танқид қилинади. Асар турк адабиётида ижтимоий қўзғолон ва “аслзода қароқчилар” – эшкия – ҳар қандай жиноят содир этиб, қўлида қурол-яроғ билан тоғларга чиқиб, таъқибдан яширинганлар мавзусини очиб берган илк роман бўлди. Асар трилогиянинг бир қисми бўлиши керак эди, аммо муаллиф ўз режасини амалга оширишга улгурмади.

7. “Ориқ Мамат 1” («İnce Memed 1») 1955 йилда нашр қилинган. .“Ориқ Мамат ” – Яшар Камолнинг муҳташам “достони”. Туркий тилнинг муҳташамлиги, туйғу ва иштиёқ уйғотувчи сюжети билан ҳамиша китобхонлар онгида алоҳида ўрин тутиб келган. Ёзувчига 32 йил вақт кетган тўрт жилдлик “Ориқ Мамат” романи Чукуровада яшовчи, режимга қарши исён кўтарган Мамат ҳақида ҳикоя қилади. Китобда одамлар ўртасидаги муносабатлар, бу ҳудуднинг табиати ва ранглари тасвирланган. Яшар Камолнинг ўзи таъбири билан айтганда, бу «ичида норозилик ҳисси билан туғилган» инсон ҳақидаги романдир.

8. “Онаюрт меҳмонхонаси” («Anayurt Oteli»). 1973 йилда Юсуф Отилган тарафидан ëзилган. Сюжет бош қаҳрамон (ҳатто, ягона қаҳрамон дейиш мумкин) Зебержетнинг муносабатига асосланган. Зебержетнинг ички дунёси ва унинг ўз жонига қасд қилиши таҳлили. Бу китоб турк адабиётида алоҳида ўрин тутади. 1986 йилда киночи Омер Кавур китоб асосида худди шу номдаги филмни суратга олди, у асарнинг ўзидан кам машҳур бўлмади. Роман тунда Анқарага кечиккан поездда меҳмонхонага келган хонимнинг эртаси куни қайтиб келишга ваъда бериб, уни тарк этиши билан бошланади. Бу ташриф Зебержетда «ҳақиқий севги туйғусини ва у билан яшаши мумкин бўлган аёлга эга бўлиш истагини» уйғотди.

9. “Давлат она” («Devlet Ana”) Кўп муҳокама қилинган ёзувчи Камол Тоҳирнинг энг муҳим романи ҳисобланган «Давлат она» асари 1968 йилда ТДК (Турк дил қуруми. Турк тилини ривожлантириш идораси) мукофотига сазовор бўлди. “Давлат она” тарихий романи тезисли роман бўлгани учун ҳам танқидга учради. Лекин, нима бўлишидан қатъий назар, “Давлат она ” турк адабиётида жиддий из қолдирган ва муҳокама қилинадиган муҳим асардир.

10. “Қора китоб” Нобел мукофоти совриндори Ўрхон Памукнинг дурдона асаридир. “Қора китоб” асарига қарши Туркияда камида ўнлаб танқидий мақола ва китоблар ёзилган. Китобда Истанбул дунё миқёсидаги адабий шаҳар, эртак, тарих, тирик мавжудот сифатида кўз олдимизга кўринади. Шарқона ҳикоя қилиш услуби ҳар бир инсонни, бинони, воқеани шаҳар ҳаёти акс этган сурат матосига киритади. Буларнинг барчасини ҳисобга олсак, роман турк адабиётида мустаҳкам ўрин эгаллайди ва албатта ўқишга арзийди.

Бу 10 китобни албатта ўқинг деб тавсия қиламан. 

Рассом ТУЗ

Тағин ўқинг
18 май 2021
“Элтуз”га яқин ва бир-биридан мустақил манбаларнинг хабар беришича, Ўзбекистонга гўёки йирик инвестицияларни амалга ошириш учун кириб келган олигарх Фаттоҳ ...
23 феврал 2022
Билгичларнинг айтишича, Игорь Шепелнинг Швейцариядаги банкда 2 миллион 817 минг швейцария франкига эга бўлгани кўплаб ўзбек чекистларини шокка туширган. ...
1 сентябр 2022
Кўплаб шов-шувли ишларда адвокатлик қилган ҳуқуқшунос Умид Давлатов 1 сентябр куни 42 ëшида Тошкентдаги касалхонада оламдан ўтди. Юрак қон-томир ...
10 сентябр 2019
Қорақалпоғистон ИИВ тергов бошқармаси маҳаллий ҳуқуқ фаоли Азимбой Отаниёзов, шунингдек, унинг қизи ва аёлини 7 сентябрь куни шоир Маҳмуд ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...