Асосий мавзулар
19 октябр 2017

«Қўрқмаслар»ни тағин ечинтириб тинтув қилишди

15 октябр куни Самарқандда «Қўрқмаслар» гуруҳини тамсил қилувчи фаоллар – Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаева ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.

«Элтуз» нашрига интервью берган Эшонқулова, улар Самарқандга тиббиёт ҳодимларини пахта теримига мажбурлаш ҳолатини ўрганиш учун боришганини айтди.

Рассом Туз. 2015 йил, Елена ва Малоҳатнинг ушланиши

Улар шунингдек, пахта жанжали туфайли ўлган 52 ёшли тиббиёт ҳодими Фаҳриддин Саидов ишини ўрганишган.

Ургут ва Пастдарғом туманига тиббиёт ходимлари олиб кетилаётган автобус колонналарини тасвирга олишган.

Ҳибсга олинган фаоллар, Пастдарғом тумани ИИБда 5 соатдан ортиқ ушланишган.

Уларни ҳақоратли тарзда ечинтириб, тинтув қилишган.

Урлаеванинг дори таъсирида қон босими ошиб у хушидан кетган.

Тинтув пайти, шунингдек, унинг флеш-карди олиб қўйилган.

Флешкартада Самарқанд тиббиёт ҳодимларининг мажбурий тарзда пахтага жалб қилингани ҳақидаги тасвирлар бор эди.

Бу материалларни фаоллар кун бўйи йиғишган эди.

«Қўлга тушавериб, эҳтиёт чорасини кўриб қўйганим учун, меникини топа олишмади», деди Малохат Эшонқулова «Элтуз» мухбирига.

Урлаева ва Эшонқуловани айни фаолиятлари боис, милиция ходимлари ҳар йили пахта мавсумида ушлашади.

2016 йилги пахта мавсумида Бухорода, 2015 йилнинг октябрида эса Хоразмда маҳаллий милиция ходимлари, мажбурий меҳнат фактлари тўпланган флешкани қидириб, фаолларни айни таҳқирли тарзда ечинтириб тинтув қилишганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 феврал 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов буйруғига кўра, қамоқхоналарда сақланган баъзи сиёсий ва диний маҳкумларни “ликвидация ...
27 сентябр 2024
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 26 сентябрь куни француз олими Стефан Дюдуанон (Stefan Dudouannon) иштирокида шоир Чўлпон хотирасига ...
30 август 2016
Кеча, 29 август куни, қатор интернет нашрлари, Ўзбекистон президентининг ўлими ҳақидаги хабарни чоп қилди, жумладан биз ҳам. Ҳозирга қадар ...
22 ноябр 2018
Cамарқандда 22 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига бағишланган Осиё форуми инсон ҳақларидан кўз юмилиши фонида кечмоқда. Парадокс шундаки, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...