Асосий мавзулар
1 май 2020

РТдан ваъз: Йўғон чўзилади, ингичка узилади

Ё рамазон айтиб келдик эшигингизга,

Қўчқордай ўғил берсин бешигингизга,

Қўчқордай ўғил берса бешигингизга,

Ким келиб, ким кетмайди эшигингизга.

Азиз оғалар-инилар, опалар, сингиллар, сизлар билан ойлар султони рамазонда кўришиб турганимдан севиниб ўтирибман. Томга қўйилган панел қуëшдан энергия олгани каби мен сизларнинг эътиборингиздан куч-ғайрат оламан. Бугунги суҳбатимиз мундарижасини кейинги ўн кунда бўлган воқеалар белгилади.

Киночилар ўзларининг хўжайини Федяга қараб исëн кўтаришди. 

Гапнинг қисқаси – «бунт в корабле!» Доим шу киночиларга ҳайрон қолганман. Яқинда битта киночи клип олаëтгани видеосини қўйибди. Бу режиссёр суратга олиш майдонида ўзини салкам худо каби тутвоган. 

Артистга қараб (канешна ўрисчалаб) «Давай, плач, плач, ссука. Не верю. Слёзи!!! Kрупние слёзи, ссука. Хуллас, гапнинг қисқаси, ўзидан Феллини ясаб олибди. Анув артист қиз эплолмади шекилли, режиссёр боланинг тоза жаҳли чиқди. Кўтининг тагидаги табуреткани артист қизга қараб отвориб, роса ўриччалаб сўкинди. Кейин бошини деворга тарс-тарс уриб, «О, боже, почему я должен терпеть этих бездаров? Чмо, урод, ниже плинтуса», деб вағиллаб йиғлаворди. 

Ўшатдаги битта холанинг киночига раҳми келиб, истаконда сув абкеберди. Бу кадрларни кўриб, шунақа гений киночи бор экан, деб оган клипини томоша қилдим. Вай, билярт. Бир бўққа арзимайдиган клип. Яна ўрисди клипидан один к одному ўғирланган. Бу соч ўстириб, дод-войди каттасини қилаëтган киночи оддий бир плагиат ўғри экан. Саводиям йўқ. 

Нима демоқчиман. Бу 109 та киночининг накатать қиган жалобасини ўқиб: «Кинонинг биттагина душмани бор экан. У ҳам бўлса «Ўзбеккино» гендиректори Федя», деган хулосага келасан. 

Федя асли туғилганида ëмон бала бўмаган. Каттабибиси эркалаб туршак берса севинадиган самарқанлик бир бача. Ундан яхши ўрис тили маллими чиқарди. Аммо биографияси Гитлерникиданам ëмон бўлди. 

Гулноранинг ëнида юрди. Гулнора билан бир тешикка сийди, бир тешикка ааа қилди. Гулноранинг соясида ва соққасида одам бўлди. Гулноранинг проектларини туя қилиб бойиди. Ресторан ва пулли туалетларни очиб ташади ҳаммаëққа. 

Аммо Гулнора қамалганидан кейин шарта чиқиб уни ëмонлади. Дунëдаги барча ëвузликларни Гулноранинг бўйнига илди. Гулнора товада кичкина балачаларни қовуриб ерди, деганга ўхшаш гапларди айтди бу Федя. 

(Билмаганлар учун Федя – бу Фирдавс Абдухолиқов) 

Чингиз ясасига кўра, ўз ҳукмдорига сотқинлик қилганларнинг боши кесилади. Масалан, Чингиз битта шаҳарни олмоқчи, шу шаҳардан битта сотқин чиқиб, Чингизга бутун сирларни айтиб берди. Чингиз бундан фойдаланиб шаҳарни олганидан сўнг биринчи бўлиб ўша сотқинни ўлдирган. 

Ўз эгасига садоқатли бўлмаган қул ҳеч кимга садоқат кўрсатмайди. Демак, Федя ëмон. Тўғриси, унинг биографияси ëмон. Унга қарши заява ëзганларам ëмон. Олдин айтганимдек, ўзбек киносида ишлайдиган барчани (боғбон ва фаррошларига қўшиб) сўтни қарори билан кино олиш жараëнидан бир умр узоқлаштириш керак. Киностудияга 10 км радиусда яқинлашмасин улар. Шундагина ўзбек киносига яхши бўлади. Ҳар ҳолда ëмон бўлмайди. 

Ҳозирча Ўзбекистондаги барча санъатлар ичида энг ëмони кинодир. Ундан ҳам ëмони чўпчаклардир.

Чўпчаклар қаерга етаклар?

Бугунги Ўзбекистоннинг айни чегаралар ва айни номда ташкил қилинишида нумбир вон роль ўйнаган сиëсатчи Владимир Ленин апрель ойида 150 ëшга тўлди. Билмаганлар учун айтиб қўйсам, Ленин 54 ëшида ўлиб кетган. Битта Қоплон опа деган аëл пақиллатиб отиб ташаганидан кейин турмай ëтиб қолди. 

Бир пайтлар Ленин деган одамни ўзбек шиғир ëзувчиси Муҳаммад Али илоҳийлаштириб достон ëзган эди. Ўзбек ëзувчиси таъсирида мактаб кутубхонасидаги Надежда Крупская (Лениннинг расмий хотини) хотираларини олдим. Хотираларда Лениннинг Сибирдаги Шушенск қишлоғида сургун бўлган даври эсланади. Крупскаянинг ëзишича, бир куни сув тошиб, қуëнларнинг инига сув кириб кетган. Сузишни билмайдиган қуëнчалар талваса ичида бўлган. Шунда Ленин қайиқни миниб, сув ичидаги қуëнларнинг бошига эшкак билан уриб ўлдириб чиқади. Гўштини пишириб ейиш учун эмас, шунчаки эрмакка. Владимир Ильич ҳар сафар эшкак билан тарсиллатиб қуëннинг бошига урганида, болаларча хо-холаб кулар эди.

Бу китобни ўқиб ларзага тушдим. Ленин ҳақида яратилган чўпчакка шак келтирилган эди. Боз устига, бундан олдин «Дед Мазай» деган китобни ўқигандим. Худди шундай сел пайтида Дед Мазай қуëнларни қутқарган эди. Китобни кўтариб, ўқитувчим Норжон опага олиб бордим. У қўрқиб кетди. Ўқима бу китобни, деди. Норжон опа учун чўпчак реалликдан яхши эди.

1991 йили ўзбек ëзувчиси Муҳаммад Али Ленинни илоҳийлаштиришни бирдан тўхтатиб, дарров Амир Темурни илоҳийлаштиришга ўтиб кетди.

30 йил давомида бутун бир халқ тасаввурида Темур худди Тереза онадай шафқатли қилиб тасвирланди.

Кимдир бирламчи манбадан Темур ҳақида фарқли бир маълумот топса, юмма талайдиган бўлдик. Бизга реаллик эмас, ëқимли чўпчак керак.

Шу кунларда ҳурматли олим Элдор оға Эсановни «Темурга шак келтирганликда айблаб» кесак бўрон қилиб ëтишибди. Элдор оға тарихчиларга таяниб, Амир Темурга хотини хиëнат қилган, деган иқтибос келтирди. 

Мустафо Камол Отатуркнинг бир улуғ гапи бор: «Мабодо бир кун келиб менинг гапларим билан илм зиддиятга киришса, илмни танланглар».

Амир Темур 1405 йилнинг февраль ойида ҳозирги Чимкентнинг Ўтрор шаҳрида шамоллаб қолиб ўлган. Табиблар даволай олмаган. Агар ҳозиргидай 7 йил ўқиган докторлар бўлганида уни албатта даволашар эди.

Кинначиларга қолган кун

Орадан 620 йил ўтиб яна кунимиз Ҳасан табибларга қолди. Ўзбекистондаги барча касалхоналарда табибларнинг давлатдан ойлик олиб ишлашига изн берилди. Яқинда кинначи, азайимхон билан фолбинлар кўричакни операция қилади. ТошМИни битирган докторлар Африкадаги там-там қабиласини даволашга кетворурсин.

Президентнинг хотини Зироат кеннайи кинначиларнинг кришаси, дея ном чиқарди. Мирзиëев даври Ўзбекистони жуда катта тезликда учинчи дунëнинг энг жоҳил мамлакатлари қаторидан ўрин олишга шошмоқда. Саводсиз бир отарчи маданият вазири, уч класс мактаб ўқиган кўчабезори шаҳар ҳокими. Банк тизимига Аҳмадбойни обкелсак, бахтимиз тугал бўлади. Яна булар нега бошимизга тош ëғди, деб ҳайрон бўлишади.

Айтмоқчи, мен ҳам қўйнинг қумалоғига қараб фол боқдим.

ЕОИИга киришни ëқлаб овоз берган бадбахт депутатларнинг кўзи кўр бўлади. Етти пушти хор бўлиб, ичбуруғдан ўлади, деган прогноз чиқди. 

Хуллас, рус ошиғи Мирзиëев Россия бағрига отилиш учун яна бир қадам илгари ташади. Россия билан шифобахш васл қадрини Шавкат акадан сўраймиз энди. 

28 апрель куни Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг тузилмада «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатдан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди.

Буларнинг бехосият қарори табиатгаям ëқмади. Мамлакат ғарби, хусусан, Бухорода юз берган кучли шамол оқибатида камида 1 киши ўлди. 30 дан зиёд одам тан жароҳати олди. Юзлаб уйларнинг томи учиб кетди.

Олдинги ваъзимда офатлар эшик қоқаëтгани ҳақида ëзганимда «напасди иссиқ қилоуринг», дейишувди. Олдинроқ вирус юқтирганлар сони 33 бўлганида, энди бу кўпайиб 50, 100 ва минг бўлади, деганимда ҳам мени юмма талашган. Мана, юқтирганлар сони икки мингдан ошди.

Фолбинлик, астрология ва бошқа спиритуал бульшитга тоқатим йўқ.

Лекин йил номи каламуш экани ва айнан бу йилда миллионлаб одам вирусдан қирилгани аниқ.

Учоқлар учмайди, қаторлар юрмайди, кемалар сузмайди.

Мамлакатлар ўз эшигини тақа-тақ ëпган.

Одам одамдан ҳуркади ва тисланади.

Одатда фалокат ëлғиз келмайди.

Илмий прогнозларга кўра, бизни сув тошқинлари, қурғоқчилик ва очарчилик кутмоқда.

Қурғоқчилик нафақат экинларга, балки ўрмонларга ҳам таҳдид солади.

Иссиқ ҳаво оқибатида ëнғинлар ҳам кутилмоқда. Ëнғиндан чиққан тутун эса парниковый эффект ҳосил қилади.

Уммонлар суви ҳар қачонгидан илиган. Музлар эримоқда.

Европа ва Америкада қурғоқчилик бўлади, дейишди.

Қашшоқ мамлакатларда (Ўзбекистон ҳам 2019 дан бошлаб шу мамлакатлар рўйхатида) сўнгги юз йилликдаги энг улкан гуманитар инқироз кутилмоқда.

Боз устига, бўрон ва қасирғалар.

Чигирткалар ҳужуми эса бонус каби.

Йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган мавсум.

«Қутадғу билик»да айтилганидек, ўксиз (етим) ўз киндигини ўзи кесадиган давр.

Бошқа пайтда бундай фалокатлар дунë елкасини зирқиратмас эди.

Бир амаллаб бартараф қилинарди.

Аммо Covid-19 боис чўнтаклар бўшаган, ресурслар харжланиб адо бўлган. Бюджетда эса пул йўқ.

Бировнинг уйига йиғлаб борсанг, увиллаб чиқади.

Йил тугашига яна саккиз ой бор.

Топишмоқ ва савол-жавоб

Туз оға, бизга умид беринг, оптимист бўлинг, дейишди кўрармонлар. Яхшиси, мен сизларга топишмоқ айтай. Жавобини видео тагига коммент қилиб ëзинг ва албатта каналга обуна бўлиб, қўнғироқча расмини эзиб қўйинг.

Хўп, топишмоқ.

Чилонзор солиқчилари 1200 бутилка ëғни муҳтожларга берди. Савол: Солиқчининг ëғ заводи борми? Кимдан сиқиб олди ëғни?

Президентнинг хотини беш минг нафар аёлга беш миллиард сўм пул берди. Уй бекасида шунча пул қаердан?

Жавобларни кутиб қоламиз. Энг ақлли ва тўғри жавобларни кейинги ваъзда ўқиб бераман. 

Савол-жавобнинг энг зўри Тошкентдаги коллцентрда бўлмоқда. Бу идорани тўлиқ оти …

– Алë, муҳтожларга ëрдам коллцентри эшитади.

– Ока, бугун иптор неччада очилади, билиб беринг.

– Сиз муҳтожмисиз?

– Сан нага мани ҳақорат қивоссан. Мани Сергелида иккита магазиним, ипподромда контейнерим бор.

– Ука, салом, эримни поприси тугаб қопти, поприс обкеберинг бир блўк. Палмал деганидан чекади хўжайним.

– Алë, мени йигитим ташаб кетди. Бевафо.

– Сиз муҳтожмисиз?

– Ҳа, муҳтожман.

– Нима керак? Картошка, тухум, шакар?

– Севги керак менга. Сиз нечинчи йилсиз? Уйланганмисиз?

– Болам, ëрдам бер.

– Холажон, ассалому алайкум. Нима ëрдам?

– Ўғлимнинг «Малибу»сининг ойна ювадиган суви тугаб қопти. Ўшандан бир литр обкелиб бер.

– Салом, мени севгилим обқочиб кетди.

– Биздан нима ëрдам?

– Хатага продукта обкеберсангиз. Шампанский бор, аммо закуска йўқ.

– Алë, пластигимга пул ташаб бер, интернетда от пойгасига тикишга пул қомади. Ола отга тиксам, тўрт ҳисса қилиб чиқарволаман. Алë. Нега жимиб қолдинг? Давай, пластикка пул ташабер.

– Алë, порталми бу? Анави кинодаги қиз билан йигит бир-бирининг қўлини ушаб ташади. Рўза ойида нага бунақа кино кўрсатвотти?

– Алë, итим қочиб кетди. Ўшани тутиб уйимга обкеберинглар. Бўмаса карислар ушаб сўйворади.

– Коллцентр эшитади.

– Эшитмаям бир кўр. Президентнинг хотини пул тарқатибди, қизиям. Мани долям қани? Қани?

– Салом, ëрдам берадиғон идорами бу? Алишер ака бизага миллион российский рубль берсин ва битта катеж аберсин, айтиб қўйинг.

– Ока, лўмка қийнаб ташади. Бир пачка лирика ë трамадол обкебермасангиз, ўзимни балкондан ташайман.

– Қайси қаватта уйингиз?

– Биринчи қаватда.

Агар сен зўр бўлсанг, нега ўликсан?

Тошкент марказида ўрис босқинчиларга қўйилган бутхона ҳақида ҳамма билди. Яна такрор айтсам. Тошкентни босиб олишда тўнғиздай ўлган 25 ўрис аскари шарафига 1865 йили чор жаллодлари тиклаган бутхона давлат ҳисобидан таъмирланди.

Путин ва Жириновскийга яхши кўриниш учун бир-икки ўзбекнинг уйи ҳам бузиб ташланди.

Дунëнинг ҳеч бир ерида босқинчига ҳайкал қўйилмайди.

Мабодо, босқинчининг ўзи ҳайкал қўйиб кетган бўлса, бузиб ташланади.

Ўтган ой Прагада ўрис генерали Коневга қўйилган ҳайкал қўпорилиб, ахлатга ташланган эди.

Ўзбек ҳукумати қилган иш мазохизм дейилади.

Мазохист деб таҳқир, камситилиш, оëқости қилинишдан ҳузур олувчига айтилади.

Совет даврида бу бутхона маданий обида ҳисобланмаган. Ҳозирги кунда ҳам бутхона Ўзбекистон ëдгорликлари миллий рўйхатида йўқ. Хуллас, ўша совет даврида комхоз одамлари маҳаллага келиб, йўлга халақит беряпти, бузиб, ғиштини олинглар, дейишган. 

Аммо Камолон маҳалласидаги духоба дўппи кийган шилпиқкўз оқсоқоллар, бизга бу таварик ўрисди ўлиги, деб асраб-авайлаб юришган. Энди ўша асраганларнинг уйи бузилди. Карма дейди буни. 

Илон асраганни ўша илон чақиб ўлдиради. Умуман, Тошкентда катта бир йиғинда биттагина ўрис бўлса, оқсоқол чиқиб: «Среди нас Иван ака сидит. Из-за уважения Иван ака, давайте, пагаварим па русский», дейди. Мана, 150 йил бўлибдики, Иван ака ўзбекча ўрганмайди. Асбобини қўйган ўзбек тилига. Ўзбекларам шунга лойиқ. Неча марта ўзбек деган бу муте, шарафсиз тўдани ваъзларимда танқид қилдим. Дарров додлаб, биза зўрмиз, дейишди. Зўр бўлсанг, нега бунча тубансан? Америкада битта гангстер ўз оëғи тагида ўлиб ëтган одамга қараб, сен зўр бўлсанг, нега ўликсан, деб сўраган экан.

Қорин ғами ва сўз қадри

Шу ерда режага кўра шеър ўқилиши кўзда тутилган экан. Ўқиймиз, эшитинг.

Тарихнинг шиддатин тўсмоқчи бўлиб,

“Ортга қайтинг!” – дея даъват этасиз.

Қўйиб берсак, бизни, қаҳрга тўлиб,

Яна жар томонга бошлаб кетасиз.

Қизил байроқларни баланд кўтариб,

Қайтайликми яна қуллик, ёлғонга?

Қайтайликми яна шаҳид боболар

Қонлари сачраган Қизил майдонга?

Қай инсон ўзлигин билгани сайин

Истибдод қутурган маконга қайтар?

Қай бир халқ эрк ҳиссин туйгандан кейин

Яна ўзи истаб зиндонга қайтар?

Қайтиш – авлодларнинг юрагини еб,

Аждодлар қонини ичиш эмасми?!

Қайтиш – бир куннинг ғам, ташвишлари деб,

Буюк саодатдан кечиш эмасми?!

Қайси коваклардан чиқиб келдингиз,

Чиқдингиз қайси бир моғоралардан –

Наҳот ҳамон мастсиз шаҳид инсонлар

Териси қопланган ноғоралардан?!

Ҳурликмас, бир бурда нон азиз сизга,

Эркдан муҳимроқдир қориннинг ғами –

Аммо қайтганларни кутади қондан

Занглаб кетган зулм қиличин дами.

Гирдобдек яширин ҳар бир ўйингиз,

Ўргимчак тўридек макрингиз пинҳон –

Янги уй қурмоқчи бўласиз, аммо

Навқирон боғларни қиласиз пайҳон.

Эскидан одат бор:

Янги уй мозор

Ва ёки вайрона узра солинмас.

Янги уй тикламоқ учун қадимдан

Ёнғин бўлган уйдан бир чўб олинмас.

Сиз эса соғиниб ўтган кунларни,

Эски пойдеворни излаб юрибсиз,

Куйган тўсинларни, мўрт устунларни

Яна ишлатмоққа созлаб турибсиз.

Тарихнинг йўлини тўсаман дея,

Қанчалар уринманг – қўлингиз қисқа.

Сиз тарих карвони ўтар йўлларда

Эзилиб кетасиз худди қумурсқа.

Бу шоир Хуршид Давроннинг 1996 йилда чоп қилинган «Баҳордан бир кун олдин» китобида босилган. Айтилган сўз – отилган ўқ. 

Хуршид Даврон сўзнинг қадри баланд бўлган совет замонида яшаган. Чехов замонида сўз қадри бундан ҳам қиммат бўлган.

Данғаралик мироб шоир Раҳматжон ака Антон Чехов (20-аср бошидаги рус ëзувчиси) қанча гонорар олган, деб ëзибди.

Антон Чехов «Стрекоза» журналида босилган ўзининг илк ҳикояси – «Письмо к ученому соседу»нинг ҳар бир сатри учун беш тийиндан ҳақ олган. Ҳикоя 1880 йилда чоп қилинган. Ўша пайтда буғдой унининг бир килоси 5 тийин бўлган. Демак, ëзувчи ҳар бир сатрига бир кило унга тенг ҳақ олган.

5 тийинга ҳар бири 400 грамм бўлган икки дона батон (нон) сотиб олиш мумкин эди.

Энди сўйилган суяксиз мол гўштиниинг килоси 1880 йилда 40 тийин бўлган.

20 сўмга аравага қўшиладиган от, 40 сўмга соғиладиган сигир берган ўша пайтда.

Антон Павлович Чеховниинг илк чоп қилинган асари ҳақида бу гап.

Албатта, кейинчалик ëзувчининг қалам ҳақи анча ошди ва бозордаги нархлар 1913 йилгача ўзгармай (ҳатто пасайиб) турди. Демак, 1904 йили «Знание» нашриëти А.П.Чеховга «Гилос боғчаси» асари учун 5000 сўм тўлади. Бу ўша даврда катта пул эди.

1904 йилда бу пулга юзта зотдор соғин сигирни бемалол сотиб олса бўларди. Бир хизматкор бир ойда 5 сўм ойлик олса севинарди.

Давлат мулозими эса ойига 20 сўм оларди.

Чехов эса бир асарига беш минг сўм олган. Бу 10 граммлик 500 дона олтин танга дегани.

Мана сизга сўзнинг қадри, Раҳматжон ака. Лекин ҳозирги одамлар гап-сўзни эмас, кучни тан олади. Шоирни камситади, миршабнинг соясига кўрпача солади.

Хива хонининг отилмаган қуроллари

Карантин пайтида столим устида турган пистолетга қараб ўй сурдим. Қуролни севаман. Кичкина пайтимда онам Москвадан ўйинчоқ автомат олиб келиб берган эди. Батарея билан ишларди. Бувим берган пулга Максим деган пулемëт ўйинчоқ сотиб олгандим. 

Рогатка чўзмаларни ўзим ясардим. Энг яхши кўрган қуролимни 10 ëшимда ўзим ўйлаб топгандим. Ëнимизда металлолом уюми бор эди. Мен ўша уюм ичида ғалати симни кўрдим. Металл симнинг ҳар бир қарич жойида ëнғоқдан сал кичик темир шарик пайвандланган эди.

Мен бу симни судраб келиб, напильник билан бир қарич, бир қарич қилиб кесиб чиқдим. Шарикнинг уч тарафида 3 см узунликда сим қолдирдим. Тепа қисмида эса 12 см. Уч қисмини эговлаб, нинадай ўткир қилдим. 

Тепа қисмига тўртта товуқ патини ўнинчи ип билан яхшилаб боғладим. Ҳозир дарт деган ўйинда қўлланиладиган парли найза ҳосил бўлди. Мен у билан ғулу-ғулу товуқларни нишонга олардим. 

Шу кунларда Киевда рассекречить қилинган КГБ материаллари билан танишиб, Хива хонлиги Россия оëқлари остига тушишидан олдинги ҳолат ҳақидаги маълумотлар билан танишдим. Уруш арафасида Хива хони Муҳаммад Раҳимхоннининг укаси мамлакат мудофаа тизимини порохли қуроллар билан мустаҳкамлаш ҳақида маслаҳат қилади. 

Муҳаммад Раҳимхон укасини фитнада айблаб зиндонга ташлайди. Маслаҳатда қатнашганлар Ичан қалъа четидаги чуқур (яма)да сўйилади. Мамлакатда қурол ишлаб чиқариш, мудофаа масалалари билан шуғулланиш тақиқланади. 

Рақсга тушиш, танбур дутор чалиш ва шеър ëзиш давлатда асосий вазифа қилиб белгиланади.

Рус генераллари бир тарафдан, Ҳазорасп иккинчи тарафдан Манғитга етиб келганида ҳам Хива хони сарой оркестри билан репитиция қилиб ўтирган бўлади. Руслар келганини эшитган хон қўлига Огаҳийнинг ғазаллар китоби ва яхши кўрган икки баччасини олиб Қорақумга, туркманлар орасига қочиб кетади.

1873 йилнинг ëзида рус армияси Хивани ишғол қилади. Рус генерали Кауфман хоннинг бўм-бўш саройига кириб, деворда безак каби осиғлиқ турган Winchester русумидаги инглиз винтовкаларини кўради. Бу қуролларни Британия қироли ҳадяга юборган ва хон уни безак деб ўйлаб деворга осиб қўйган. Генерал Кауфман: «Агар бу олтита винчестерни тўғри ишлатишганида, биз Амударëдан кеча олмаган бўлардик», деб ўйлайди. Қиссадан ҳисса: Адабиëт ва мусиқа билан шуғулланиш давлатчилик учун энг муҳим нарса эмас. Мадримхон қурол ҳақида ўйласа, кўпроқ фойда бўларди. Дарвоқе, Муҳаммад Раҳимхон яхши шоир бўлган. У Феруз тахаллуси билан муғбачалар ҳақида ғазаллар битган. 

Бу ҳақда кейин гаплашамиз. Яхшиси, Павел Дуров ижод этган телеграмни сайр қилсак. 

Телеграмдаги ёзишмалар

Телеграм – бу хабар алмашиш учун қулaй бўлган ижтимоий тармоқнинг бир бутоғи.

Очиб қарасам, тармоқ бутоғи чаппар уриб гуллаб кетибди. Бир ўзбек қизи Ҳаво она қиëфасида очилдастурхон бўлиб девонда ëтибди.

«Танишули! Қале!?» деган ëзув турибди тагида.

Бунинг тагида эса гўшт қиймалагичга қўли кириб кетган болакай фотоси.

Кимдир Козим деган йигит ва Нози деган қизнинг ëзишмаларини ҳам қўйибди:

«Нози.Тўйимизга 38 кун қолди. Сан юборган мебелни йиғдик. 38 кундан кейин мана шу пайтда иккимиз мана шу каравотда бир-биримизни қучоқлаб ëтган бўламиз. Мен— сенинг юрагинг». Бу гапнинг тагида қирмизи юраклар расми қатооор турибди.

«Козим ака, манам шуни ўйлаб ëтган эдим. Фақат мени дейсиз-а».

«Отам-онам, сингилларимдан кейин сани дейман, Нози».

«Йўўқ, Козим ака, фақат мени дейсиз. Ота-онангиз ўтиб кетади, сингилларингиз узатилади. Узоооқ сиз билан қоладиган аëлингиз-ку. Фақат мени дейсиз».

«Нози, ҳазиллашмаяпсанми?»

«Нега ҳазиллашар эканман, фақат мени денг-да, Козим ака».

Сўнгги ëзувдан бир соат ўтиб Козимдан келган хатда романтикадан асар ҳам йўқ:

«Эй, сука, Нози. Нега мен санга ўхшаган ипирисқини отам-онамдан устун кўришим керак. Гапнинг қисқаси, тўй бўлмайди. Эртага мебелингни машинага юклаб обориб ташлайман (уят гап ëзилган)».

«Козим ака, ҳазиллашувдим, кечиринг».

«Козим ака, нега опамга тел қилиб, фотиҳани бузаман, дедингиз».

«Козим ака! Раҳм қилинг, ҳаëтимни барбод қилманг!»

«Козим ака, нега тел қилсам кўтармийсиз”.

«Козим ака, тоғам келдилар. Уйда жанжал. Ҳамма мени айблаб ëтибди. Телеграмда ëзишмасдан қисиб ўтирсанг бўлмийдими, деб тоғам уришиб ташлади. Тўй қиламиз, деб шунча расход бўлди. Козим ака, мени кечиринг, телефонни кўтаринг».

«Козим ака, сизга тоғам тел қилмоқчи. Қайтариб юборган мебелингизни йўлда бир-икки жойи синибди».

Ана шунақа гаплар шу кунларда телеграмда. 

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
2 июн 2017
Қоидалар Россия президентининг «2017-йилги ФИФА Конфедерациялар кубоги ўтказиш даврида кучайтирилган хавфсизлик чоралари» ҳақидаги 202-сон фармони билан боғлиқ. Ҳавфсизлик чораларига ...
16 апрел 2018
Мудофаа вазирлиги ҳарбийларнинг кийим-бошлари намунасини тақдим қилди. Ўзбек ҳарбийсининг янги мундири намуналари 1937 йилда Туркистон ойдинларини қатағон қилган НКВД ...
1 июн 2021
Тошкентлик фаол Алексей Гаршин Шоввозсойда Мирзиёев тегишли экани айтиладиган дам олиш маскани яқинигача етиб борди. Бу Тошкент вилоятининг Угом-Чотқол ...
28 март 2017
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида мамлакат таълим тизимининг абгор аҳволи ҳақида нисбатан танқидий мақолалар чоп этиляпти. Ҳақиқатан ҳам ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...